Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Илмий – техник сиѐсат



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

3-§. Илмий – техник сиѐсат 
Илмий-техник тараққиѐтни жадаллаштириш мамлакатнинг 
бақувват индустриал давлатга айланиши ва иқтисодиѐтнинг ўсиши 
учун асосий омил бўлиб хизмат қилади. Масалан, Япониянинг уруш-
дан кейинги қисқа давр ичида дунѐдаги етакчи давлатлар қаторига 
киришида муваффақиятли юритилган илмий-техник сиѐсат асос 
бўлди. 


“Давлатнинг ягона илмий-техник сиѐсати” дейилганда фан ва 
техникани ривожлантириш, унинг натижаларини халқ хўжалигига 
татбиқ этилишини таъминлашга йўналтирилган комплекс тадбирлар 
тушунилади. Давлат мамлакат иқтисодиѐтининг ривожланишида 
муҳим аҳамиятга эга бўлган устувор соҳаларни, хусусан, ишлаб чиқа-
ришни комплекс автоматлаштириш, электроника, янги технология ва 
материаллар яратиш, биотехнология ва шунга ўхшашларни ривож-
лантириш учун тегишли тадбирларни амалга оширади. Шунингдек, 
айрим соҳаларни эмас, балки бошқа тармоқлар учун базавий асос 
бўлиб хизмат қилувчи машинасозлик, кимѐ, энергетика, кончилик ва 
бошқа тармоқларни ҳам ривожлантириш масаласи давлатнинг диққа-
ти марказида бўлиши лозим. Ягона илмий-техник сиѐсатни давлат 
қуйидаги бир қатор тадбирлар, дастурларни амалга ошириш орқали 
бажаради: 
-
маориф ва фан соҳаларини молиялаштириш; 
-
илғор амортизация ва инвестиция сиѐсатини юритиш; 
-
фан ва маориф соҳасидаги ходимларнинг маошлари тизимини 
такомиллаштириш; 
-
илғор техника ва технологияларни татбиқ этишдан барча бозор 
субъектларининг манфаатдор бўлиши учун тегишли шароитлар 
яратиш; 
-
халқаро миқѐсда илмий-техник соҳада фаол ҳамкорлик ўрна-
тиш. 
Амортизация сиѐсати давлат илмий-техник сиѐсатининг бир 
қисми ҳисобланади. Бунда давлат тадбиркорларга амортизация аж-
ратмаси миқдори ва ундан фойдаланиш нормасини белгилаш орқали 
такрор ишлаб чиқаришга ва асосий фондларнинг янгиланиш тезли-
гига таъсир кўрсатади. 
Амортизация сиѐсатини ишлаб чиқишда давлат қуйидаги 
принципларга амал қилиши лозим: 
-
асосий фондларни, айниқса, инфляция шароитида ўз вақтида 
қайта баҳолашни амалга ошириш; 
-
асосий фондларнинг амортизация нормаси оддий ва кенгайти-
рилган такрор ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун етарли бўли-
шини таъминлаш; 
-
корхоналарнинг амортизация ажратмаларидан белгиланган 
мақсадлар учун фойдаланишига эришиш; 


-
асосий фондларнинг белгиланган фойдаланиш мақсади ва 
уларнинг маънавий ҳамда жисмоний эскириши муддатини ҳисобга 
олган ҳолда амортизация нормаларининг табақаланишига эътибор 
бериш; 
-
корхоналарни жадал амортизациялаштириш учун имконлар 
яратиш;
-
амортизация сиѐсатини асосий фондарни янгилаш ва илмий-
техник тараққиѐтни жадаллаштириш билан мувофиқлаштиришга 
эришиш. 
Инвестиция сиѐсати тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши-
га таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир. 
Бундай сиѐсат орқали давлат ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, 
фан-техник тараққиѐт ва бошқа кўпгина ижтимоий муаммоларни ҳал 
этишга таъсир кўрсатиши мумкин. 
Ўтмиш даврдаги ишлаб чиқариш суръатлари пасайишининг 
сабабларидан бири моддий ишлаб чиқаришга капитал маблағлар 
сарфининг қисқариб кетганлигида бўлди. Ривожланган давлатларда 
инвестиция улуши миллий даромаднинг 40% ва ундан ортиқ қисмини 
ташкил этади. Энди бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида давлат асо-
сий инвесторлик функциясини қисқартириб, хусусий тадбиркорлик-
нинг инвестиция фаолиятидан манфаатдорлигини таъминлаш учун 
шарт-шароитлар яратиб беради. 
Давлат инвестиция фаолиятини фаоллаштириш учун қуйидагши 
дастаклар орқали таъсир этади: 
-
молия-кредит ва инвестиция сиѐсати; 
-
корхоналарга ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва 
реконструкция қилиш учун турли имтиѐзлар жорий этиш; 
-
амортизация сиѐсати; 
-
чет эл сармоясини жалб этиш учун шарт-шароит яратиш; 
-
илмий-техник сиѐсатни амалга ошириш ва бошқалар. 
Давлат тадбиркорлиги иқтисодиѐтни кўтариш учун тўғридан-
тўғри таъсир кўрсатувчи энг муҳим тадбирлардан биридир. Шу 
мақсадда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, товарлар етказиб бериш 
ва бошқа турли соҳаларда давлат корхоналари ташкил этилади. Дав-
лат ишлаб чиқаришни таркибий қайта қуриш, тармоқлараро ва ҳудуд-
лараро номутаносибликни юмшатиш, илмий-техник тараққиѐтни 
рағбатлантириш, иқтисодиѐт самарадорлигини ошириш йўналишида 


мустақил субъект сифатида маълум умуммиллий мақсадларни амалга 
оширади. 
Давлат тадбиркорлиги унинг такрор ишлаб чиқариш жараѐнига 
тўғридан-тўғри аралашувидир. У, айниқса, хусусий тадбиркорлар 
учун маблағ сарфидан кам самара берадиган, лекин умумжамият 
манфаати учун аҳамиятли бўлган соҳаларда амалга оширилади. Бу, 
энг аввало иқтисодий инфраструктура тармоқлари (транспорт, алоқа, 
энергетика)дан иборат бўлади.
Прогнозлаш, режалаштириш ва тартиблаш – мамлакат иқтисо-
диѐтини бошқаришда давлатнинг асосий дастаги ҳисобланади. Бозор 
иқтисодиѐтига ўтилиши муносабати билан иқтисодиѐтни прогнозлаш 
усуллари ўзгаради. Ҳар қайси корхонага юқоридан белгиланган топ-
шириқ тарзидаги директив режалаштириш ўрнига талаб ва таклифни 
мувофиқлаштирувчи режалаштириш юзага келади. Унинг моҳияти 
шундан иборатки, давлат иқтисодиѐтининг ўтган даврлардаги 
ҳолатини таҳлил қилади ва мавжуд ресурсларни ҳисобга олади ҳамда 
қуйидаги кўрсаткичлар бўйича тузиб чиқади: 
-
ялпи миллий маҳсулот, миллий даромаднинг ўсиш суръатлари; 
-
инфляция ва ишсизлик даражаси; 
-
иш ҳақи миқдорининг энг оз миқдори; 
-
бюджет камомади; 
-
фоиз ставкалари ва бошқалар. 
Ушбу кўрсаткичлар иқтисодиѐт режалаштирилаѐтган даврдаги 
ҳолатни акс эттиради. Бунда, албатта, давлат режалаштиришнинг 
макроиқтисодий кўрсаткичлари иқтисодиѐтни ривожлантиришдан 
ташқари, аҳоли турмуш даражасини яхшилашни ҳам кўзда тутиши 
лозим. 
Давлат макроиқтисодиѐтни режалаштириш асосида аввалдан 
ўзининг фискал, илмий-техник, молиявий-кредит, инвестиция ва 
ижтимоий сиѐсатларининг йўналишларини белгилаб олади. 
Режалаштириш қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган 
шаклда бўлади. Кўпчилик ривожланган мамлакатларда давлат дара-
жасида режалаштириш маълум дастурларни амалга ошириш шаклида 
амалга оширилмоқда.
Нарх сиѐсати давлатнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсир ўтка-
зувчи энг асосий дастакларидан биридир. Давлат ундан фойдаланган 
ҳолда талаб ва таклифлар, ресурс ва даромадларнинг тақсимланиши, 


яшаш минимуми даражасини таъминлаш, шунингдек монополия 
ҳамда инфляцияга қарши курашда фойдаланади. 
Маълумки, бозор муносабатлари шароитида товарлар нархи 
талаб ва таклиф таъсирида шаклланади. Лекин, кундалик энг зарур 
товарлар нархини давлат бошқариб туради. 
Бу усул бозор муносабатлари асосида ривожланган барча дав-
латларда қўлланилади. Нархи бошқариладиган товарлар миқдори 
умумий товарлар миқдорининг 10-15%ни ташкил этса-да, бундай ҳо-
лат аҳолининг турмуш даражаси минимумини сақлаб туришда катта 
аҳамиятга эга бўлади. 
Кўпчилик ривожланган мамлакатларда давлат томонидан 
монополист корхоналар маҳсулотининг нархи, баҳоси бошқариб 
турилади. 



Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish