Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг одам ва хайвонларнинг ички муҳити суюқликлари физио-логияси фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлардан фойдаланилади. Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик услублар – “Кластер”, “Бумеранг”, “Дебашлар” тарзида ўтиш ҳам кўзда тутилгандир. Маълумотлар кўргазмали ўқув қуроллари, кодоскоп, мульти-медиа, микроскоп, тотал ва кесмали препаратлар ёрдамида олиб борилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Одам ва хайвонлар физиологиясининг предмети ва вазифалари
Физиологиянинг объекти ва тадқиқот методлари. Физиологиянинг биологияга доир фанлар орасида тутган ўрни ва ривожланиш тарихи. Организм фаолиятини аналитик — синтетик методлар ёрдамида молекуляр, мембрана, хужайра, аъзо, тизим ва яхлит организм даражаларида ўрганиш. ҳозирги замон физиологиясининг асосий ютуқлари. Ҳозирги замон физиологиясининг асосий ютуқлари. Физиология фанини ривожлантиришга Ўзбекистон олимларининг қўшган ҳиссалари.
Қўзғалувчан тўқималар физиологияси
Қўзғалувчанлик-тирик материянинг универсал хусусияти ва уни эволюция жараёнида ривожланиши. Қўзғалувчан ҳужайралар турлари. Қўзғалувчан ҳужайралар мембранасининг тузилиши ва хусусиятлари тўғрисида ҳозирги замон қарашлари.
Тинчлик потенциали ёки мембрана потенциали ва уни қайд қилиш усуллари. Тинчлик потенциалининг табиати, цитоплазма ва ҳужайралараро суюқликдаги ионлар концентрациялари орасидаги фарқ. Мембрананинг ион ўтказувчанлиги ва “натрий насоси” нинг тинчлик потенциалини ушлаб туришдаги аҳамияти.
Харакат потенциали, хосил бўлишининг ион табиати, ион каналлари, натрий ва калий ўтказувчанлигининг мембрана потенциали даражасига боғлиқлиги, “бор ёки йўқ” қонуни. Ҳужайранинг электр токи билан қўзғатилиш механизми. Қўзғатилишнинг қутбли таъсири қонуни. Поғона кучи ва унинг таъсир қилиш вақти билан боғлиқлиги. Деполяризациянинг критик даражаси. Локал жавоб. Ҳужайра доимий ток таъсир этиши натижасида деполяризация критик даражасининг ўзгариши. Аккомодация ходисаси. Қўзғалишда тўқима қўзғалувчанлигининг ўзгариши, мутлоқ ва нисбий рефрактерлик фазалари, қўзғалишнинг юксак фазаси.
Қўзғалишнинг узатилиш механизмлари. Қўзғалишнинг электротоник ва импульсли ўтказилиши. Қўзғалиш ўзатилишининг асаб толаси йўғонлиги ва мембрана қаршилигига боғлиқлиги. Миелинли ва миелинсиз асаб толалари. Ранвъе бўғимларининг аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |