13
Машқларни кўп марталаб такрорлайвериш, хатто машқ техникасини тўла ўзлаштириб
олгандан кейин хам такрорлайвериш зарур.
Югуриш тезлигининг ортиши, аввало, фақат харакат техникасидаги жуда мураккаб
нерв-мускул координация қарор топгани ва рухий иштиёқ натижаси-дагина эмас, балки улар
нихоят даражада мустахкам бўлган тақдирдагина рўй беради. Бунга эса бир машғулотда 100-
110-150-200 м ни натижасида эришила-ди. Бунда харакатни бошқаришни бузмай, енгил ва
бемалол югуришга халал етказмай, тезликни максимал даражага қанча кўп яқинлаштириш
мумкин бўлса, шундай тезликда югурилади. Бундай тренировка ишлари-харакатни
бажаришда чинакам махоратга эришишнинг, яъни ташқи кўринишда енгил, эркин, ортиқча
зўрма-зўракисиз, лекин максимал кучланиш билан харакат қила билишнинг энг мухим
йўлидир.
Тезланиб югуриш кенг тарқалган бўлиб, югурувчи турғунлашиб қолан максимал
тезлигини шунинг ёрдамида оширишга харакат қилади. Тезланишли югуришда (одатда 60-80
м га) спортчи тезликни аста-секин ошириб, уни максимал даражагача етказади. Бундай
тезланишларда югурувчи қарор топиб қолган чегарадан югуриб келаётиб ўтиб кетишга ва
лоақал қисқагина бир оралиқда янада катта тезликка эришишга харакат қилади.
Ана шунда у бажара олган янги, анча тезроқ харакатлар организмда тегиш-ли
ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлади. Лекин тезланишлар пайтида қарор топган максимал
тезликни жуда оз миқдорда ва қисқагина оралиқда ошириш мумкин. Бошқача қилиб
айтганда, организмда жуда қисқа вақт давомида янгича талаблар қўйилади. Шунинг учун
бундай тезланишларни кўп марталаб ва тез-тез такрорлансагина уларнинг таъсири бўла
олади.
Спринтерлар учун 50-60 метрли қия (2-3
0
) йўлакда югуриш самаралироқ-дир. Югуриб
кела туриб, 30-50 м га қия йўлакдан югуриб кетганда турғун-лашиб қолган максимал тезлик
ортади. Югурувчи тезроқ тепсинишга ўрганади, бурилишдан тўғри йўлакда чиқишда
жадалроқ қадам ташлайдиган бўлади. Лекин енгиллаштирилган шароитда бажариладиган
қия йўлакда югуриш горизонтал йўлакда югуришга тўла ўхшаш эмас. Шунинг учун у
спринтер тренировкасининг оз қисминигина ташкил этиши мумкин.
Суръати тезлаша борадиган ритмик баланд товуш ёрдамида хам югуриш ва харакатда
турғунлашиб қолган максимал тезликни ошириш мумкин. Чунки спринтер ўз қадами
жадаллигини товуш суръатига мослаб ташлашга интилади. Тезкорликни ошириш учун,
енгил атлетика турида тўла машқ қилишнинг фойдаси кўпроқ. Уларни хам, махсус
машқлардаги каби, шу пайтда турғунлаш-ган чегарага чқин тезликда ва енгиллаштирилган
шароитда эса ундан хам тезроқ такрорлаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: