Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
 

Бунда: 
M – муомаладаги пул миқдори; 


V – пул муомаласининг тезлиги; 
Q – товарлар миқдори; 
N – товарлар нархи. 
Тенгламадан кўриниб турибдики, пул массаси (М)нинг кўпайи-
ши билан товар ва хизматларнинг нархи ошади. Айланишда пул 
қанча кўп ва таклиф қилинган товарлар қанча кам бўлса, нархлар шу 
қадар юқорига кўтарила боради. Айланишдаги ортиқча пул уни 


кўплаб босиб чиқарган давлатнинг нотўғри сиѐсати туфайли пайдо 
бўлади. 
Талаб инфляцияси
. Пул массаси ўсишининг бошқа сабаби пул 
муомаласи тезлигининг ортиши билан боғлиқ, яъни бир хил миқдор-
даги пул мавжуд товарларнинг доимий ҳажмида кўп миқдордаги 
битишувларда иштирок этади. Бу талаб инфляциясидир. У пулда 
ифодаланган ҳолда кенгайтирилмасдан туриб, товар миқдорига таз-
йиқини кучайтиради. Бу билан нархлар, пул, товарлар ва муомала 
тезлигининг балансланганлиги даражасига кўтарилади (Фишер 
тенгламаси бўйича). 
Иш ҳақининг инфляцияси
. Ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот 
ҳажми тўланадиган иш ҳақи ва олинадиган даромадларга мутаносиб 
бўлса, ижтимоий ишлаб чиқариш самарали ҳисобланади. Бошқача 
айтганда, иш ҳақи меҳнат унумдорлиги оширилгандагина кўтарили-
ши мумкин. Товар ишлаб чиқаришнинг ушбу қоидаси бузилган ва 
корхоналарда тўланадиган иш ҳақи ҳажми ишлаб чиқарилган маҳсу-
лот миқдоридан ошиб кетган тақдирда, инфляция жараѐнининг ри-
вожланишига туртки берилган бўлади. Натижада бозордаги нарх-
наво кўтарила бошлайди. Бунинг икки хил сабаби бор: биринчидан, 
муомаладаги пул миқдори кўпаяди, товар ва хизматларнинг таъмин-
ламаган талаби ўсади, бу эса талаб инфляциясини юзага келтиради 
(Фишер тенгламаси бўйича); иккинчидан, ишлаб чиқаришнинг сарф-
харажати товарларнинг доимий миқдори қийматига қўшилади, бу 
билан тайѐр маҳсулот нархларининг сақланиши рағбатлантирилади. 
Бозорда “иш ҳақи - нархлар” инфляция чулғами авж олиб кетади: 
нархларнинг ошиши корхоналар ва давлатни тўлов пуллари ҳамда иш 
ҳақини кўпайтирган ҳолда даромадларни индексациялашга мажбур 
этади. Бундай иш ҳақи эса, ўз навбатида, товарларнинг инфляция 
талаби ва сарф-харажатлар ўсгандан сўнг ҳосил бўлган янги, юқори 
нархлар иккинчи маротаба даромадларни индексациялаш зарурияти-
ни юзага келтиради. Бундан кейинги жараѐн “даромад-нархлар” чул-
ғами бўйлаб давом этаверади. Одатда, шу хилдаги ҳаракат оқибатида 
иқтисодиѐтнинг барқарорлиги қўпорила бошлайди, бозор механизм-
ларининг иши бузилади, оғир иқтисодий тушкунлик кучаяди, 
оммавий ишсизлик авж олади. 
Моддий харажатларнинг ўсиши инфляцияси
. Мазкур ҳолат хом 
ашѐ, оралиқ товарлар ва хизматлар нархларининг ошиб бориши 
муносабати билан рўй беради. Бу каби хатти-ҳаракатлар натижасида 


маҳсулот қийматга қўшилади ва у бозорда нархларнинг кўтарили-
шига таъсир кўрсатмай қолмайди. Индустрияси ривожланган мамла-
катларда XX асрнинг 70-йиллари ўртасида юз берган энергетик танг-
лик моддий харажатларнинг ўсиши инфляциясига мисол бўла олиши-
ни таъкидлаш керак: ўшанда энергетик ресурслар, ѐғилғи, бензин 
нархининг оширилганлиги туфайли маҳсулотлар барча турлари нар-
хининг кескин ошишига олиб келдики, бундай ҳолат узоқ муддатли 
иқтисодий тушкунликни шартлаб қўйди. Ҳозирги даврда бундай 
вазият собиқ Иттифоқ ўрнига келган давлатларда юзага келган эди. 
Нархларнинг эркинлаштирилиши муносабати билан ѐқилғи-энерге-
тик ресурсларнинг қимматлашувига боғлиқ равишда товарлар, ком-
мунал ва транспорт хизматларининг нархи кўп маротаба ошиб кетди.
Фойдалар инфляцияси
. Мазкур турдаги иняляция муайян хилда-
ги маҳсулотларни сотиш бозорини монополлаштириш ҳисобига ҳад-
дан ташқари кўп фойда олишда намоѐн бўлади. Рақобатларнинг йўқ-
лиги вазиятида ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқаришни кўпайтирмай, 
нархларни мустақил равишда ошира борадилар. 
Таъкидлаш лозимки, бозор иқтисодиѐтида монополизмга қарши 
яхшигина созланган тизим ва монополлаштириш жараѐнларига дав-
лат аралаша бошлади. Инфляциянинг мазкур тури тармоқ супермоно-
полияларининг нархларни белгилашида ўз шартларини тиқиштириш, 
чексиз имкониятга эга бўлган буйруқбозлик, марказлаштирилган 
иқтисодиѐт учун хосдир. 
Солиқлар инфляцияси
. Давлат бошқаруви, ижтимоий режалар, 
мудофаа соҳасида ўсиб бораѐтган чиқимларни қоплаш мақсадида 
солиқларнинг оширилиши натижасида шундай инфляция рўй беради. 
Юқори солиқ ставкалари ишлаб чиқариш чиқимларини ҳам бевосита, 
ҳам билвосита иш ҳақининг ўсиши орқали кўпайтиришни бўғади, 
унинг унумдорлигини, фойда олишини камайтиради, бу эса талаб 
ҳамда таклифнинг инфляцияга дуч келишига сабаб бўлади. 
Инфляциянинг салбий таъсири бозор организми иш ҳаракати-
нинг бузилиши, нархлар, инвестициялар, фоиз ставкалари механизм-
лари, тақсимот ва ишлаб чиқариш тизимининг мутаносибсизликлари 
ҳамда уларнинг деформацияларида ўз ифодасини топади. Айниқса, 
гиперинфляция оғир оқибатларга олиб келади. Унда, биринчидан, 
пул бирлиги қадрсизланади, шахсий жамғармалар ва кундалик истеъ-
мол камаяди; иккинчидан, ижтимоий табақаланиш ҳамда бойликлар-
нинг кам ва ўрта таъминланган аҳолидан ўзига тўқ табақаларига 


