Қисқа хулосалар
Бизнес-режанинг «Ишлаб чиқариш режаси» бўлими вазифаси
корхонанинг белгиланган муддатда керакли маҳсулотни керакли миқдорда
ишлаб чиқариш имкониятларини асослаб беришдан иборат.
Ишлаб чиқариш режаси ишлаб чиқариш жараёнини баён қилиш,
корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари ва ресурслар таъминотини асослаб
бериш, ишлаб чиқариш режаси кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилишни қамраб
олиши лозим.
Ишлаб чиқариш режасини ишлаб чиқариш қувватлари билан
таъминланганлигини
асослаб
бериш,
ишлаб
чиқариш
муддатининг
давомийлиги, ишлов берилувчи деталлар ҳажми ва операциялар йиғиндиси
каби ҳисоб-китобларни назарда тутади.
Ишлаб чиқариш дастурининг асосланганлиги моддий ва хом ашё
ресурсларига эҳтиёжлар билан мустаҳкамланади. Бундай ҳисоб-китобларни
улардан фойдаланиш самарадорлигини, шунингдек, харид қилиш ва
99
молиялаштириш манбаларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш зарур.
Муҳокама ва назорат саволлари
1)
Ишлаб чиқариш дастурининг асосий кўрсаткичлари нималардан
иборат?
2)
Сизнинг маҳсулотингизни ишлаб чиқариш технологияси.
3)
Ишлаб чиқариш жараёнининг асосий босқичлари.
4)
Ишлаб чиқариш кооперациясини тушунтиринг.
5)
Асбоб-ускуна, хом-ашё, бутловчи қисмларга эҳтиёж ва уларнинг
қандай таъминланиши.
6)
Ишлаб чиқариш режасининг ишлаб чиқариш қувватлари билан
асосланганлиги.
7)
Ишлаб чиқаришнинг экологик тозалигини таъминлаш.
8)
Ресурслардан фойдаланишни баҳолаш кўрсаткичларини асослаб
беринг.
9)
Ресурсларга бўлган эхтиёжни аниқлашнинг қандай услублари
мавжуд?
10)
Корхона айланма маблағларини нормалаштириш қандай
амалга оширилади?
Асосий адабиётлар рўйхати
1.
«Айланма маблағларнинг сақланиши ва ўз вақтида тўлдириб турили-
ши учун масъулиятни ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Рес-
публикаси Президентининг 1997 йил 9 июлдаги Фармони // Халқ сўзи, 10 июль.
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар,
идоралар ва корхоналар айланма маблағларининг меъёрлари тўғрисида»ги 1997
йил 27 февралдаги 108 -сонли Қарори. / «NORMA» меъёрий - ҳуқуқий хужжат-
ларнинг электрон тўплами.
3.
Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий корхоналар тўғрисида”ги
Қонуни. Қонун ва қарорлар. Т., “Ўзбекистон”, 2004., №3
4.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акция-
дорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 1996 йил 26 ап-
рель // Тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари тўплами. 1 том. - Т.: Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги, 2002.
5.
Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ва қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни 2001 йил 6 декабрь / Тадбиркор-
ликка оид қонун ҳужжатлари тўплами. 1 том. - Т.: Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги, 2002.
6.
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги
Қонуни 2001 йил 6 декабрь // Тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари тўплами.
1 том. - Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2002.
7.
Махмудов Э.Х. Корхона иқтисодиёти: Ўқув.қўлл. –Т.: Ўзбекистон
ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2004. - 208 б.
100
8.
Махмудов Э.Х., Исаков М.Ю. Бизнес планирование. Учебное пособие.
– Т.: Издательство Литературного фонда Союза писателей Узбекистана, 2004. -
160 с.
101
Do'stlaringiz bilan baham: |