Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Пулга талаб ва таклиф. Инфляция



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Пулга талаб ва таклиф. Инфляция 
Пул товарларнинг умумий эквиваленти бўлиб, барча товарлар 
унинг олдида нисбий қийматга эгадир. Товарларнинг қийматлари 
пулда ифодаланиб, ўз баҳоларига эга бўлади. Пул муносабати, бошқа 
томондан, истеъмол қиймати сифатида намоѐн бўлади. Киши уни ис-
таган шароитда, хоҳлаган вақтда керакли товарни истеъмол 
қийматига айлантира олади. Пул жамиятда умумий эҳтиѐж воситаси 
бўлганлиги учун умумий истеъмол қийматини ифодалайди. Маълум-
ки, бозор иқтисодиѐти пул асосида амал қилади. Пул бор экан, бозор 
ҳам бор. Пул бўлмаса, бозорнинг ҳам бўлмаслиги аниқ. Бозор 
иқтисодиѐти муносабатлари тизимида товарлар ва хизматларни иш-
лаб чиқаришдан тортиб, истеъмолчига етиб боргунига қадар ҳаракат-
да бўладики, у пул воситасида амалга ошади. 
Пулга бозордан ишлаб чиқариш ресурслари сотиб олинади, то-
варлар яратилади, ишлаб чиқилган товарлар унинг ѐрдамида айир-
бошланиб, истеъмолчининг ихтиѐрига ўтади. Пул (олтин) ҳақиқатдан 
алоҳида, ўзига хос истеъмол қийматига эгадирки, шунинг учун у 
алоҳида махсус идеалнинг умумий қиймати сифатида хизматда бўла-
ди. Пул ижтимоий муносабатларнинг моддий элтувчисигина бўлиб 
қолмай, балки унинг ўзи ҳам муносабатдир, иқтисодий категориядир. 
Пул айирбошлаш жараѐнида бошқа товарларга таъсир этадиган ўзига 
хос хусусиятга эга эканлигидан далолат беради. 
Товарларнинг пул шакли ва умумий истеъмол қиймати – иккала-
си бир муносабатнинг бир пайтнинг ўзида юз бериши демакдир. Бу-
нинг сабаби пулнинг ўзи товар, товарларнинг товари, истеъмолчилар 
хоҳлаган пайтда хоҳлаган товарга айлантира оладиган товар эканли-
гидадир. Бозор иқтисодиѐти учун керакли ишлаб чиқариш узлуксиз 
доимий такрорланиб турадиган жараѐн бўлганлиги сабабли пул ўта 
муҳим иқтисодий воситага айланади. У такрорий ишлаб чиқаришга, 
иқтисодиѐтнинг бир маромда ўсишига хизмат қилади. Пул бозор 
орқали ресурсга, ресурслар эса ишлаб чиқариш жараѐнида товарга, 
товар реализация қилингандан кейин пулга айланади. Зеро, шу нарса 
маълумки, меҳнат тақсимоти меҳнат маҳсулотини товарга айланти-
ради. Шунинг учун товарнинг пулга айланиши зарур қилиб қўйила-
ди. Бунда ягона бир жараѐн юзага келадики, бу сотиб олишдир. 


Шундай қилиб, пул бир товарнинг сотиб олинишига сабаб бўлади. 
Бундай ҳаракатнинг қайтарилиб туриши иқтисодий жараѐн юз бер-
ганлигини билдиради. Пул жамиятда ижтимоий такрор ишлаб чиқа-
ришга хизмат қилиб, доимий равишда оборотда бўлади. 
Иқтисодиѐт назарияси фанида пулнинг иқтисодиѐтдаги аҳамия-
ти талқин этилиб, унинг бешта функцияси (вазифаси) фарқланиши 
кўрсатилган. Қиймат ўлчови, муомала воситаси, жамғариш воситаси, 
тўлов воситаси ва жаҳон пуллари шулар жумласидандир. Ҳозирги 
даврнинг иқтисодиѐтга доир назарияларида уларнинг учта тури тан 
олиниб ўрганилмоқда. Пулнинг моҳияти унинг функцияларида янада 
яққол намоѐн бўлади. Қуйида шулар ҳақида сўз юритилади.
Пулнинг қиймат ўлчови
. Пулқиймат ўлчови сифатида умумий 
эквивалент бўлиб, ўзида киши меҳнатини мужассамлаштиради. Шу 
сабабли, у товарлар қийматини ўлчай олади. Пул бундай вазиятда 
барча товарларга хос бўлган қиймат ўлчови, яъни кишининг товар-
ларни ишлаб чиқаришга сарф қилган абстракт меҳнатини аниқлайди. 
Пул умумий эквивалент товар бўлиши билан бирга, қийматга ҳам 
эгадир. Пул барча товарлар сингари инсон меҳнатининг натижаси 
ҳисобланади. Товарнинг пулда ифодаланган қиймати унинг баҳоси-
дир. Товарнинг қанча туриши пул билан белгиланади. Шунинг учун 
уни 100 сўм, 10 доллар, 20 марка, 50 иен туради деб белгилаймиз. 
Ҳар бир мустақил давлатнинг ўз ўлчови мавжуд. Бу унинг мил-
лий пулидир. Ўлчов бирлиги нарх масштаби дейилади. Бирлик сифа-
тида АҚШда доллар, Англияда фунт стерлинг, Туркияда лира, Гер-
манияда марка, Саудия Арабистонида риал қабул қилинган.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish