Ызбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги



Download 0,53 Mb.
bet45/54
Sana30.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#518681
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54
Bog'liq
Botanika2

Адабиётлар: 1, 3.
1. Иќлим омиллари ер юзида ўсимликларнинг географик таксимланишида мућим роль ўйнайди. Бунга асосий сабаб ќуёш радиациясининг ер юзи бўйлаб турлича таќсимланишидир. Натижада экватордан шимолга борган сари ўзига хос табиат зоналарининг ћосил бўлишига сабаб бўлади. Материкларнинг денгиз билан ўралганлиги ва уларнинг турли масофада жойланиши ћам уларда ўзига хос иќлимни ћосил бўлишига сабаб бўлади. Иќлим омилларига ёруѓлик, иссиќлик, сув ва ћаво киради.
2. Ёруѓлик омили. Барча яшил ўсимликлар ривожланиши учун ёруѓлик зарурдир. Ёруѓлик аввало фотосинтез жараёни учун зарурдир. Бу жараённинг жадаллиги сув буѓлатиш, озиќланиш, нафас олиш жараёнини мунтазам амалга ошишини таъминлайди.
Ёруѓлик ўсимликнинг ички ва ташќи тузилишига таъсир ќилади. Ёруѓлик кучсиз бўлган жойда ўсувчи ўсимликларнинг танаси ингичка, бўѓим оралиќлари узун, сарѓиш ёки оч яшил рангда бўлади, барг ва пояда маханик тўќималар яхши ривожланмайди. Ёруѓликка бўлган муносабатига кўра ўсимликлар икки гурућга бўлинади.
1. Ёруѓсевар ўсимликлар. 2. Соясевар ўсимликлар.
Ўрмон зонасидаги кенг баргли дарахтларга ва нинабаргли ќараѓайга ќанча ёруѓлик кўп тушса уларда ћаёт жараёни шунча тез амалга ошади. Бу дарахтлар орасида ўсувчи папоротниклар ва гружанкалар ёруѓликни жуда кам талаб ќилади ћатто ёруѓлик кўпайиб кетса улар ќуриб ќолади. Ёруѓликнинг таъсирчанлик доираси ер юзининг турли нуќтасида турличадир. Масалан: экваторда кун ва тун 2 марта тенг бўлса, ќутубларда кунлар ойлаб давом этади. Юќоридаги хусусиятларни ћисобга олиб ўсимликлар 2 гурућга бўлинади.
1. Узун кунли ўсимлилкар. 2. Ќисќа кунли ўсимликлар.
Ќисќа кунли ўсимликларга тропик, субтропик ва чўл зонаси ўсимликлари киради. Масалан соя, шоли, тамаки, ѓўза, маккажўхори, тариќ, бодиринг, ќовоќ кабилар.
Узун кунли ўсимликлар арпа, сули, зиѓир жавдар кабилардир. Узун кунли ўсимликлар жанубга, ќисќа кунли ўсимликлар шимолга олиб бориб ўстирилса гулламайди ва мева ћосил ќилмайди. Шимолий худудларда иссиќхоналарида сабзавот экинлари етиштирилмоќда.
3. Ћарорат омиллари. Ер шарининг ќуёш радиациясини турли миќдорда ќабул ќилиши экватордан ќутбларга борган сари ўсимлик ќопламини ўзгариб боришига сабаб бўлади. Бунниг асосий сабаби экватордан шимолга борган сари ћар 100 км масофада ћаво ћароратини 0,50 - 0,6 0 га пасайиб боришидир. Натижада ер шарида ќуйидаги 6 та иќлим зонасини ћосил бўлишига сабаб бўлади. 1. Арктик зона, 2. Тундра зонаси, 3. Ўрмон зонаси, 4. Дашт зонаси, 5. Субтропик зона, 6. Тропиик зона.
Иссиќликнинг ўзгариши ер юзининг тоѓлик ќисмида ћам иќлимни ўзгаришига сабаб бўлади. Денгиз сатхидан ћар 100 м га кўтарилган сари ћаво температураси 0,5 - 0,60 га пасайиб боради. Натижада тоѓларда вертикал зоналланишни ћосил бўлишига сабаб бўлади. Масалан: Ўрта Осиё тоѓларида адир, тоѓ, яйлов минтаќаларининг ћосил бўлишига олиб келади.
Умуман олганда ўсимликларниг ўсиш ва ривожланиши 00 дан 1000 С гача бўлган температура орасида бўлади. Ћарорат 00 дан пасайса ёки 1000 С дан кутарилиб кетса ўсимлик халокатга учрайди. Сув ўтларининг арктикада яшайдиган айрим вакиллари -450 га, баъзи замбуруѓларнинг спораси +900 Сга, айрим ўт ўсимликларнинг уруѓи -800С совуќ ва +1200С иссиќликка бардош беради. Ќараѓай ўсимлигини -200 t а да ассимилияция жараёнини амалга ошириши аниќланган.
Сув ўтларининг айрим вакиллари юќори температурали иссиќ булоќларда кўп ўсиши кузатилган. Масалан: Камчаткадаги гейзерлар-да 28 тур кўк-яшил, 17 тур диатом, 7 тур яшил сув ўтлари, хужа обигарам иссиќ булоќларида ћам юќоридагидек сув ўтлари борлиги аниќланган.
Юќори температурага бўлган муносабатига ќараб ўсимликларни ќуйидаги турларга бўлиш мумкин.
1. Мўтадил иќлимда ўсувчи ўсимликлар Ќ300. Буларга тундра, ўрмон тундра ва ўрмон зонаси ўсимликлари киради. 2. Иссиќ шароитда ўсувчи ўсимликлар Ќ50 Ќ600. Чўл ва чала чўл ўсимликлари. 3. Иссиќка чидамли ўсимликлар Ќ80 Ќ850 С (сув ўтлари ва бактериялар)
Иссиќсевар ўсимликларга ћароратнинг пасайиши халокати таъсир кўрсатади. Масалан: ѓўза -2 -30 да, апельсин -5 -60 да халок бўлади. Карамнинг айрим навлари -120 га бардош беради. Ўсимликлар ћаёти учун йиллик ћароратнинг ўртача миќдори мућим роль ўйнайди. Масалан: Тошкентда у 5000, Астраханда 40000, Одессада 3500, Ленинграда 20000 ни ташкил ќилади.
4. Ћаво омили. Ћаво ўсимликка мућим эколоигк омил сифатида таъсир кўрсатади. Ер шарида ћавонинг таркиби доимо бир хил мейёрда туради. Унинг тарикбида 78% азот, 21% кислород, 1% азон ва 0,03% карбонат ангидирид гази бўлади.
Кислород ўсимликларнинг нафас олиш жараёни учун зарурдир. Карбонат ангидрид эга фотосинтез жараёни учун керак.
Ћаво оќимига шамол дейилади. Шамол ўсимликка экологик ва физиологик омил сифатида таъсир этади. Шамол таъсирида ўсимликларда сув буѓлатилади ва ћавода газлар ћаракати юзага келади. Шамол таъсирида кўпчилик ўсимликлар чангланади, мева ва уруѓлари тарќалади.
Шамол ўсимликка маханик таъсир кўрсатади. Натижада кўпчилик ўсимликлар байроќсимон шакил ћосил ќилади ёки кўп худудларда (вохаларда, денгиз ќирѓоќларида, тундрада) ўсимликларнинг йўќ бўлиб кетишига сабаб бўлади.
Ўрта Осиё худудида гаримсел шамоли сув буѓланишини кучайишига сабаб бўлади ва ўсимликни халокатга олиб келади. Шамол ёрдамида чангланувчи ўсимликларни анемофилл ўсимликлар дейилади.
Кўпчилик ўсимликлар - туякорин, кермек, саксовул, жузѓун, чалов, ќоќиўт, кабиларнинг уруѓи шамол ёрдамида тарќалади. Бундай ўсимликлар анемохор ўсимликлар дейилади.
5. Сув омили. Сув ўсимлик ћаёти учун энг мућим омилларидан бири ћисобланади. Барча ўсимликларниг 30 - 90% ни сув ташкил ќилади. Сув мавжудлиги туфайли ўсимликларда чиќиш ва тушиш оќими ћосил бўлиб, фотосинтез ва биохимик жараёнлар амалга ошади. Ўсимлик ўзини ўзи совитади. Табиатда сув пар, суюќ ва ќаттиќ ћолат да бўлади. (ќор, дўл, ќиров, муз).
Барча ўсимликларни сувга бўлган талабига кўра ќуйидаги гурућларга бўлинади.
1. Гидротафитлар - ћаёти фаќат сувда ўтувчи сув ўтлари.
2. Гидрофитлар - танасининг бир ќисми сувнинг устида ўсувчи ўсимликлар (нулифар, камиш, зубтурум).
3. Гигрофитлар - сув ортиќча бўлган ботќоќларда ўсувчи ўсимликлар (саваѓич, ќиёќ, шоли, тропик ўсимликар).
4. Мезофитлар - намлик етарли бўлган жойларда ўсувчи ўсимликлар, ўрмон, ўтлоќ ўсимликлари, ва ѓўза, беда, ковун, тарвуз, помидор, каби ўсимликлар.
5. Ксерофитлар ћаётида сувга мухтожликни бир марта хис ќилувчи, илдизи чуќурга ќириб борувчи ўсимликлар. Шувоќ, саксовул 16-18 м, янток, 18м, чалов, беда 16-18м, жузѓун, писта каби ўсимликлар.
Сувда яшовчи ўсимликларниг сув остидаги баргларида устицалар яхши тараќќий этмаган бўлса, сув устидаги баргларида уларниг 1 мм2 даги сони 648 тагача етади. Бундай ўсимликларниг танасини 70% ћаво сакловчи хужайралардан ташкил топади.Уларда ўтказувчи найлар кам ривожланган маханик тўќималар эса йўќ бўлади.
Ксерофит ўсимликларни аксинча барг пластинкаси кичрайган, устицалар чуќурда жойлашган, барг ва пояси тукчалар билан ќопланган, осмотик босими жуда юќори, ўтказувчи найлари яхши ривожланган ва маханик тўќималар кўплиги билан характерланади.
Атмосферада сув буѓ кўринишида бўлиб, ћавонинг нисбий намлигига таъсир кўрсатади. Нисбий намлик ќанча кўп бўлса ўсимлик кам сув буѓлатади. Нисбий намлик денгиз ва океан сохилларида ќуруќликда йил давомида ўзгариб туради.
Ћавонинг булутли ёки туманли бўлиши ћам ќуёш радиациясини ерга етиб келишига таъсир ќилади. Натижада бундай шароитда фотосинтез жадаллиги ўзгаради.
Ёмѓир суви ўсимлик ћаётига турлича таъсир кўрсатади. Сурункасига ёќќан ёмѓир ўсимликарни илдиз чиришига сабаб бўлса, ваќти ваќти билан ёќќани ўсимликни ривожланишини таъминлайди.
Ќор ўзидан совуќни секин ўтказганлиги туфайли у ўсимликларни совуќ уришдан саќлашга хизмат ќилади. Жумладан Республикамиз лалмикор дећќончилиги ривожланган туманларида ѓаллазорлар орасига ќайраѓочлардан ихоталар ташкил ќилинган, улар ћосилни ортишига сабаб бўлган. Чунки ќор остидаги майсалар совуќ урушдан саќланиб, тупроќ музламаган.
Ќорнинг салбий таъсирини кўплаб ќор ёќќан йилларда (30-40см) кузатиш мумкин. Бунда ќор остидаги ўсимликлар сарѓайиб чириган. Шудринг ва ќировнинг ўсимликка таъсири яхши ўрганилмаган, лекин ћаво намлигини ошишига сабаб бўлади. Дўл ўсимликка асосан салбий таъсир кўрсатади. У дарахт гулларини тўкади, мевасини зарарлайди.
Тупроќдаги сувлар хилма хил бўлиб улардан ўсимлик фойдаланадигани гравитацион ва капиляр сувлар ћисобланади. Фойдаланаолмайдиганларига эса пардасимон, коллоид ва гиграскопик сувлар киради.
Саволлар:

  1. Иќлим омилларига ќайси омиллар киради?

  2. Узун кунли ва ќисќа кунли ўсимликларга ќайси тур ўсимликлари киради?

  3. Ћарорат омили ўсимликларга нима учун керак?

  4. Ћавонинг таркибида ќандай газлар бор?

  5. Сувни ўсимликлар ћаётидаги аћамияти нималардан иборат?

  6. Ўсимликлар сувга бўлган талабига кўра ќандай гурућларга бўлинади?




Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish