Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

индукция ва дедукция
эксперимент, таққослаш, статистик, математик ва график 
усуллардан ҳам кенг фойдаланилади. 
Бу усуллар ѐрдамида иқтисодий жараѐнлар ва ҳодисаларнинг 
мазмуни, уларда юз бераѐтган ўзгаришлар, уларнинг келиб чиқиш 
сабаблари билиб олинади ва зарур хулосаларга келинади. 
Билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, иқтисодиѐт назарияси 
фанининг вазифаси ҳақида сўз юритиш мумкин. 
Иқтисодиѐт назарияси умуминсоний фан бўлиб, уч хил 
вазифани бажаради: 
1) иқтисоднинг сир-асрорларини билиб олиш,
уларни халққа 
етказиш, уларнинг иқтисодий билим савиясини ошириш; 
2) бошқа иқтисодий фанларга илмий методологик асос бўлиб 
хизмат қилиш.
Бошқа фанлар иқтисодиѐт назарияси асослаб берган 
қонун ва категорияларга таянган ҳолда назария бошқа фанлар хуло-
сасига асосланиб иқтисодий ҳодисаларни умумлаштиради. Масалан, 
микроиқтисод корхона фаолиятини ўрганишда олган натижаларига 
қараб, муайян тарзда назарий маълум умумлаштириш йўли билан 
янги қоидаларни асослайди, эскиларига ўзгартиришлар киритади. 
3)
амалий тавсиялар бериш
. Бу тавсиялар умумиқтисодий 
характерга эга бўлиб, иқтисодий сиѐсатга тегишлидир. Улар иқти-
содий ўсишни ва унинг самарадорлигини ошириш, аҳолини тўла иш 
билан таъминлаш ва унинг фаровонлигини ошириш, иқтисодиѐтни 
барқарорлаштириш ва инфляцияни бартараф этиш, иқтисодий инте-
грациялаш ва ташқи алоқаларни кенгайтириш каби умумий аҳа-
миятга молик масалаларга эътиборни қаратади. 
Иқтисодиѐт назарияси ижтимоий-гуманитар фан сифатида иқти-
содиѐтнинг 
Нима? (Қанча ишлаб чиқариш?), (Қанча?), Қандай иш-
лаб чиқариш?, (Қандай?) Ким учун ишлаб чиқариш? (Кимга)дан 
иборат уч муаммосини ҳал этишга жавоб бериши керак.
Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиѐтида муаммоларни давлат-
нинг марказий бошқарув муассасалари, масалан, нимани ва қанча 
ишлаб чиқаришни Давлат режа қўмитаси белгилайди. Ишлаб чиқа-
риш воситалари ва истеъмол буюмларини жамиятда маҳсулотининг 
миқдори ҳар йиллик режаларда қатъий белгиланади. Ҳудудларда 
зарур талаблар ҳисобга олинмаганлиги туфайли, бир томондан


кераксиз маҳсулотларнинг кўплаб захиралари пайдо бўлса, иккинчи 
томондан, зарур маҳсулотларнинг тақчиллиги, етишмовчилиги келиб 
чиқади. Ишлаб чиқариш кучларини қандай, қаерда жойлаштириш 
(қаерда, қандай завод, фабрика қуриш, қандай янги замонавий 
техника сотиб олиш, зарур, қўшимча ишчи кучини ишлаб чиқариш) 
учун керак ѐки керак эмаслигини Давлат режа қўмитаси, вилоят, 
туман режа ташкилотлари белгилаб берган. 
Кимга?
Маҳсулотни ким сотиб олишини Давлат моддий-техника 
таъминоти муассасалари режа қўмитаси томонидан қатъий тасдиқлаб 
берган лимит асосида тақсимланади. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида 
Нима?, Қанча?, Қандай?, Кимга?
муаммоларини бозор ҳал қилади. Давлат бозор иқтисоди шароитида 
фақат 
Кимга?
муаммосига ўзининг ижтимоий ҳимоя сиѐсати ва 
даромадларни тақсимлаш, қайта тақсимлаш йўли билан аралашади
холос. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида ҳар бир корхона ѐки фирма ўз 
имкониятларидан келиб чиқиб, бозордаги талаб ва таклиф, нарх-наво 
ва рақобат асосида қандай турдаги товарлар ишлаб чиқаришни ўзи 
ҳал қилади. Корхона ѐки фирмалар яхши даромад келтирувчи 
товарлар ишлаб чиқара бошлайди. Натижада омборда сақлаш учун 
ишлаб чиқариш барҳам топади, тақчилликнинг олди олинади, бозор-
га, талабга мос товарлар етказиб берилади, натижада бозорда ишлаб 
чиқарувчи эмас, балки истеъмолчи (харидор) ўз ҳукмини ўтказади. 
Қаерда?, Қандай?
Қўшма, хусусий корхоналар қуриш зарурми, 
ишчи кучини ѐллаш ѐки янги технология жорий этиш - керак ѐки 
керак эмаслигини бозор белгилайди. 
Ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни ким харид қилишини 
Давлат эмас бозор белгилайди. Ишлаб чиқариш учун зарур ресурслар 
ишлаб чиқариш воситалари бозорида истеъмол буюмлари эса 
истеъмол товарлар ва хизматлар бозори орқали танлов асосида эркин 
нархларда амалга оширилади. 
Амалий жиҳатдан иқтисодиѐтнинг асосий мақсади иқтисодий 
ўсишни таъминлаш асосида жамият аъзоларининг ўсиб борувчи эҳ-
тиѐжларини қондира боришдан иборат бўлиб, чекланган ресурс-
лардан оқилона фойдаланиб, ҳар бир ресурсдан кўпроқ товарлар иш-
лаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни таъминлаш, ҳар бир фаолият 
тури бўйича харажатлар билан олинган самарани таққослаш, ресурс-
лардан унумли фойдаланиш йўлларини излаш ва топишдан иборат. 


Шунингдек, иқтисодиѐт назарияси аҳолини иш билан таъмин-
лаш, пулнинг қадрсизланиши-инфляциянинг олдини олиш, аҳолини 
ижтимоий ҳимоя қилиш йўлларини кўрсатиб бериши зарур. 
Иқтисодиѐт назарияси фани макроиқтисодий даражада таҳлил-
ларни амалга ошириш орқали макроиқтисодий соҳаларни, унинг 
кўрсаткичлари ўртасидаги боғланишларни, иқтисодиѐтдаги ўзгариш-
лар, ўсиш, таназулларини аниқлайди, кўрсатиб беради. Бу эса мам-
лакатнинг ички ва ташқи иқтисодий сиѐсатига илмий асос бўлиб 
хизмат қилади. 
Иқтисодиѐтнинг назарий мақсади, энг аввало, илмий билимдан 
иборат бўлиб, иқтисодий жараѐнлар ва ҳодисаларни кузатиш, улар-
даги шакл ва мазмун ўзгаришларини, ички боғланиш ва алоқаларни, 
зиддиятларни, қонун-қоидаларни, тушунчаларни билиб, уни, айниқ-
са, ѐшларга, талабаларга, иқтисодиѐт билан қизиқувчи барча аҳолига 
ўрганишни тавсия этади. 
Иқтисодиѐт назариясининг юқорида қайд этилган амалий ва 
назарий томонлари бир-бири билан узвий боғлиқдир. Амалий иқти-
содиѐт назарий билимни эгаллашни, у билан қуролланиш зарурия-
тини тақозо этса, назарий билим олдиндан кўра билиш ва амалий 
ҳаракат йўлини тўғри белгилаш учун имкон яратади. 
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодиѐт назарияси фани иқтисодий 
жараѐнлар, воқеа ва ҳодисаларнинг сир-асрорини билиш учун илмий 
қўлланма бўлиб хизмат қилади. 
Иқтисодиѐт назарияси фани «Кишиларда янгича иқтисодий 
фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунѐқарашини ўзгартириш»
7
вазифасини бажаради. Бу вазифа иқтисодиѐтни ислоҳ қилиш соҳа-
сидаги бош мақсадлардан бири ҳисобланади. 
Иқтисодиѐт назариясининг етуклик даражаси фаннинг нақадар 
ривожланганлигини билдиради. Агар жамиятнинг интеллектуал 
потенциали қанчалик юқори бўлса, шунчалик иқтисодиѐт назарияси 
ривож топади, унинг иқтисодиѐт учун аҳамияти орта боради. 
Ўзбекистонда иқтисодиѐтни ривожлантиришнинг ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган иқтисодий 
ислоҳотлар ва бозорга ўтишнинг машҳур беш тамойили ѐки 
«ўзбек 
модели»
деб дунѐда тан олинган назария, иқтисодни бозор муноса-
батларига босқичма-босқич ўтказишни, иқтисодни барқарорлашти-
7
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. -Т.: Ўзбекистон, 1995, 18-б. 


риш, макроиқтисодий муаммоларни ҳеч қандай ларзаларсиз ўтка-
зишга имкониятлар очиб бермоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг 13 йиллик Мустақиллик даврида 
иқтисодий фанлар, шу жумладан, иқтисодиѐт назарияси ҳам янги ғоя 
ва фикрлар билан бойитилди. Бу иқтисодий устуворлик ғояси бўлиб, 
Ўзбекистон Президенти, йирик иқтисодчи олим Ўзбекистон Фанлар 
Академияси академиги И.А.Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқ-
лол ва тараққиѐт йўли», «Ўзбекистон буюк келажак сари», «Ўзбекис-
тон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида», «Ўзбекистон 
ХХI аср бўсағасида», «Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари 
ва тараққиѐт кафолатлари», «Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда», 
«Озод ва Обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт – пировард мақсадимиз» 
каби асарларида, шунингдек маъруза ҳамда нутқларида иқтисодиѐт 
назарияси фанининг бозор иқтисодиѐтига ўтиш тамойиллари, ўтиш-
нинг ўзига хос йўллари, республикамиз олдида турган иқтисодий 
муаммолар ва вазифалар чуқур таҳлил қилиниб, унинг ечимини 
топиш йўллари кўрсатиб берилган, ўтиш даври иқтисодиѐтнинг 
хусусиятлари кўп укладли иқтисодиѐтни барпо этиш, мулкчиликнинг 
турли шаклларини вужудга келтириш йўллари назарий ва амалий 
жиҳатдан асослаб ўтилганки, унинг самараси Мустақиллигимизнинг 
шу қисқа ўн уч йиллиги даврида иқтисодий, маънавий ривожлани-
шимизда маълум ютуқларга эришилганлигини бутун жаҳон тан 
олганлигидан ҳам билиб олиш мумкин. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish