Меҳнатнинг табиий ўлчови иш вақтидир. Маълумки, қиймат
шунчаки меҳнат
билан эмас, балки ижтимоий меҳнат билан ярати-
лади. Товар қийматининг миқдори у ѐки бу ишлаб чиқарувчининг
индивидуал меҳнат сарфлари билан эмас, балки ижтимоий зарур иш
вақти билан ўлчанади.
Ижтимоий нормал ишлаб чиқариш шароити муайян турдаги
товарларнинг кўпчилик қисми яратиладиган шароитдир. Бу, одатда,
ўртача шароит ҳисобланади. Фақат шу шароитда ўртача маҳоратга
эга бўлган ва ўртача интенсивлик билан ишлайдиган ишлаб чиқарув-
чи бир соатлик меҳнат мобайнида бир
ижтимоий зарур соатга тенг
қиймат яратади. Агар ишлаб чиқариш шароити ижтимоий нормал
шароитга мос келмаса (ундан яхшироқ ѐки ѐмонроқ бўлса) ѐҳуд
ходимнинг маҳорати ва меҳнатининг интенсивлиги жамиятда қарор
топган ўртача даражадан юқорироқ ѐки пастроқда турса, ходим бир
соатлик меҳнати мобайнида яратган қиймат тегишлича кўпроқ ѐки
озроқ бўлади.
Бу типик ишлаб чиқариш шароитида ходимнинг маҳорат
даражаси ва меҳнатининг интенсивлиги ўртача бўлган
шароитда
қилинадиган бир соатлик меҳнатдир. Демак, кўпроқ унумли меҳнатга
нисбатан ҳамиша кўпроқ қиймат яратилади.
Жамиятда ижтимоий зарур иш вақти ўзига хос ижтимоий меҳ-
нат нормативи ролида чиқади. Бу норматив бозорда аниқланадики,
товар ишлаб чиқарувчилар унга амал қилишлари керак.
Агар товар ишлаб чиқаришда керагидан ортиқча меҳнат сарф-
лари қиймат яратилмаса, яъни жамият томонидан эътироф этилмаса,
у рад қилинади.
Бозорда муайян турдаги товарга керагидан ортиқча меҳнат сарф-
ланганда унга ҳеч ким ҳақ тўламайди. Қиймат қонуни индивидуал
меҳнат сарфи ижтимоий зарур меҳнат сарфидан камроқ бўлган иш-
лаб чиқарувчиларни, яъни шу вақт ичида кўпроқ миқдорда истеъмол
қиймати тайѐрланишини ѐки меҳнат унумдорлигини оширувчиларни
рағбатлантиради. Қиймат қонуни товар ишлаб чиқарувчиларни меҳ-
нат унумдорлигига ѐки янги товар ишлаб чиқаришга ундайди.
Акс ҳолда, улар бозордан сиқиб чиқарилиши, хонавайрон бўлиш
хавфи остида қолади.
Қиймат қонуни товар ишлаб чиқарувчиларни уларнинг индиви-
дуал меҳнат сарфлари билан ижтимоий зарур меҳнат сарфлари ўрта-
сидаги нисбатга боғлиқ ҳолда табақалаштиради, сарфларни камайти-
ришга рағбатлантиради ва меҳнатнинг ишлаб чиқариш соҳалари
бўйича тақсимланиши тартибга солиб туради.
Қиймат қонуни баҳолар қонуни сифатида кўринади, баҳолар
асосида қиймат ѐтади. Қиймат қонуни функцияси баҳолар қиймати
билан тенг бўлганда ҳам, улар бир-биридан фарқ қилганда ҳам амал
қилаверади.
Масалан, бирор фирма энг юксак меҳнат унумдорлиги асосида
товарлар ишлаб чиқаради, ва уларни
ижтимоий зарур сарфларидан
кам, лекин индивидуал сарфлардан юқори баҳоларда сотади ҳамда
қўшимча фойда олади. Лекин бундай ҳолат фирманинг аҳволи мут-
лақ гарантияланган деб ҳисоблашга асос бўлқ олмайди. Чунки мазкур
фирма техник ва ташкилий янгиликларни қўлламаса, кўпроқ самара
берадиган ишлаб чиқариш усулларини қидириб топмаса, у бирмунча
вақтдан кейин ўз устунликларидан ажралиб қолиши ҳеч гап эмас.
Қиймат қонуни товар ишлаб чиқарувчиларнинг меҳнат сарфини
камайтириш ѐки камайтирмасликни танлаб олиш эркинлигидан маҳ-
рум қилиб қўяди. Чунки, уларнинг ҳаммаси иқтисодий тазйиқ остида
бўлади ва доим иш вақтини тежаш омилларини ахтариш билан
шуғулланишга мажбур қилади.
Қиймат қонуни ресурсларнинг турли ишлаб чиқариш соҳалари
ўртасида тақсимланишини тартибга солиб туриш функциясини бажа-
ради. Бу функцияни бажаришда баҳолар динамикаси муҳим роль
ўйнайди. У ѐки бу аниқ товар жамият эҳтиѐжини қондириш учун
зарур бўлганидан камроқ ишлаб чиқарилган тақдирда бундай ҳолат
талабнинг таклифдн ошиб кетишига олиб келади.
Натижада товар-
нинг баҳоси ошиб кетади. Пировардида, ишлаб чиқарувчилар юқори
фойда олишга эришадилар. Бундай ҳолат фойдаси юқори тармоққа
фойдаси камроқ бошқа тармоқлардан ресурсларнинг ўтишига сабаб
бўлади. Демак, фойдаси бўлган тармоқда товар ишлаб чиқариш
кенгаяди. Агар муайян товар керагидан ортиқча ишлаб чиқарилса,
уни таклиф қилиш талабдан ошиб кетади, баҳолар пасаяди,
товар
ишлаб чиқарувчилар фойдаси камаяди, тармоқдаги ишлаб чиқариш
ресурслари фойдаси юқори бўлган бошқа тармоқларга ўтиб кетади.
Қиймат қонунига асосланган товар ишлаб чиқариш нисбатларини
тартибга солувчи қиймат ѐки бозор механизми
таъсири мана шунда
яққол кўринади. Қиймат қонуни ишлаб чиқаришни рағбатлантиради
ва тартибга солади, натижада алоқалар ўзаро тобора турли-туман тус
олиб ва чуқурлашиб боради. Айни вақтда улар эҳтиѐжлар ўзгарув-
чанлигини ва ишлаб чиқаришни кенгайтирувчи қудратли стимулларни
туғдиради. Ижтимоий тараққиѐт қиймат қонуни яратадиган стимуллар ва
тазйиқ ғоят таъсирчан ва самарали эканлигини тўлиқ тасдиқлайди.
Ижтимоий меҳнат тақсимоти чуқурлашиб боргани сайин ишлаб
чиқариш кучлари ўсиб, товар-пул муносабатлари тобора ҳукмрон мавқега
эга бўлиб боради. Товар ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги ўсади,
иш вақтини топишнинг таъсирчан механизми яратилади. Бу эса иқтисо-
диѐтни ривожлантиришда қиймат орқали рағбатлантиришни ҳам самара-
лироқ қилишга имконият яратиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: