Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Институционал бозор инфраструктурасининг шаклланиши



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

3-§. Институционал бозор инфраструктурасининг шаклланиши 
«Аралаш иқтисодиѐт»ни ва маданий тадбиркорликни, шу жум-
ладан, хусусий тадбиркорликни шакллантириш учун бозор тартибот-
лари кўринишида пойдевор бўлади. Агар у йирик миқѐсда бунѐд 
этилмаса, бозор муносабатларига ўтиш доимо орқага қараб кетавера-
ди. Ўтиш даврида давлатнинг роли ошади, у инспекция (нарх ва ан-
дозалар, қимматбаҳо қоғозлар ва ҳоказоларни назорат қилиш бўйи-
ча), суғурта назорати, турли фондлар (минтақавий бошқариш, инве-
стиция, барқарорлаштириш, илмий-техник дастурлар, иш билан таъ-
минлаш фондлари ва ҳоказолар), меҳнат биржалари, кадрлар тайѐр-
лаш ва тижорат ахбороти марказлари сингари инфраструктуравий 
ташкилотларни шакллантириши керак бўлади. Фонд ва мол биржала-
ри, суғурта, аудиторлик, брокерлик компаниялари, тижорат банкла-
ри, марказ ва компаниялари, савдо уйлари, савдо воситачилик фир-
малари, кимошди савдолари, ярмаркалар ва ҳоказоларнинг барпо 
этилиши дастурларини ишлаб чиқишни хал қилиш давлатнинг мада-
дига муҳтождир. Амалиѐтнинг кўрсатишича, давлат иштирокида 
шакллантирилган тижорат тузилмаларининг самарадорлиги, ташки-
лий пухталиги ва иқтисодий барқарорлиги соф хусусий ташаббус 
асосида барпо этилган шунга ўхшаш корхоналарникидан анча юқори 
бўлади. 
Давлатнинг шартнома (контракт) тизими асосида давлат захира-
лари ва пул маблағларини бозорнинг иқтисодий субъектлари ўртаси-
да тақсимлаш механизми сифатида савдо ва музокараларни олиб бо-
ришнинг махсус ҳужжатлари, қоидаларини норматив жиҳатдан асос-
лаш, шартномалар тартиби ва уларни маблағ билан таъминлашни 
белгилаш, уларга амал қилинишини назорат этиш билан шуғуллана-
диган нотижорат характеридаги идора ва муассасалар кўринишида 
аниқ пухта институционал база яратилди. 
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда бошқаришнинг те-
гишли тизимини яратиш зарурияти вужудга келди. Шунга асосан, 
республикада бутун халқ хўжалигини, тармоқлар ва ҳудудларни 
бошқаришнинг энг маъқул ва ҳозирги даврга мос бўлган тузилмалари 
ишлаб чиқилди. Кўплаб марказий иқтисодий органлар ва вазирлик-
лар тугатилди (Давлат режа қўмитаси, Давлат таъминот қўмитаси, 


Давлат нархлар қўмитаси, Давлат агросаноат қўмитаси ва кўплаб ва-
зирликлар) ѐки уларнинг фаолияти тубдан қайта қурилди. Фаолияти 
тугатилган маъмурий аппаратлар ўрнига янги бошқариш бўғинлари 
тузилди. Масалан, Макроиқтисодиѐт ва статистика вазирлиги, Рес-
публика улгуржи ва биржа савдоси акциядорлик уюшмаси антимо-
нопол ва нарх-наво сиѐсатини ўтказиш бошқармаси ташкил этилди. 
Республика молия вазирлиги зиммасига республика бюджетини ву-
жудга келтириш билан бир қаторда, давлат солиқ сиѐсатининг асосий 
йўналишлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, валюта ишларини 
бошқариш вазифаси ҳам юклатилди. 
Назорат органлари фаолиятини тартибга солиш, давлатнинг яго-
на солиқ ва божхона сиѐсатини ўтказиш мақсадида Давлат солиқ ва 
божхона қўмиталари тузилди. Ўтказиладиган иқтисодий ислоҳот иш-
ларини мувофиқлаштириб туриш учун Президент ҳузурида иқтисо-
дий ислоҳот, тадбиркорлик ва чет эл инвестициялари бўйича идора-
лараро кенгаш ташкил қилинди. 
Кўп укладли иқтисодиѐтни шакллантириш, тадбиркорликни 
қўллаб-қувватлаш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусу-
сийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш каби вазифаларни бажариш 
учун Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувват-
лаш давлат қўмитаси тузилди. 
Ташқи иқтисодий алоқаларни бошқариш ва шу соҳага алоқадор 
корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб туриш учун Ташқи иқти-
содий алоқалар вазирлиги тузилди. 
Республиканинг тармоқлари ва айрим соҳаларини бошқариш ти-
зимида ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар юз берди. Уюшмалар, кон-
цернлар, корпорациялар ва бошқа хўжалик бирлашмаларига айлан-
тириш йўли билан тармоқ вазирликлари тугатилди. Транспорт, ту-
ризм, маданият, кинолаштириш каби фаолият соҳаларида миллий 
компаниялар тузилди. 
Бозор ислоҳотлари бозор инфратузилмасини яратиш чора-тад-
бирларини ҳам қамраб олади. Шунинг учун молия, банк-кредит ти-
зими муассасалари, суғурта, аудиторлик, юридик ва консалтинг фир-
малари ҳамда компаниялари, биржа тизимини яратиш зарурияти ву-
жудга келди. 
Бозор инфратузилмасини яратиш қуйидаги йўналишларда олиб 
борилди. Биринчи йўналиш бўйича товар – хом ашѐ биржаси тизими 
ривожланди. Бу, ўз навбатида, брокерлик ва дилерлик идоралари, 


савдо уйлари, воситачи фирмаларнинг пайдо бўлишга олиб келди. 
Иккинчи йўналишда капитал бозорини таъминлайдиган тизилмалар 
вужудга келтирилди. Кредит ресурслари, валюта бозори ҳамда дав-
латга қарашли бўлмаган суғурта компаниялари тузилди. Учинчи 
йўналиш меҳнат бозорини шакллантиришдан иборат бўлиб, бу 
соҳада кўплаб меҳнат биржасини ўз ичига олган йирик тармоқ тузил-
ди. Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиши зарур бўлган му-
ассасалар (Ташқи иқтисодий алоқа вазирлиги, ташқи иқтисодий фао-
лият миллий банки, божхоналар хизмати) барпо этилди. Республика-
нинг ҳамма вазирликлари ва идоралари, корхоналарида ташқи иқти-
содий фаолият билан шуғулланувчи махсус бўлимлар, ташкилотлар 
ва фирмалар тузилди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish