4. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ВА УНГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
Талабаларнинг малакавий амалиётига раҳбар этиб университет профессор-ўқитувчилари ҳамда корхоналарнинг етук мутахассислари белгиланади. Низомга кўра “Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таьлим йўналиши талабалари ўқув-малакавий амалиётига раҳбарлик Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Маркетинг” кафедраси томонидан амалга оширилади. Жойларда амалиётга умумий раҳбарлик қилиш корхонанинг маркетинг бўлими бошлиғига юклатилади. Дастурнинг айрим бўлимлари бўйича раҳбарликни маркетинг бўлимининг етакчи маркетологлари олиб борадилар.
Амалиётга раҳбарнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Амалиётни ўтиш дастурига мувофиқ зарур бўлган ишларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориш;
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхонада етук мутахассислар ёрдамида корхонани ривожлантириш билан боғлиқ бўлган маърузаларни ташкил этиш;
Амалиёт ўтадиган талабаларнинг амалиёт обьектларидаги мавжуд тартибга бўйсунишлари устидан назорат олиб бориш, айрим ҳолларда, яъни тартиб бузилган пайтларда университетдаги раҳбар билан хабарлашишлари лозим.
Талабалар амалиётига раҳбарликни амалга ошираётган раҳбарнинг мажбуриятлари:
амалиёт дастури билан танишиб чиқиш;
ўқув-малакавий амалиётини ўтишда қўлланиладиган якка тартибда тузиладиган талабаларнинг амалиёт ўтиш жадвалини тузишга кўмаклашиш;
талабаларнинг белгиланган вақтда амалиётга келишлари, иш вақтидан унумдорлик билан фойдаланишлари устидан назорат юритиш;
корхонанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари, ички тартиб, иқтисодий ахборотлар манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби билан талабаларни таништириш;
маслаҳат соатларини белгилаш;
талабаларга дастурда кўрсатилган, бажарилиши зарур бўлган ишларга шароит яратиб, уларга маркетинг бўлимида иш жойи билан таъминлаш;
календарь режасида кўрсатилган топшириқлар бўйича талабаларга топшириқ бериш;
амалиёт дастурида белгилаб қўйилган топшириқларнинг ўз вақтида талаба томонидан бажарилиши устидан назорат олиб бориш;
талабалар томонидан ҳисоботнинг бажарилиши бўйича кундаликдаги қайдномаларни кунора текшириш;
малакавий амалиёти вақтида талабанинг тутаётган хулқ атвори тўғрисида “Маркетинг” кафедраси томонидан белгиланган раҳбарга ахборот бериш.
Кундаликдаги қайдномалар ҳар куни ёзиб борилиши, иш куни сўнгида корхонадан белгиланган раҳбар камчиликларини билдириб дастхатини қўйиши зарур. Амалиёт сўнгида талаба кундалигнинг охирига ўз дастхатини қўяди, шундан сўнг корхона томонидан белгиланган раҳбар дастхатини қўйиб, корхона муҳри босилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |