Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Иқтисодиѐтни ташкил этишнинг бозор ва



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Иқтисодиѐтни ташкил этишнинг бозор ва
буйруқбозлик шакллари 
Иқтисодиѐтни ташкил этишнинг асосий вазифалари. 
Ҳар 
қандай жамият кишиларнинг яшаши учун зарур бўлган неъматлар 
билан таъминлаш ниятида иқтисодиѐтни ташкил этишнинг кўпдан-
кўп муаммоларини муттасил ҳал қилиб бормоғи лозим. 
Муаммоларнинг биринчи мажмуи ишлаб чиқариш тузилишини 
белгилаб олиш билан боғлиқ. Жамиятнинг моддий, ишчи кучи ва мо-
лиявий ресурслари чекланганлиги туфайли уларни ишлаб чиқариш 
тармоқлари ўртасида оқилона тақсимлаш, қандай неъматларнинг қан-
ча миқдорда ишлаб чиқарилиши лозимлигини билиш зарур бўлади. 
Ҳар бир маҳсулот турли усуллар билан ишлаб чиқарилиши мум-
кинлиги туфайли яна қатор муаммолар мажмуи пайдо бўлади. Маҳ-
сулотни ким ва қандай ресурслар билан ишлаб чиқаради? Ишлаб 
чиқариш жараѐнини қандай қилиб йўлга қўйиш лозим? Муайян то-
варни ишлаб чиқаришга қандай корхоналар-ҳунармандлик устахона-
лари, майда фабрикалар ѐки катта концернлар кўпроқ мос келади? 
Меҳнатни ташкил этишда қандай шакллар афзал (ишлаб чиқариш 
жараѐнида қаттиқ назорат ўрнатишми ѐки пировард натижа бўйича 
ходимни рағбатлантиришми)? 
Ниҳоят, яратилган жами маҳсулот тақсимланиши лозим. Унинг 
қанча қисми истеъмолга, қанчаси захирага кетади? Маҳсулотни яра-
тувчилар унинг қанча улушини оладилар, унинг қанча қисми ижти-
моий фондлар орқали қайта тақсимланади? Алоҳида товар ишлаб 
чиқарувчи олдида (ривожланган товар ишлаб чиқариш шароитида) 
тайѐрланган маҳсулотни сотиш муаммоси, яъни кимга ва қандай нар-
хда сотилади деган муаммо туради. 
Хилма-хил жамиятлар ривожланишининг ҳар хил босқичларида 
мазкур муаммолар турлича ҳал этилади. Анънавий жамиятда неъмат-
ларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг шакл ва усуллари анъана-
лар тарзида авлоддан-авлодга ўтиб боради. Индустриялашган жамият 
анъанавий алоқалар ва муносабатларни барбод қилади. Урф-одатлар-


га асосланган хўжалик фаолияти шаклларининг суръати иқтисодий 
ўсишнинг жадал суръатларига тенглаша олмайди. Урф-одатлар ўрни-
ни бозор ҳамда иқтисодиѐтни давлат йўли билан онгли бошқариш 
эгаллайди. 
Хўжалик ҳаѐтини бозор ва давлат йўли билан тартибга солиб 
туриш шаклларидан тоиндустрия даврида ҳам фойдаланилган, албат-
та. Аммо улар анъанавий жамиятнинг умумий асосларига таъсир 
кўрсата олмади. Товар ишлаб чиқарувчилар мавжуд ижтимоий ту-
зумга мослашиб, у билан қўшилиб кетар эдилар. Ҳатто товар муноса-
батлари етарлича ривожланган шаҳарларда ҳам амалда бозор рақоба-
ти йўқ эди: ҳунармандлар ва олиб-сотарлар бозорни монополия қи-
лиш ниятида касбий ташкилотларга бирлашиб, эҳтимол тутилган ра-
қобатчиларга ғоят хилма-хил (ҳам сиѐсий) усуллар билан зарба берар 
эдилар. Иқтисодиѐтни давлат йўли билан бошқариш анъанавий жа-
миятда истисно эмас, у кўпроқ қоидага айланиб қолган эди. К.Маркс 
қайд этганидек, Ҳиндистонда ва умуман Шарқда «ҳосил худди 
Европада яхши ѐки ѐмон об-ҳавога боғлиқ бўлганидай, яхши ѐки 
ѐмон ҳукуматга боғлиқ»
18
. Давлат тоиндустрия даврида анъаналарни 
сақлашнинг асосий кафолати вазифасини бажаради, давлат йўли 
билан бошқариш ижтимоий хўжаликни ташкил этиш муаммоларини 
ҳал қилишнинг анъанавий усуллари доирасидан четга чиқмайди. 
Индустрлашган жамият иқтисодиѐтни ташкил этиш муаммола-
рини ҳал қилишнинг иккита асосий усулига ва шунга мувофиқ тар-
зда, иқтисодий тизимнинг иккита, яъни бозор ва буйруқбозлик турига 
эга. Бозор хўжалиги шароитида ишлаб чиқаришнинг тузилиши, хўжа-
лик фаолиятининг шакл ва усуллари ҳамда неъматларни тақсимлаш 
усулларини талаб ва таклиф, бозор нархи, рақобат каби стихияли 
тартибга солувчилар белгилаб беради. Буйруқбозлик (ѐки маъмурий-
буйруқбозлик) иқтисодиѐтида иқтисодий ташкил этиш муаммоси 
давлат идоралари берадиган буйруқлар ва кўрсатмалар асосида ҳал 
қилинади. Нимани, қанча ва қай тариқа ишлаб чиқариш, кимга ва 
қандай нархларда сотиш тартибларда давлат амалдорлари томондан, 
тузган режалар асосида белгиланади. Аммо иқтисодиѐтнинг ҳам бо-
зор, ҳам буйруқбозлик турлари «соф» ҳолда бўлмайди. Ҳозирги жа-
миятнинг ҳар қандай иқтисодий тизимида хўжалик ҳаѐтини ташкил 
этишнинг ҳам бозор, ҳам буйруқбозлик, ҳам «анъанавий» шакл ва 
усулларидан, лекин турли нисбатларда, фойдаланилади. Иқтисодиѐт-
18
К.Маркс и Ф.Энгельс. Соч. Т.9. -С.133.


ни ташкил этишнинг бозор шакли шароитида муаммолар қандай ҳал 
қилинишини кўриб чиқайлик. 
Ишлаб чиқариш тузилишини аҳоли талаби белгилайди. Харидор 
ишлаб чиқарувчиларга таъсир ўтказишнинг қудратли воситаси 
бўлмиш пулга эга бўлиб, унинг воситасида у ѐки бу товар учун «овоз 
беради», уни ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. 
Товар ишлаб чиқариш учун зарур ресурсларни танлаш уларнинг 
нархлари асосида амалга оширилади. Йўллар устини олмослар ва 
қимматбаҳо металлар билан қоплаш, нефтни эса электр станциялари-
нинг ўчоқларида ѐқишни тақиқловчи фармойишларни ҳеч ким чиқар-
майди. Йўл қопламаларини нимадан ҳосил қилиш, электр қувватини 
нима эвазига олиш кераклигини бозорнинг ўзи «айтиб беради». Бозор 
иқтисодиѐтидаги нархлар ҳақида қандайдир давлат идоралари бош 
қотириб ўтирмайди, маҳсулотларни қимматроқ сотишдан манфаат-
дор харидор уларни арзонроққа олишга уринади. Пировард-натижа-
да, нархни талаб билан таклифнинг нисбати белгилайди. Бозор ша-
роитида ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакл ва усулларини тако-
миллаштириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, маҳсу-
лот сифатини яхшилаш учун ҳеч ким мажбур қилинмайди. Бу ҳақда 
бош қотиришга ишлаб чиқарувчиларнинг рақобати «мажбур қилади». 
Акс ҳолда, улар хонавайрон бўладилар. 
Бозор хўжалиги шароитида иқтисодиѐтни ташкил этишнинг 
барча асосий вазифалари, кўриб турибмизки, стихияли тарзда ҳал 
этилади. Аммо стихиялилик билан тартибсизлик асло айнан бир хил 
нарса эмас. Бозор муносабатларининг ҳар бир субъекти мустақил иш 
тутиб, ўз манфаатини рўѐбга чиқара бориб, пировард-натижада, 
«кўзга кўринмас бир қўл воситасида ўзи асло кўзламаган мақсад сари 
йўналтиради. У ўз манфаатларини кўзлаб, кўпинча, жамият манфаат-
ларига ўзи онгли тарзда интилгани учун анча кўпроқ, самарали тар-
зда хизмат қилади»
19
. Адам Смит тилга олган «кўзга кўринмас қўл» 
объектив иқтисодий қонун ҳисобланиб, инсон иродаси ва онгига 
боғлиқ бўлмайди. 
Миллион-миллион кишилар бир-бирлари билан келишиб олмас-
дан, умумдавлат ҳаракати режасига эга бўлмаган ҳолда ҳар куни иш-
га келиб, чиндан ҳам жамият учун керакли фаолият турини амалга 
оширадиган иқтисодий тизимни тартибсиз, деб ҳисоблашлари мум-
кинми? Гап шундаки, бозор стихияси ўз ички қонуниятларига эга. 
19
А.Смит. Исследование о природе и причинах богатства народов. -М., 1962. –С.332. 


Бунда содир бўладиган ҳамма кўринишдаги, ҳатто оқибатини сира 
билиб бўлмайдиган жараѐнлар (масалан, нархларнинг ўзгариб тури-
ши) ўз сабабларига эга ва буни иқтисод фани тушунтириб бериши 
мумкин. 
Буйруқбозлик иқтисодиѐти ҳақида ҳам худди шундай дейиш 
мумкин. Бундан халқ хўжалигини ташкил этишнинг барча асосий ма-
салаларини давлат маҳкамалари ҳал қилиши даркор, объектив қонун-
лар «бекор қилинади» ва иқтисодиѐт у ѐки бу ҳукумат амалдорининг 
ўзбошимча истагига мувофиқ ривожланади, деган маъно асло келиб 
чиқмайди. Буйруқбозлик иқтисодиѐти учун ривожланиш ва иш ту-
тишнинг ўз объектив қонуниятлари хосдир (афсуски, улар ҳали етар-
лича ўрганилмаган). Ана шулар давлат маҳкамаларининг бирор 
қарорга келишига «мажбур этади». Мабодо давлат бошқаруви объек-
тив қонунларга таянмаса, у барбод бўлади. 
Дастлабки қарашда, буйруқбозликка асосланган иқтисодиѐт ул-
кан натурал хўжаликка ѐки ўз фойдасига ишлайдиган йирик фабри-
кага ўхшайди. Аммо ташқи ўхшашлик кишини чалғитади, гарчанд 
буйруқбозлик иқтисодиѐти шароитида корхоналар, тармоқлар ва 
минтақалар ўртасидаги муносабатлар битта улкан корхона касабаси 
ва бўлимлари ўртасидаги муносабатларни эслатса-да, улар амалиѐт 
кўрсатиб турганидек, кўпдан-кўп «норасмий» ва «расмий» ижозат 
берилган товар алоқалари юзага келади. Бу шу боисдан юзага кела-
дики, давлат маҳкамалари амалда эплаб бўлмайдиган ишни-ҳозирги 
ўта мураккаб иқтисодий тузумда ҳамма нарсани кўзда тутиб, тез 
ўзгариб бораѐтган вазият муносабати билан ўз кўрсатмаларини дои-
мо тузатиб туришни эплай олмайди. Биронта ҳам буйруқбозлик 
иқтисодиѐти товар хўжалигининг пул ва эркин алмашув каби турку-
мини йўқотишга етарлича ривожланган ва ҳамма соҳани қамраб ола-
диган «яшириш» бозорисиз кун кўришга қодир бўлмайди. Ниҳоят, 
буйруқбозлик иқтисодиѐти индустрлашган жамият иқтисодиѐти 
бўлиб, натурал хўжаликдан фарқли ўлароқ, жадал иқтисодий ўсиш 
субъекти бўла олмайди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish