Ызбекистон республикаси олий ва



Download 2,03 Mb.
bet60/120
Sana28.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#475041
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   120
Bog'liq
ЯНГИ ТАРИХ УУМ 2017-18

Муҳокама учун саволлар:
1.Испаниянинг маъмурий ислоҳотлари қандай оқибатларга олиб келди?
2.Янги даврда Индеецлар ижтимоий аҳволнинг ўзига хос томонлари нимада?
3.Аралаш ирқ вакиллари қандай пайдо бўлди?


2-савол бўйича дарснинг мақсади: Лотин Америкасида мустамлакачилик зулмига қарши кураш, мустақил давлатларнинг ташкил топиши ва уларнинг тарихий тараққиёти ҳақида тушунча ҳосил қилиш.


Идентив ўқув мақсади:
2.1. Миллий озодлик ҳаракатларини ривожланиш жараёнини билади.
2.2. Мустақил давлатларнинг ташки топишини эътироф этади.
2.3. Йирик давлатларнинг Лотин Америкасидаги сиёсатига баҳо беради.


2-саволнинг баёни.
XVIII аср охири ва XIX аср Лотин Америкасида миллий озодлик ҳаракатлари кучайган ва мустақил давлатлар ташкил топиши билан характерланади. Табиийки, испанлар ўзларига қарши чиқишларни шафқатсиз бостириш йўлидан бордилар. Миллий озодлик ҳаракатларини креоллар ҳам қўллаб қувватладилар. Испанлар 1781 йил Перуда Тупак Амару раҳбарлигида индеецлар қўзғолонини бостириш жараёнида 60 минг индеецни қириб ташлади. Дастлабки энг йирик мустақиллик учун кураш 1791 йил Гаитида Т.Лювертюр раҳбарлигидаги қулар қўзғолони бўлиб улар мамлакатдан франсузларни қувиб чиқариб алоҳида республика туздилар. Франция Европада урушлар билан бандлиги туфайли Гаитидаги курашларни бостира олмайди.
1810 йил Мексикада Идалго ва Морэлос бошчилигида бошланган мустақиллик учун курашни, йирик ер эгалари – латифундиячилар давом этирди ва 1821 йил Мексика мустақил давлат бўлди.
Венесуэллалик креол С.Боливарнинг тинимсиз ташаббуслари туфайли Венесуэлла ва Гранада испан зулмидан озод бўлиб бирлашган Буюк Колумбия республикаси пайдо бўлди. XIX асрнинг 30-йилларига келиб Лотин Америкасининг барча давлатлари европаликлар зулмидан вақтинча озод бўлди. Бироқ бу давлатлар траққиётида қарама-қаршиликлар кучлилиги туфайли чет эл сармояси таъсиридан қутила олмайди.
XIX-аср охирида Лотин Америкаси давлатлари бошқарув диктаторликка асосланган ишлаб чиқаришда капиталистик муносабатлар билан бир қаторда қулчилик уруғ қабилачилик анъаналари мавжуд бўлиб, АҚШ, Англия, Германия, Францияга иқтисодий молиявий жиҳатдан қарам эди. 1898 йилги Испания -Америка уруши натижасида Испания мағлуб бўлиб, Куба ва Пуэрто-Рикони АҚШга топширишга мажбур бўлди. Бу давр қитъада мустақиллик учун курашларнинг энг муҳим маркази Мексика эди. 1876-1911 йилларда Мексика президенти бўлган Диас АҚШ ҳукмрон доираларига таяниб мамлакатни бошқарди. Ишлаб чиқаришнинг 70 % АҚШ назоратида эканлиги ва халқ турмуш даражаси нихоятда пастлиги халқ ғалаёнларига сабаб бўлди. 1909 йилда Э.Сапата бошчилигидаги бош шиори «Ер ва озодлик» бўлган деҳқонлар қўзғолони бошланиб, либерал кучлар мададига таяниб Диас диктатурасини ағдариб ташладилар. 1911 йил 7 июнда Янги президент Модеро сайланди. Ички сиёсий қарама қаршилик ва иқтисодий қолоқлик туфайли Мексика АҚШ таъсиридан қутила олмади.
Бразилияда Бонифисао раҳбарлигидаги оммавий негрлар исёни натижасида император 1871 йил сентябрда янги туғилган қул болаларни ва 60 ёшга тўлган қулларни қулликдан озод қилиш тўғрисида қонунни қабул қилди. Бундай илғор ислоҳотларни малика Изабель давом этириб 1888 йил 13 майда қулларни озод қилиш тўғрисида «Олтин қонун» га имзо чекди. Сиёсий ҳаётда монархияга қарши республикачи мухолифат кураш олиб бориб, 1889 йл 19 ноябрда император Педро II ни тахтдан ағдардилар. Ҳокимият Фонсека раҳбарлигидаги ҳарбийлар қўлига ўтди. 1891 йилги конститутцияга мувофиқ Бразилия Қўшма Штатлар республикаси бўлди.Бироқ сиёсий беқарорлик туфайли Бразилияда биринчи жаҳон уруши арафасида АҚШга бўйсинувчи бошқарув қарор топди.
Лотин Америкасининг энг бой давлати Аргентинада инглиз монополияларининг таъсири кучли эди. XIX асрнинг 70 йилларида ҳукуматни бошқарган федералист президент Сарменто даврида либерал –маърифий ислоҳотлар амалга оширилди. Ундан кейинги президентлар Авэлянеда, Рока, Хуареслар латифундиячилар манфаатинни ифодалаб ҳиндуларга нисбатан аёвсизлиги билан ном қозонди. АҚШ ва Европа давлатлари Лотин Америкасида ўзларига бўйсундирувчи диктаторлик режимларини мустаҳкамлаш сиёсатини юритгани туфайли уларни том маънода мустақил деб бўлмас эди.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish