Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Тармоқлараро рақобат
. Бундай рақобат турли тармоқлар 
корхоналари ўртасида энг юқори фойда нормаси олиш учун олиб 
бориладиган курашдан иборат. Унда фойда нормаси кам бўлган 
тармоқлардан фойдаланилади. Юқори тармоқларга капиталларнинг 
оқиб ўтишида кўпроқ фойда келтирувчи соҳаларга интилиб, ишлаб 
чиқаришнинг кенгайишига, таклиф кўпайишига олиб келади. Шу 
асосда, нархлар пасая бошлайди. Тегишли фойда нормаси ҳам 
пасаяди. Кам фойда келтирувчи тармоқлардан капиталнинг чиқиб 
кетиши тескари натижага олиб келади. Чунки бунда ишлаб чиқариш 
ҳажми ўзгаради, товарларга талаб уларни таклиф қилишдан ошиб 
кетади, оқибатда нархлар кўтарилади. Шу билан бирга, фойда 
нормаси ҳам кўпаяди. Натижада тармоқлараро рақобат объектив 
равишда намоѐн-лашиб, қандайдир динамик мувозанатни келтириб 
чиқаради. Бу му-возанат капитал қаерга сарфланганлигидан қатъи 
назар, тенг капитал учун тенг фойда олишни таъминлайди. Демак, 
тармоқлараро рақобат капитал қайси тармоққа солинмасин, худди шу 
тармоқнинг фойда нормаларини ўртача фойда нормасига баравар-
лаштиради. Бундай жараѐн капитал маблағларнинг кам фойда келти-
радиган тармоқлардан оқиб ўтишига интилиш натрижасида содир 
бўлади.
Масалан, учта тармоқ, яъни саноат, қишлоқ хўжалиги ва қури-
лиш бор дейлик (аслида тармоқлар анча кўп, лекин ҳозирча бунинг 
биз учун аҳамияти йўқ). Кимдир 100 минг сўмга эга ва уни даромад 
олиш мақсадида ишлаб чиқаришга сарфламоқчи, деб фараз қилайлик. 


Шу пулни уччала тармоқда сарфлаб, ишлаб чиқарилган маҳсулотни 
саноатда 115 минг сўмга сотиш (фойда нормаси 15%)га, 110 минг сўм 
(фойда нормаси 10%)га, қурилишда 105 минг сўм (фойда нормаси 
5%)га сотиш мумкинлиги маълум бўлади. Бундан 100 минг сўм пули 
бўлган кишининг уни саноатга сарфлаб, даромад олиши мумкин-
лигини тушуниш қийин эмас.
Шундай маблағи бўлган бошқа тармоқлар субъектлари ҳам худ-
ди шундай йўлни танлайди. Натижада саноат маҳсулотини ишлаб 
чиқариш ортади, бинобарин, уни таклиф қилиш ҳам кўпайиб, муайян 
пайтда талабдан ортиб кетади. Бунда мазкур тармоқ ишлаб чиқараѐт-
ган товарлар нархи пасайиб, фойда ҳам камаяди. Айни чоғда ресурс-
лар камайиб кетган тармоқларда маҳсулот чиқариш озаяди ва уни 
таклиф қилиш қисқаради. Башарти, ҳатто талаб ўзгармаганда ҳам у, 
барибир, қисқарган таклифдан ортиқ бўла бошлайди. Шу туфайли 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари кўтарилиб, фойда нормаси 
ошиб кетади. 
Вазиятнинг шу тахлитда ўзгариши саноатдан моддий меҳнат ва 
молиявий ресурсларнинг унга нисбатан анча фойдалироқ бўлиб 
қолган қурилиш ва қишлоқ хўжалигига оқиб ўтишига олиб келади. 
Шундай қилиб, ресурслар ҳамиша фойда нормаси анча паст бўлган 
тармоқдан ундан юқорироқда турган тармоққа оқиб ўтади. Шу асосда 
тармоқлараро рақобат - ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўз маблағлари-
ни энг рентабел ишлаб чиқариш соҳасига жойлаштириш учун кураш 
содир бўлади 
Тармоқлараро рақобат тушунчаси бошқа бир ҳодисани, яъни бир 
хил ўхшаш эҳтиѐжни қондира оладиган ва шу сабабли бозор ис-
теъмоли учун рақобат қила оладиган ҳар хил тармоқ ишлаб чиқарув-
чилари ўртасидаги курашни ҳам англатади.
Тармоқлараро рақобат иқтисодий ресурсларни тармоқлар ўрта-
сида тақсимлаб, уларнинг маҳсулотига талаб юқори бўлган соҳаларга 
ўтишини таъминлайди. 
Бозор хўжалигида тармоқлараро рақобат икки хил асосий функ-
цияни бажаради. Биринчидан, у туфайли харидорлар эҳтиѐжларига 
ғоят мос келадиган иқтисодиѐт структураси пайдо бўлади. Бу ишлаб 
чиқарувчиларнинг талабларнинг тармоқлари ўртасида қайта тақсим-
ланишига дарҳол муносабат билдиришларида намоѐнлашади. Иккин-
чидан, тармоқлараро рақобат ишлаб чиқариш самарадорлигининг бир 
қадар ижтимоий зарур даражасини яратадики, у фойда нормасининг 


ўртача даражасига етишига олиб келади. Самарадорликнинг ушбу 
даражасига ета олмаган корхоналар катта даромадга умид қилсалар 
ҳам бўлади. Бундай аҳвол барча ишлаб чиқарувчиларни товар ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш ва уни сотишни такомиллаштиришга 
мажбур қилади. 
Товар хўжалиги шароитида минтақалар ўртасидаги рақобат му-
ҳим роль ўйнайди. Уни Европа иқтисодий ҳамжамияти мисолида 
кўрсатиб берамиз. Жумладан, Францияда дон етиштириш харажат-
лари Германиядагига қараганда камроқ бўлганлиги муносабати билан 
ҳамжамият доирасида нархларнинг ягона тизимини ўрнатиш француз 
дон етиштирувчилари учун фойдалироқдир. Уларнинг ушбу маҳсу-
лотни мўлроқ етиштириб, кўпроқ экспорт қилишлари табиий. Шу 
сабабга кўра, Германия озиқовқат ва озуқабоп донга бўлган эҳтиѐж-
ларининг каттагина қисмини Франциядан келтириш ҳисобига қонди-
ради. Натижада кўпроқ харажатдор бўлган немис деҳқонлари рақобат 
курашида ютқазадилар ва даромаддан анча-мунча йўқотадилар. Шу 
боис, уларнинг ташқаридан дон келтиришни чеклаш ва Ғарбий Евро-
падаги интеграция жараѐнлари келтирган зарарни қоплашни талаб 
қилишлари мутлақо табиийдир. 
Минтақалараро рақобат, асосан, сотувчилар ўртасида мавжуд-
дир. Лекин у харидорлар ўртасида бўлиши ҳам мумкин. Масалан, 
жаҳон амалиѐтида харидорлар гуруҳларининг зарур товарларни ар-
зонга сотиб олиш учун бир мамалакатдан бошқасига қатнайдиган 
«ашѐвий» ѐки «товар» туризми каби ҳодисалардан ҳам фойдаланаѐт-
ганликлари маълум. Мамлакатимизда эса шундай ниятни амалга 
ошириш учун харидорларнинг катта-катта гуруҳлари қишлоқ жой-
лардан шаҳарларга, бир шаҳардан бошқасига, вилоятдан вилоятга, 
республикадан республикага қатнаѐтганликлари сир эмас. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish