Ызбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги


Ќараѓайлар оиласи Pinaceae



Download 0,53 Mb.
bet42/54
Sana30.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#518681
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54
Bog'liq
Botanika2

Ќараѓайлар оиласи Pinaceae. Ќараѓайлар оиласи вакиллари МДЋ худудида кенг тарќалган ўсимликлардир. Бу оилага ќуйидаги турлар киради: оддий ќараѓай - сосна, ќораќараѓай - Ель, Тилоѓоч - лист венница, Оќ ќараѓай - пихта, барглари ќисќа нинасимон бўлиб, мутёвка шаклида ёки жуфт бўлиб жойлашади. Илдизи яхши ривожланган бўлиб, ён илдизлар ћосил ќилади. Ќараѓай бир уйли айрим жинсли ўсимликдир.
Очиќ уруѓлиларнинг кўпайишини оддий ќараѓай Pinus sibirica мисолида ќуриб чикамиз. Ќараѓай табиатда кенг тарќалган бўлиб, бўйи 50 м баландликка етади, 400 йил ћаёт кечиради. Спорафилл эркак ва урѓочи ќуббада ћосил бўлади. Ќуббалар битта ўсимликда жойлашади. Узунлиги 4-5 см, диаметри 3-4 см бўлиб, унда спирал равишда микроспорофилл жойлашган бўлиб, чанг ћосил ќилишга хизмат ќилади.
Микроспорофилл тухимсимон шаклда бўлиб, унда кўп миќдорда микроспора ћосил бўлади. Микроспора бир ядроли, ташќи томондан интина ва экзина ќавати билан ўралган бўлиб, ёнида 2 та тўрсимон ћаво пуфакчасини ћосил ќилади. Микроспоранинг унишидан эркак гаметофит - чанг ћосил бўлади. Микроспора иккига бўлиниб, ундан иккита хужайра ћосил бўлади. (антеридийли ва вегетатив). Антеридийли хужайра сперма ћосил ќилишга хизмат ќилса, вегетатив хужайра спермани тухум хужайрага етказиб бериишга хизмат ќилади.
Урѓочи ќуббалар ёш новданинг учида жойлашади. Ќуббанинг асосий ўќида тангачалар жойлашган бўлиб, унда иккитадан уруѓкуртак ћосил бўлади. Уруѓкуртак нуцелус ва интегументдан тузилган бўлади.
Нуцелус тухумсимон бўлиб, устидан интегумент ўраб туради. Нуцелуснинг ќубба ўќига ќараган ќисмида чанг кириши учун йўл - микропилл жойлашган бўлади. Нуцелус марказида дастлаб битта хужайра жойлашиб, унниг бўлинишидан 4 та мегоспора ћосил бўлса, ундан 3 таси халак бўлади ёки ундан эндосперм ћосил бўлади. Эркак ќуббадаги чанг уруѓкутракка тушиб уна бошлайди. Дастлаб чангнинг экзина ќавати ёрилиб вегетатив хужайра чанг найини ћосил ќилади. Иккинчи хужайра антеридиаль хужайра 2 га бўлиниб, спермагенли хужайрани ћосил ќилади. Спермагенли хужайранинг бўлинишидан 2 та сперма ћосил бўлади. Бу сперма тухум хужайрасини оталантиради.
Очиќ уруѓлиларнинг чангланишидан оталанишигача 13 ой ваќт ўтади. Ундан муртак (2n) ривожланади. Муртакни ривожланиши эндоспермдаги запас озиќ моддалар хиосбига рўй беради.
Муртакда илидзча, пояча ва барга жойлашган бўлади. Муртакни ташќи томонидан эндосперма ўраб туради. Уруѓкуртак ривожланиб уруѓ ћосил ќилади. Чангланиш жараёни ўтгандан кейин иккинчи йил уруѓ етилади. Бу ваќтда ќуббалар 4-6 см узунликка эга бўлади. Шундай ќилиб, очиќ уруѓлилар попоротникларга нисбатан бир ќанча белгилари билан характерланади. Жумладан гаметофит умуман мустакиллигини йўќотгандир, улар спорафитдан ћосил бўлади. Оталаниш сувсиз мућитда рўй беради. Ќараѓайда уч хил ќуббаларни кўриш мумкин.
1. Ќизил майда ќуббалар чангланиш рўй беради. 2. Яшил йирик ќуббаларда оталаниш рўй беради. 3. Жигар ранг ќуббаларда уруѓ ћосил бўлади. Очиќ уруѓлиларда жинсий жараённи рус олими профессор И. Н. Горожонкин (1880 й) ўрганган.
3. Очиќ уруѓлиларнинг ћалќ хўжалигидаги аћамияти. Очиќ уруѓлилар жуда катта майдонларда Тайга ўрмонларини ћосил ќилади. Тайга ўрмонларида ўзига хос биоценоз ћосил бўлади. Натижада турли ћайвонлар, хашоратлар, ќушлар турларини озиќланиши ва кўпайииши учун шароит вужудга келади. Ўрмонлар сув ва тупроќни эрозиядан саќлайди. Курилиш материали ћисобланади. Ёгочсозлик саноатининг хом ашё базасидир.
Ингичка барглилардан вискоза, ипак, целлиоза, балзам, смола, спирт, уксус кислотаси, ошловчи моддаси олинади. Сибир ќараѓайи уруѓи таркибида 79 % гача ёѓ мавжуд. Медецина саноатида витамин-лар, препаратлардан пинобин олинади.
Ћалќ медецинасида нерв касалларини даволашда, туберкулёз, буйрак, сийдик ќопини, геморрое касалликларини даволашда фойдаланилади. Фаќат ёѓочдан 20 мингдан ортиќ турли материал ва модда олинади. Бир куб метр ёѓочдан 1,5 минг м. сунъий ипак ёки 600та трикотаж костюм ёки 200 кг ќоѓоз олинади. Ўрмон бойлик деб бежиз айтилмаган.
4. Ёпиќ уруѓли ўсимликлар. Ёпиќ уруѓлилар (Angiospermae) ёки гуллик ўсимликлар мезозай эрасининг бор даврида ћосил бўлган бўлиб, ўсимликлар ичида энг юксак тузилган организмлар ћисобла-нади. Бу ўсимликларнинг характерли хусусиятидан бири гулнинг ћосил бўлишидир. Гулдаги уруѓчи тугунчасида тухум хужайраси жойлашиб оталанган тухум хужайрасининг ривожланишидан уруѓ ћосил бўлади. Уруѓчи тугунчасининг ривожланишидан уруѓни ташќи тоомнидан ўраб турувчи мева ћосил бўлади. Шунинг учун гуллик ўсимликлар ёпиќ уруѓлилар деб номланади.
Ёпиќ уруѓли ўсимликлар ћаётида спорофит насил устун бўлиб, жинсий насл очиќ уруѓлиларга нисбатан ќисќарганлиги билан характерланади. Ёпиќ уруѓлиларнинг характерли хусусиятларидан бири ќўш уруѓланиши жараёнининг содир бўлишидир. Ёпиќ уруѓлилар хар хил ташќи мућит шароитига мосланиш хусусиятига эга бўлиб, ер шарининг турли табиат зоналарида кенг тарќалгандир.
Ташќи мућит шароитига мослашишда ёпиќ уруѓлилар ўзига хос вегетатив ва генератив органлар ћосил ќиладики булар ўзига хос тузилишга эга, уларни авлодини тикланишига имкон яратиб беради.
5. Ёпиќ уруѓлиларниг келиб чиќиши ћаќида ћозиргача аниќ маълумотлар йўќ. Баъзи ботаниклар, ёпиќ уруѓлилар очиќ уруѓлилар-дан келиб чиќќан, деган фикрни ўртага ташлайдилар.
Ћозирги замон систематикларининг аксарияти ёпиќ уруѓлилар-нинг дастлабки вакиллари - уруѓли попоротниклар деб ћисоблайдилар. Ёпиќ уруѓлиларниг келиб чиќиши ва ватанини сернам тропикларга боѓлайдилар. Бироќ ќайси тропик туман ёпиќ уруѓлиларниг ватани ћисобланади, деган муаммо хал ќилинганча йўќ.
Ботаник Г. Галлир ёпиќ уруѓлиларнинг ватани океан остида ќолиб кетган Панфик материги деб ћисоблайди. Профессор М. И. Галенин уларни келиб чиќќан ватани Ангарид билан Океания, И. Бейли гипонетик материк Гондван, А. Тахтажян Шарќий Осиёдаги ќадимги материк - Катазия деб ћисоблайди. Сернам тропикларда гулли ўсимликларнинг 80% и, яъни 120 мингга яќин дарахт ва бута ўсимликларнинг мавжудлиги, шу худудларни ёпиќ уруѓлиларниг келиб чиќишини бошлангич маркази эканлигини исботлайди. Ёпиќ уруѓли ўсимликлар икки синфга: икки паллалилар ва бир паллалилар синфига бўлинади. Икки паллалилар ва бир паллалилар синфи вакиллари бир ќанча анатомик ва морфологик белгилари билан бир-биридан фарќ ќилади.
Саволлар:

  1. Очиќ уруѓли ўсимликлар папаротниксимонлардан нима билан фарќланади?

  2. Нима учун очиќ уруѓли ўсимликлар дейилади?

  3. Очиќ уруѓли ўсимликларда ќандай ћаёт шакиллари мавжуд?

  4. Очиќ уруѓли ўсимликлар ќандай кўпаяди?

  5. Ёпиќ уруѓли ўсимликларни очиќ уруѓли ўсимлилкрдан фарќи нимада?

  6. Ёпиќ уруѓли ўсимликлар ќайси ўсимликлардан келиб чиќќан?




Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish