IV Мавзу. Аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш
Режа:
1.
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғининг таркиби ва ахамияти
2.
Ўзбекистонда маиший хизмат кўрсатиш тармоғи ривожланишининг
иқтисодий таҳлили
3.
Маҳаллий маиший хизмат корхоналарида рақобат мухитини яратиш
4. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари моддий-техник
базаси.
1. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғининг таркиби ва ахамияти
Ахолига маиший хизмат кўрсатиш миллий иқтисодиётнинг ўзига хос
ижтимоий хизмат соҳаларидан бири. Бозор иқтисодиётига ўтиш
шароитида
Ўзбекистон Республикасида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғининг
ўз анъаналари ва тарихига эга бўлган тизими шаклланган.
Ўзбекистон иқтисодиётида маиший хизмат кўрсатиш тармоғи
муҳим аҳамият касб этади. Маиший хизмат кўрсатиш муассасаларига иши
тушмаган, эхтиёж сезмаган одам топилмаса керак. Ҳозирги кунга келиб
хизмат кўрсатишнинг бу
тури ривожланиб, аҳолининг хизматини ўтаб,
эҳтиёжини қондириб келмоқда, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғи
ўз ичига қуйидаги бир-бири билан боғлиқ бўлган 800 дан ортиқ аҳолига
пуллик хизмат соҳаларини олади: Уларнинг айрим соҳалари қуйидагилар:
Пойафзални тикиш ва тиклаш;
Мўйна-тери маҳсулотларини тикиш ва таъмирлаш;
Бош кийимларни тиклаш;
Уй жиҳозларини тиклаш;
Уй хўжаликларида техникани таъмирлаш;
Автомашиналарни таъмирлаш;
Аҳолининг буюртмалари билан уй-жойларни қуриш ва тиклаш;
Фото ва кинолабороториялар;
Хаммомлар;
Кир ювиш корхоналари, химчисткалар;
Сартарошхоналар;
Прокат пунктларининг хизматлари;
Мебелларни аҳолининг буюртмаси билан ишлаб чиқариш ва тиклаш.
Рўзғорга керакли барча буюмлар: музлаткичми, теливизорми,
радиоприёмникми, фотоаппаратми, кийим-кечакларми ёки пойафзалми
маълум бир муддат истеъмол қилингандан сўнг ремонт талаб бўлади. Ана
шунда барчамиз маиший хизмат кўрсатиш муассасаларига мурожат қиламиз.
Ўзбекистонда бу хизмат турларини хозирги
давр талабларига жавоб
берадиган даражада ривожлантириш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш
даврини кечиктириб бўлмас талабга айланди.
Маиший хизмат кўрсатиш соҳалари халқ хўжалик комплексининг
алохида тармоғидир. Унга кирувчи корхона, ташкилотларда саноат ва чакана
савдо функцияларини биргаликда қўшиб
олиб бориш, шунингдек ҳар бир
буюртмачининг диди ва шахсий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда хизмат
кўрсатиш маиший хизмат хусусиятларини белгилайди.
Маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш меҳнаткашлар ва ишчи-
хизматчилар фойдаланадиган бўш вақт структурасини
такомиллаштиришга,
жисмоний қувватни тежашга кўмаклашади.
Республикамиз аҳолиси маиший турмуш шароитларида юз берган туб
сифат
ўзгаришлари,
жумладан
уй-рўзғор
ишларида
электр
ва
механизациялардан тобора кенг фойдаланиш,
шахсий хизматга талаб ва
эҳтиёжнинг ошиб бориши, маиший хизматнинг ривожланишига замин
бўлади.
Пойафзал,
кийим-бош, мебелларни ва бошқа буюмларни таъмирлаш
хизматларини
ривожлантирилиши
бу
буюмларнинг
истеъмол
қийматларининг хусусиятларини тиклашни таъминлаган ҳолда, улардан
янада унумли фойдаланишга, аҳолининг пул маблағларини тежашга
жамият
моддий ва меҳнат сарфларини анча қисқартиришга кўмаклашади.