қайта тақсимлаш жараѐни рўй беради, учинчидан, банкларда ссуда 
капитали учун фоизли ставкалар ошади, бу эса тадбирлар ва аҳоли 
томонидан кредитларга бўлган талабни кескин пасайтиради, иқтисо-
диѐтга, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ажратиладиган инвести-
цияларнинг умумий ҳажмини қисқартиради; натижада, асосан, савдо-
да қисқа муддатли инвестициялар, даллоллик, ишлаб чиқаришдаги 
инвестицияларга зарар келтирган ҳолда биржа фаолияти устунликка 
эга бўла бошлайди; тўртинчидан, капиталнинг оқиб келиши туфайли 
нархларнинг мутаносиблиги ва балансланганлиги бузилади. Чунки 
гиперинфляция чоғида нархлар ахбороти у ѐки бу тармоқнинг ҳақи-
қий истиқболлилиги, фойдалилигини акс эттирмайди, натижада, 
капитал маблағлар сарфланиши йўналиши белгиланмай қолади; 
бешинчидан, янги ускунани харид қилиш чиқимлари эски ускунани 
таъмирлаш харажатларидан анча юқори бўлади, бу эса ишлаб чиқа-
ришни модернизациялашга салбий таъсир кўрсатади, фан-техника 
тараққиѐтига ғов бўлади; олтинчидан, меҳнат қилиш ва тадбиркорлик 
фаолияти омиллари барбод бўлади, олинадиган даромадлар ва иш 
ҳақи оширишга қараганда тезроқ қадрсизлана боради. Шундай қилиб, 
гиперинфляция ўзини ўзи тартибга солувчи иқтисодиѐтнинг бутун 
тизимини миллий хўжаликни бошқарувни издан чиқаради, оғир 
иқтисодий тангликка олиб келади. 
Инфляцияни бошқариш иши анча эҳтиѐткорлик билан унинг тур 
ва хусусиятларини эътиборга олган ҳолда амалга оширилиши керак. 
Масалан, моддий чиқимларнинг ўсиши шароитида хом ашѐ, сарф-
харажатлар, оралиқ товарлар нархини белгилаш учун маъмурий ара-
лашиш талаб қилинади. Бундай жараѐн “иш ҳақи-нархлар” чулғами 
бўйича ривожланадиган бўлса, корхона меҳнатнинг унумдорлиги ва 
самарадорлигига боғлиқ ҳолда иш ҳақи ўсишининг чегарасини 
белгилашга қисман тўлов тўлаш сиѐсатини амалга оширишга мажбур 
бўлади. Бозорда талаб инфляцияси ва пул массаси ортиқча бўлган 
шароитда давлат пул масаласини ҳал этишда уни камайтириш 
воситасидан фойдаланади: ўз харажатларини камайтиради. Марказий 
банкда ҳисоб ставкасини кўтаради ва фуқароларнинг даромадларини, 
бинобарин, уларнинг харид қилиш қобилиятини камайтириш ҳамда 
бозорга таъсир кўрсатиш учун аҳолига солинадиган солиқларни 
амалга оширади. 


Давлат инфляция оқибатларини тугатиш ѐки юмшатиш мақсади-
да антиинфляция сиѐсатини олиб боради. Бундай сиѐсат қуйидаги 
икки йўналишда ҳал этилади.
1. 
Ишлаб чиқаришни режалаштириш
. Бундай тадбирнинг амал-
га оширилиши натижасида товарлар ва хизматлар миқдори кўпайти-
рилади, ортиқча пулга талаб қондирилади. Нарх-наво ва пул қадри 
барқарорлашади. Ишлаб чиқариш рағбатлантирилади. Ишлаб чиқа-
ришга солинган фойда солиқдан озод қилинади. Унга арзон кредит 
берилади. Янги ишга қўл урган корхоналар учун бюджетдан субси-
дия ажратилади. Фирмалардан олинадиган даромад солиғи камайти-
рилади. Экспорт-импорт бўйича имтиѐзлар берилади. 
2. 
Пул массасининг ортишини чеклаш ѐки тўхтатиб қолиш, 
пулга талабларни қисқартириш
. Шу мақсадда пул даромадлари (иш 
ҳақи, нафақа, пенсия, хайрия тўловлари) назорат қилиниб, уларнинг 
ўсиши чекланади ѐки тўхтатилади. Ортиқча пулни товар бозоридан 
чиқариб, қантариб қўйиш мақсадида депозитлар (қўйилган пуллар) 
учун банк тўлайдиган фоиз оширилади. Пул банкда жамланиб, товар-
ларга талабни қисқартириб туради. Натижада уни ишлаб чиқаришга 
солиш имкони пайдо бўлади. 
Масалан, XX асрнинг 80-йиллари бошида АҚШда банклар 
йилига депозитлар учун 15-18 фоиз тўлайдиган бўлди. Оқибатда 
бозордаги пулларнинг кўп қисми депозитга айлантирилди. Муҳими, 
дунѐдаги пуллар АҚШ банкларига оқиб кела бошладики, улар ишлаб 
чиқаришга қўйилгандан кейин, иқтисодий жонланиш юз берди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish