Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Халқаро иқтисодий муносабатлар ва нисбий афзалликлар



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Халқаро иқтисодий муносабатлар ва нисбий афзалликлар
Умумжаҳон хўжалиги ва унда алоҳида мамлакатларнинг тутган 
ўрни ўрганила бошланар экан, бир неча саволларнинг юзага келиши 
табиийдир: Нима учун жаҳонаро хўжалик алоқалари мавжуд?, 
Мамлакатнинг халқаро иқтисодий муносабатларда қатнашиши қай 
даражада миллий манфаатларга мос келади, умумжаҳон хўжалигига 
кирган мамлакатларнинг ҳаммасига ҳам бундан манфаат етадими ѐки 
бу жараѐн давлатларни «ғолиблар» ва «мағлублар»га ажратадими?. 
Иқтисодиѐт фани деярли ўзининг юзага келиш вақтидан бошлаб бу 
муаммоларни ечиш билан шуғулланиб келмоқда. 
Адам Смит халқаро айирбошлаш билан боғлиқ ҳодисаларни 
таҳлил қила туриб, қандай товарларни экспорт ва қандайларини им-
порт қилиш хусусида қуйидаги фикрни билдирган эди. «Агар қандай-
дир чет мамлакат қайси бир товарни бизнинг тайѐрлаб чиқаришимиз-
га кўра арзонроқ нархда етказиб берса, биз бироз афзалликка эга 
бўлган ўз саноат меҳнатимизда қўлланадиган соҳада яратиладиган 
маҳсулотнинг қандайдир қисмига сотиб олишимиз анчагина маъқул-
дир».
56
А.Смитнинг бу мулоҳазасида «мутлақ устунлик» тамойили 
ғояси илгари сурилган. 
Д.Рикардо ўзаро фойдали савдо ва халқаро ихтисослашувнинг 
умумийроқ бўлган тамойилларини таърифлаб, унга А.Смитнинг таш-
қи савдо шароитлари сифатидаги мутлақ афзалликлар тўғрисидаги 
ғояларини хусусий ҳол, деб ҳисоблайди. Ташқи иқтисодий муноса-
батларнинг ўзига хослигини аниқлаш Рикардонинг хизматидир: «Бир 
мамлакатдаги товарнинг нисбий қийматини тартибга солувчи 
қоидалар икки ѐки бир неча мамлакатлар ўртасида айирбошланаѐтган 
товарларнинг нисбий қийматини тартибга сола олмайди.
57
Д.Рикардо томонидан ишлаб чиқилган тамойилларнинг жами 
нисбий афзалликлар назарияси деб аталади. Бу универсал тамойил-
лар. У на фақат мамлакатлар ўртасидаги, балки регионлар, корхона-
лар ва миллий хўжаликлар ичидаги, кишилар ўртасидаги ҳар қандай 
56
Смит А.Исследование о природе и причинах богатства народов. – М., 1962. - С.333. 
57
Рикардо Д. Сочинения. Т-1. - М., 1965, -С. 116. 


меҳнат тақсимоти афзалликларини асослаб беради. Шунингдек, 
Д.Рикардо халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ)нинг мақсадга мувофиқ-
лигини уқтириб ўтади. Бу қоида иқтисодий фан тарихида ХМТнинг 
биринчи модели сифатида тан олинди. 
Ҳар бир мамлакат алоҳида олинган мамлакатлар ичидаги ишлаб 
чиқариш харажатларидаги фарқдан фойдаланиб, ташқи савдонинг 
ривожланишидан ютади. Бу Д.Рикардо назариясининг асосий мағзи-
дир. Нисбий афзаллик тамойилига кўра, мамлакатнинг харажатларда 
энг кўп афзалликларга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисос-
лашуви мақсадга мувофиқ бўлади. Д.Рикардонинг фикрича, бошқа 
мамлакатларга нисбатан, унумдорлиги юқорироқ тармоқларда бошқа 
мамлакатларга қараганда харажатлардаги фарқлар кўпроқ бўлган 
тақдирда, ишлаб чиқариш харажатлари паст бўлган тармоқларни 
ривожлантириш мумкин эмас.
Олим ўз фикрини тасдиқлаш учун қуйидаги мисолни келтиради. 
Португалияда маълум миқдордаги винони ишлаб чиқариш 80 киши-
нинг бир йиллик меҳнати, мато ишлаб чиқариш эса 90 кишининг 
меҳнати билан амалга оширилиши мумкин. Англияда ўша миқдорда-
ги винони ишлаб чиқариш учун 120 киши меҳнат қилиши керак. 
Мато ишлаб чиқариш учун йил ичида 100 киши меҳнат сарфлаши 
лозим. Бундай шароитда Португалия учун винони матога айирбош-
лаш, гарчи киритилаѐтган мато Португалияда Англияга нисбатан 
арзонроқ ишлаб чиқарилиши мумкин бўлса-да, фойдалидир. Гап 
шундаки, Португалия мато ишлаб чиқаришдан виночиликка ўтганда, 
Англияга нисбатан кўпроқ нисбий афзалликка эга бўлган тармоқ, 
яъни меҳнат ва капитални сарфлаб, 80 кишининггина меҳнати 
натижасида ишлаб чиқарилган винони матога айирбошлайди, яъни 10 
кишининг меҳнатини тежайди. Бундай айирбошлаш Англия учун ҳам 
фойдалидир. Чунки Англия мато ишлаб чиқаришга иш кучи сарфлаб, 
мато айирбошлаш йўли билан маълум миқдордаги вино олади. Бунда 
120 киши ўрнига бор-йўғи 100 кишининг меҳнати сарфланади, яъни у 
20 кишининг меҳнати тежалади. 
Кейинроқ, бошқа иқтисодчилар томонидан ўзаро савдо ва турли 
мамлакатлар ихтисослашувининг нафақат товарлар ишлаб чиқариш 
харажатларини пасайтиришига имкон бериши, балки товарлар истеъ-
молини ҳам кўпайтириши мумкинлиги йўллари кўрсатиб берилди. 
Аввалгидек, соддалаштириш учун жаҳон иқтисодиѐти икки мамла-
катдан, масалан Германия ва Голландиядан иборат, деб фараз қила-


миз. Уларнинг иккаласи ҳам ҳар хил икки товар-буғдой ва картош-
кани ишлаб чиқаришга қодир. Лекин бунда улар турлича иқтисодий 
самарадорлик даражаси билан иш кўради. Фараз қилайлик, Герма-
нияда ҳар қайси харажатлар бирлигига 40 т буғдой ѐки 40 т картошка 
ѐхуд мазкур миқдор ҳажмида уларнинг ҳар қандай комбинациясига 
кўра, маҳсулот ишлаб чиқарилиши мумкин бўлсин. Шу вақтнинг 
ўзида Голландияда харажат бирлиги ѐрдами билан 10 т буғдой ѐки 30 
т картошка ѐхуд шу миқдорлар чегарасида уларнинг қандайдир ком-
бинацияси бўйича ушбу маҳсулотлар чиқарилиши мумкин. Кўриниб 
турибдики, у товарнинг ҳам, бу товарнинг ҳам Германияда ишлаб 
чиқарилиши Голландияга нисбатан кўпроқ самаралироқдир. Бундан 
ушбу мамлакатлар ўртасида савдога ўрин йўқ деган хулоса келиб 
чиқмайди, албатта. Дастлаб. халқаро савдо йўқ, деб фараз қиламиз. У 
ҳолда ҳар бир мамлакат ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотинигина ис-
теъмол қила олади. Бу ўринда миллий иқтисодиѐтларда ишлаб чиқа-
риш таркиби ички бозордаги талаб - буғдой ҳамда картошка ишлаб 
чиқарувчилар ўртасидаги рақобат орқали аниқланадиган бўлади. 
Айтайлик, Германияда ҳар бир харажат бирлигига 30 т буғдой ва 10 т 
картошка, Голландияда эса 5 т буғдой ва 15 т кар-тошка ишлаб 
чиқарилади. 
Товарларнинг миллий иқтисодиѐт ичидаги нисбий нархлари 
турличадир. Жаҳон бозоридаги савдо-сотиқ ҳар бир алоҳида олинган 
мамлакатдаги нисбий ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги фарқ-
қа асосланади. Бундай фарқ экспорт ѐки импортнинг қулайли-гини 
таъминлайди. Агар товарни мамлакат ичида ишлаб чиқариш харажат-
лари унинг жаҳон бозоридаги нархдан паст бўлса, ўз-ўзидан экспорт-
нинг қулай эканлиги аѐнлашади. Агар бундай харажат юқори бўлса, 
импортнинг самарадорлиги ошади. 
Энди икки мамлакат ўртасида савдо имконияти туғилди, деб 
фараз қиламиз. Буғдой етиштирувчи германиялик ишлаб чиқарувчи-
лар ўз товарларини Голландияда сотсалар, буғдойнинг ҳар бир тонна-
сига картошкага нисбатан анчагина кўп фойда олишларини дарҳол 
сезиб қолишади. Ўз навбатида, голланд фермерлари ўзларининг ҳар 
бир тонна картошкасини буғдойнинг учдан бир тоннасига қараганда 
кўпроққа сотиш имкониятига эга бўладилар. Жаҳон бозорида товар-
ларга бўладиган нисбий нархлар буғдой ва картошкага талаб ҳамда 
уларнинг таклифига қараб қўйилади. Агар буғдой бозорда кам, унга 
талаб эса кўп ва шу вақтда картошканинг катта миқдори сотилмаѐт-


ган бўлса, нисбий нарх (айирбошлаш коэффициенти) Голландиядаги 
даражага яқин бўлади: 3 т картошка –1 т буғдой. Агар бозорда тес-
кари вазият юзага келса, нарх 1 т картошка – 1 т буғдой даражасига 
яқин бўлади. Ҳар қандай ҳолда ҳам нисбий жаҳон нархи шу миқдор-
лар ўртасида бўлади. Агар бу шарт бажарилмаса, ўзаро савдо ҳар бир 
томон учун ҳам фойдали бўлмайди. 
Фараз қилайлик, талаб ва таклифнинг нисбати жаҳон бозрида 2 т 
картошка – 1 т буғдой бўлган нисбий нархнинг қарор топишига олиб 
келди. Шу билан ҳар икки мамлакатда ишлаб чиқарувчилар учун ҳам, 
истеъмолчилар учун ҳам янги имкониятлар юзага келади. Германия 
учун ишлаб чиқаришдан воз кечилган ҳар бир тонна буғдой ўрнига 
фақатгина 1 т олинадиган картошкага зарурият қолмайди. Худди ўша 
миқдордаги буғдой учун икки марта кўп картошкани Голландиядан 
олиш фойдалироқдир. Голландия учун ҳам ўзида 3 т картошка ўрнига 
етиштириладиган буғдойнинг 1 тоннасини ишлаб чиқаришга ҳожат 
қолмайди. Чунки буғдойнинг тоннасини Германияда фақатгина 2 т 
картошкага айирбошлаш мумкин. Натижада ҳар бир мамлакат бошқа 
мамлакатдагина нисбатан нисбий харажатлари камроқ бўлган 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашади. 
Ихтисослашиш икки муҳим оқибатга эга бўлади. Биринчидан, 
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажми кўп бўлади. Иккинчидан, 
у мамлакатда ҳам, бу мамлакатда ҳам ҳар икки товарни қандай 
миқдорда истеъмол қилишни танлашнинг янги имкониятлари пайдо 
бўлади. Бундай имкониятлар савдо имкониятлари деб аталади. 
Амалда эса жаҳонда фақатгина битта маҳсулот ишлаб чиқара-
диган мамлакат йўқ. Энг тараққий этган индустриал давлатларда 
миллионлаб хилдаги турли товарлар ишлаб чиқарилади. Ихтисосла-
шишни чеклайдиган қандай сабаблар борлигини аниқлаш учун яна 
бир марта мисолимизга қайтамиз. Ҳозирга қадар ҳар иккала мамла-
катда буғдой ва картошка ишлаб чиқариш ҳажмлари қандай бўлиши-
дан қатъи назар, буғдойнинг нисбий нархи картошканинг тонналари-
да ўзгармай қолади, деб фараз қилиб кўрдик, яъни Германияда 1 т 
буғдой 1 т картошкага тенг, Голландияда ҳам 1 т буғдой 1 т 
картошкага тенг, деб олинди. Ҳақиқатга эса бошқа фараз яқинроқдир. 
Қачонки Германия ўз ихтисослашувининг асоси деб буғдойни олиб, 
уни ишлаб чиқаришга аввал картошка ишлаб чиқаришга кетган 
ресурсларни ташлай бошлар экан, буғдойнинг нисбий нархи аста-
секин ўса боради. Бунинг сабаби, ресурсларнинг тўла ҳолда бир-


бирини қоплай олмаслигидадир. Картошка ишлаб чиқаришда қўлла-
нилган ишлаб чиқариш омилларининг барчаси ҳам буғдой етишти-
ришда ўшанчалик самарали ишлатилмайди. Буғдой ишлаб чиқариш 
ҳажмларининг ўсиб бориши билан уни ишлаб чиқаришда шу тармоқ 
учун камроқ мослашган ресурслар қўлланила бошланади. Бир тонна 
буғдойни ишлаб чиқариш учун энди бир тонна эмас, балки кўпроқ 
миқдордаги картошкадан воз кечишга тўғри келадики, бу буғдойнинг 
нисбий ишлаб чиқариш харажатлари ва нисбий нархи ўзгаришини 
билдиради. 
Картошка етиштиришга ихтисослашган Голландияда аксари ҳол 
юз беради. Ресурслар буғдой ишлаб чиқаришдан олиниб, картошка 
етиштиришга йўналтирилади. Қанчалик кўп картошка чиқариладиган 
бўлса, бу ишга камроқ яроқли ресурслар ишга тортилади. Натижада 
бундай товарнинг нисбий ишлаб чиқариш харажатлари ўса бошлай-
ди. 1 т буғдой ишлаб чиқаришдан воз кечиш уч тоннадан кўпроқ 
картошка етиштиршга имкон беради. Бу буғдойнинг нисбий нархи 
пасаяѐтганини билдиради. Шундай қилиб, Германияда картошканинг 
тонналарида ифодаланган буғдойнинг нархи ошади, Голландияда эса 
камаяди. Бу икки мамлакатнинг ҳар бирида мазкур товарларнинг 
харажатлари ва нархи 1 т буғдой - 2 т картошка нисбатида бўлган 
вақтда ўзаро савдо барҳам топади. Чунки бундай ҳолат олди-сотди 
қатнашчилари учун ҳеч қандай фойда келтирмайди. Пировардида, 
ҳар бир мамлакат маълум миқдордаги буғдой ва картошка ишлаб 
чиқаришга киришади. Аммо Германияда ишлаб чиқариш таркибида 
буғдой, Голландаияда эса картошка устун бўлади. Ўсиб борувчи 
харажатлар самарадорлигининг аҳамияти шундаки, у ихтисослашув-
га чегара қўяди. Шу сабабга кўра, кўпинча, мамлакат ичида ишлаб 
чиқарилган маҳсулотлар миллий бозорда худди шундай импорт 
товарлари билан рақобат қила олади. 
Нисбий афзалликлар тамойили нафақат икки товар ва икки мам-
лакатлар учун балки уларнинг ҳар қандай миқдори учун ҳам тааллуқ-
лидир. У меҳнат унумдорлиги ѐки экспорт тармоқларининг бошқа 
сифат характеристикаларида бирор ўзгариш рўй беришини талаб 
этмайди. Ташқи савдо қатшачилари мамлакатлар оладиган самарали 
меҳнат тақсимоти ва ихтисослашув ҳисобига ишлаб чиқа-ришнинг 
юқорироқ самарадорлигига эришиш орқасида юз беради. 
Алоҳида мамлакатларнинг нисбий харажатларидаги фарқлардан 
миллий фарқларнинг мавжуд бўлиш сабабларидан бири ишлаб чиқа-


риш омилларига талаб ва уларни таклиф этиш нисбатига боғлиқ 
эканлигидадир. 
Турли мамлакатлар ўз қарамоқларида бир хил бўлмаган миқдор-
даги ишлаб чиқариш омиллари - меҳнат, ер ва капиталга эга бўлади. 
Ресурсларнинг сифати ҳам бир хил бўлмайди. Бундай фарқлар аниқ 
бир товар ишлаб чиқаришга қаратилган ишлаб чиқариш омиллари-
нинг нархини белгилайди. Агар мамлакат ишлаб чиқаришнинг би-
рорта омили, масалан, меҳнат билан тўлиб тошган ҳолда таъминлан-
ган ва шунга кўра, пастроқ нархда бўлса, бу мамлакатда кўпроқ миқ-
дорда қўлланиладиган меҳнат маҳсуллари анча арзонлашади. Капи-
тал билан таъминланиш даражаси юқори мамлакатларда кўп товар-
ларнинг қиймати арзонроқ бўлади. 
Америка иқтисодчиси Л.Элсворд халқаро ихтисослашувни 
ҳозирги замон нуқтаи назаридан тушунилишни шундай ифодалайди: 
«Ҳар бир мамлакат ўзи бой ва демак, арзон омилларни кўпроқ 
ҳажмда қўллашни талаб этувчи товарларни ишлаб чиқаришга ихти-
сослашиш тенденциясига эга бўлади. У бундай товарларни экспорт, 
ишлаб чиқаришга бошқа мамлакатларнинг омиллари кўпроқ тўғри 
келадиган товарларни эса импорт қилади».
58
Бу қоидани яхшироқ тушуниш учун мамлакатнинг айрим ишлаб 
чиқариш омилларига бой деб ҳисобланишини таъкидлаймиз. Қачон-
ки, улар ва бошқа омиллар ўртасидаги нисбат дунѐнинг бошқа ерла-
рига қараганда улардан ўртача юқорироқ, маҳсулотнинг қийматида 
иш кучига сарфлар улуши бошқа маҳсулотлар қийматига қараганда 
юқорироқ бўлса, унинг меҳнат сиғими кўп эканлиги аѐнлашади. 
Жаҳон бозорида махсус нархлар-контракт нархлар мавжуд. Бу 
нархлар харажатларнинг байналмилаллигини, яъни халқаро миқѐсда 
талабтаклиф нисбатини ва рақобатлашув шартини акс эттиради. 
Талабнинг ҳар доим ўзгариб туриши нархларга таъсир этади. Пиро-
вардида, товар таклифи ҳам ўзгаради. Кўпчилик ҳолларда товарлар 
таклифи уларни ишлаб чиқаришнинг табиий шароити билан чеклани-
ши мумкин. Масалан, қишлоқ хўжалиги товарлари, нефть, газ, кўмир 
таклифи уларни ишлаб чиқариш имкони доирасидагина бўлади. 
Унинг товарларни таклиф этувчилар монопол мавқеда бўлганлиги-
дан, жаҳон бозоридаги рақобати чекланади. Масалан, жаҳонда пахта-
нинг асосий қисмини етказиб берувчи мамлакатлар-АҚШ, Хитой, 
Ўзбекистон ва Миср ўртасида пахта бозорида рақобат рўй бериши 
58
Ellsworth L.T.The International Economy N.Y. 1956. - p.124 


мумкин. Нефть бозорида эса Яқин Шарқ мамлакатлари монополияси 
мавжуд. 
Шуни таъкидлаш керакки, нисбий афзаллик тамойили жаҳонаро 
хўжалик алоқаларида иқтисодий, ижтимоий ва сиѐсий ҳаѐтнинг кўп-
гина ҳодисалари таъсирини ҳисобга олмайди. У қанчалик соддалаш-
тирилган бўлмасин, турли мамлакатлардаги ишлаб чиқариш самара-
дорлигини нисбий баҳолаш ва халқаро ихтисослашиш ҳамда савдо-
нинг йўналишларини башорат қилиш имконини беради. Ҳозирги 
жаҳонаро алоқалар ранг-баранг. Уларнинг сабабларини турли товар-
лар нисбий ишлаб чиқариш харажатларидаги фарқларгагина боғлаб 
қўйилмаслиги керак. Аммо халқаро иқтисодий муносабатларни наза-
рий нуқтаи назардан ўрганиш ва амалий амалга оширишнинг нисбий 
афзалликларини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish