Ызбекистон республикаси олий ва


-савол бўйича дарснинг мақсади



Download 2,03 Mb.
bet59/120
Sana28.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#475041
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   120
Bog'liq
ЯНГИ ТАРИХ УУМ 2017-18

1-савол бўйича дарснинг мақсади: Лотин Америкаси халқларининг Европа давлатлари томонидан босиб олиниши ва мустамлакачилик давридаги сиёсий иқтисодий-ижтимоий ҳаёт хақида талабаларда тушунча ҳосил қилиш.


Идентив ўқув мақсади:
1.1.Лотин Америкаси мамлакатларининг сиёсий ижтимоий аҳволини англайди.
1.2.Европа давлатларининг мустамлакачилик сиёсатига баҳо беради.
1.3.Мустамлакачилик бошқарувининг моҳиятини тушунади.


1-саволнинг баёни:
Лотин Америкаси мамлакатлари янги давр арафасида қишлоқ ҳўжалигига асосланган феодал муносабатлар кучли ривожланган трайбализм ҳукм сурган минтақа бўлгани учун тараққиёт анча турғунлашган.
Уруғ аймоқчилик трайбализм – этник келиб чиқишга мос равишда фаолият юритиш, қабилавий зиддиятлар, патриархал муносабатлар, кўпхудолик эътиқоди қитъадаги қабилаларнинг тараққиёт даражасини белгилаб берди.
Қитъа Буюк географик кашфиётлар давридаёқ мустамлакачиликнинг асосий нишонинга айланди. Мустамлакачиликни шу даврда Англия ва Франциядан анча кучли бўлган Испанлар ва Португаллар бошлаб берди. Мустамлакачилик босиб олинган ҳудудларни осон бошқариш учун уларни бирлаштирдилар. Шу мақсадда Испанлар ўз мустамлакаларини 1535 йилда маркази Мехико бўлган Янги Испанияга бирлаштирдилар. Вице қироллик таркибига XVIII асрда Мексика, ҳозирги Техас, Калифорния, Аризона, Юта, Невада,Коларадо ҳудудлари қўшиб олинди. Жанубий Америкадаги мулкларда 1542 йил Перу, Венесуелла Вице қиролликлари ташкил этилди. Буларни қиролга бўйсунган генерал капитанлар бошқарарди.
XVIII асрга келиб маъмурий бошқарув мураккаблашгани туфайли майдалашиб борди. Санто-Доминго, Гватамеллада Генерал капитанлик бошқарувлари ташкил топди. Янги Гранада Перу таркибида бошқарилди. Мустамлакаларда Испания махсус судлари – ауденсиялар назорати йўлга қўйилди. 1739 йил Янги Гранада, 1764 йил Куба алоҳида генерал капитанликка айланди.
1776 йил Аргентина Парагай Уругвай ҳудудларида Янги Рио-де-ла-Плата Вице қироллиги ташкил топди. Испан қироли губернаторлар, Коррехидорлар (туман ҳокимлари), қабила бошлиқлари - кассиклар фаолиятини кучли назорат қиларди.
Португалиянинг энг йирик ва бой мустамлакаси бўлган Бразилия Маркази Баия бўлиб, дастлаб генерал губернатор томонидан XVIII асрнинг 2 –ярмида Вицекорол ёрдамида бошқарилди. Испания ва Португалия мустамлакаларда феодал абсолют тартибларни жорий этди. Феодал солиқлар мажбуриятлар, плантацион қулчилик ананавий ҳол бўлиб қолди. Қитъадаги мустамлакачиликнинг ғоявий таянчи бўлган католик черкови энг йирик ер эгаларидан бири бўлиб, бу ерда ҳам ўз душманларига қарши цензура, инкивизация ва бошқа тазйиқлардан фойдаланилди.
Енгил ва оғир саноат хом ашёси ва арзон ишчи кучи метрополияларга етказиб бериларди. Лотин Америкасини ҳар доим қарамликда ушлаб туриш учун маҳаллий саноат товар пул муносабатлари, маъорифнинг ривожланшига йўл қўйилмади. Шунга қарамасдан метрополиялар ўз манфаатларига мос ҳолда «Маърифатли абсолютизм» ислоҳотларини амалга оширдилар. Испания қироли Карл VIII (1759-88) ва Португалиялаги Помбала ҳукумати мустамлакаларда савдо- сотиқни ривожлантиришга алоҳида эътибор бердилар. Қулчилик камайтирилди. Иезуитлар орденининг фаолияти таъқиқланди. Бироқ Помбаланинг 1777 йилда истеъфога чиқиши ва Карл VIII нинг 1788 йилда вафот этиши натижасида бу ислоҳотлар якунинга етмади.
Маҳаллий қабилаларнинг қирғин қилиниши, янги ишчи кучига эҳтиёж XVI-асрда европаликларда Африкадан Америкага 15 млн., XVII-асрда 2 млн., XVIII асрда 6 млн.га яқин негрларни олиб келишга мажбур қилди.
Мустамлакачилик маҳаллий қабилалар хўжаликларида ҳам жиддий ўзгаришлар ясади. Индеецлар орасида ижарачилар пайдо бўлсада улар ҳуқуқсиз эди. Ерларидан маҳрум бўлган индеецлар пеонларга айланди. Пеонлар дастлаб Перуда шаклланди. Мустамлакаларга ҳукмронлик қилиш учун эски испанлар креоллар ва янги испанлар ўртасида кураш борарди.
Янги Испанияда эркин деҳқонлардан ташқари майда хўжаликлар – ранчолар сони ортиб борди. Демографик интеграция ҳуқуқсиз метислар, мулатлар – самболарни вужудга келтирди. Айнан шу аралаш ирқ вакилари миллий озодлик ҳаракатларининг асосий кучлари бўлиб қолди.
Метрополияларнинг иқтисодий диний зулмлари Лотин Америкасида миллий озодлик ҳаракатларига сабаб бўлди. Иқтисодий диний зулмга қарши энг йирик индеецлар қўзғолони 1680 йилда Янги Мексикада бўлиб ўтди. 1742 йил Перуда Хуан Сантос раҳбарлигидаги индеецлар исёни, 1761 йил Юкатанда Хасинто раҳбарлигидаги индеецлар исёни испан жазо отрядлари томонидан шафқатсиз бостирилди. Йирик империялар ўртасидаги зиддиятларнинг маркази бўлган Лотин Америкасида Англия Франция мулклари бўлиши табиий ҳол эди.
XVII-аср мобайнида Англия Антил оролларида, Багам, Бермуд архипелагида ўз байроғини ўрнатди. 1635 йилда франсузлар Гвадалупе ва Мартиникани босиб олди. XVIII аср бошларида Испания тахти учун уруш натижасида Испанинянинг заифлашуви Лотин Америкасида Англия таъсирининг кучайишига имкон берди. 1740-1742 йилларда инглиз флоти Панама ва Венесуэллага анъанавий ҳужум қилиб турди. 1797 йил инглизлар Тринидадни босиб олдилар. Кюрасао, Аруба, Банайро оролари бу даврда Голландия назоратига ўтди. Лотин Америкаси амалда шу тариқа бўлиб олинди.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish