Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга
жалб қилиш тўғрисида
Қ А Р О Р
____ йил _______ _______________
(кун, ой) (ҳудуд)
Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, ушбу кун иш юритувимдаги 15/1223-сонли жиноят иши бўйича тўпланган материаллар билан танишиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:
Дастлабки терговда тўпланган ҳужжатларга кўра, Олмазор тумани, Найман кўчаси, 36-уйда яшовчи, 28.05.1989 йил туғилган Матчанов Азамат Шодурдиевич 10.07.2014 йилдан Миробод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лавозимида ишлаб келиб, бошқарув тартибига қарши жиноятлар туркумига кирувчи ҳокимият ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, одил судловга қарши жиноятлар туркумига кирувчи қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала қилиш ҳамда жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яширишда ифодаланган жиноятларни қуйидаги вақт, усул ва ҳолатларда қасддан содир этган.
Хусусан, А.Матчанов Миробод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори сифатида 15.08.2017 йилдан буён туманнинг “Гулзор” маҳалласи ҳудудига бириктирилган бўлсада, туманнинг “Олмачи” маҳалласига бириктирилган профилактика инспектори Ортиқов Хушнудбек Равшонбекович билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 21.08.2017 йилда Миробод туман, “Олмачи” МФЙ, “Навхос” кўчаси, 17-уйда яшовчи фуқаро Хасанова Муқаддас Жуманиязовнанинг уйида ўғирлик жинояти содир қилинганлиги ҳақидаги чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб бориб, ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиб, фуқаро М.Хасанованинг уйига кирган, шу маҳаллада яшовчи Болтаев Дониёр Давронбек ўғли ҳамда Сапаров Давлат Озодовичларни “Олмачи” МФЙ биносида жойлашган 162-сонли таянч пунктига олиб бориб, Д.Болтаевнинг оёғи сон соҳасига оёқлари билан тепиб, хизмат хонасида бўлган резина таёғи билан уриб, унга қисқа муддат соғлиғининг бузилишига олиб келмайдиган енгил тан жароҳати, шунингдек, Д.Сапаровнинг оёқлари ва танасининг турли соҳаларига резина таёғи билан уриб, унга соғлиғини қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказишган.
Шундай қилиб, Матчанов Азамат Шодурдиевич юқорида қайд қилинган ҳокимият ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишда ифодаланган ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган.
Шунингдек, Миробод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори А.Матчанов, 15.08.2017 йилдан туманнинг “Гулзор” маҳалласи ҳудудига бириктирилган бўлсада, туманнинг “Олмачи” маҳалласи бириктирилган профилактика инспектори Х.Ортиқов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 21.08.2017 йилда Миробод туман, “Олмачи” маҳалласи,
17-уйда яшовчи фуқаро М.Хасанованинг уйида ўғирлик жинояти содир қилинганлиги ҳақидаги чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб бориб, М.Хасанованинг уйига кирган, шу маҳаллада яшовчи фуқаролар Д.Болтаев ва Д.Сапаровларни “Олмачи” МФЙ биносида жойлашган 162-сонли таянч пунктига олиб бориб, улардан мазкур жиноятни содир этганликларига иқрорлик кўрсатувини олиш, содир этган қилмишлари учун ўзбошимчалик билан жазолаш мақсадида Д.Болтаевнинг оёғи сон соҳасига оёқлари билан тепиб, хизмат хонасида бўлган резина таёғи билан уриб, унга қисқа муддат соғлиғининг бузилишига олиб келмайдиган енгил тан жароҳати, шунингдек, такроран Д.Сапаровнинг оёқлари ва танасининг турли соҳаларига резина таёғи билан уриб, унга соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказиб, уларни қийноққа солиб, шафқатсиз, ғайриинсоний ва қадр-қимматини камситувчи муомала қилган.
Шундай қилиб, Матчанов Азамат Шодурдиевич юқорида қайд қилинган бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, такроран, қийноққа солиш
ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала қилишда ифодаланган ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 235-моддаси 2-қисми “в, г” бандларида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, Миробод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори А.Матчанов жиноий шериги профилактика инспектори Х.Ортиқов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш ўзининг хизмат вазифалари доирасига киришини била туриб, 21.08.2017 йилда “Олмачи” маҳалласи, 17-уйда яшовчи фуқаро М.Хасанова томонидан шу куни унинг уйидан 2 дона тилла узуги, 1 дона 30 граммлик тилла занжири ва 1 млн. 700 минг сўм пуллари ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида туман ИИБ бошлиғи номига ариза ёзиб берилган бўлсада, ушбу жиноят ҳақидаги аризанинг Миробод туман ИИБдан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини ва кўриб чиқилишини таъминламасдан жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириб келган.
Туман прокуратураси томонидан 24.09.2017 йилда юқорида қайд этилган фуқаро М.Хасанованинг уйида 21.08.2017 йилда содир қилинган ўғирлик жинояти бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Миробод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, жиноят иши фош қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 388-моддаси тартибида судга юборилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |