Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш



Download 1,58 Mb.
bet66/86
Sana20.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#686374
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   86
Bog'liq
Тарихий антропология Мажмуа

Мавзу юзасидан тест

        1. Уруғ-аймоқ жамоаси неча босқичдан иборат?

  1. *Икки босқичдан

  2. Бир босқичдан

  3. Тўрт босқичдан

  4. Беш босқичдан

        1. Уруғ-аймоқ жамоасининг илк босқичи қандай ном билан аталади?

  1. *Она уруғи

  2. Анимизм

  3. Тотемизм

  4. Фетишизм




        1. Йигит қизга уйлангач уларни қиз хонадонида яшаш тартиби нима дейилади?

  1. *Матрилокал

  2. Патрилокал

  3. Дислокал жойлашув

  4. Полигамия

        1. Никоҳланган эр-хотиннинг эр уруғи ҳудудида яшаш тартиби нима дейилади?

  1. *Патрилокал жойлашув дейилади

  2. Инициация дейилади

  3. Дислокал жойлашув дейилади

  4. Мегалитлар дейилади.




  1. Дастлабки уруғ жамоа тузуми даврида ибтидоий одамлар хўжаликнинг қайси туридан фойдаланганлар?

  1. *Ўзлаштирувчи хўжаликдан

  2. Чорвачиликдан

  3. Балиқчиликдан

  4. Деҳқончиликдан

  1. Ишлаб чиқариш хўжалигининг асосини нималар ташкил қилади?

  1. *Деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик

  2. Чорвачилик, термачилик, балиқчилик

  3. Деҳқончилик,овчилик,термачилик

  4. Балиқчилик, овчилик, ҳунармандчилик




  1. Ибтидоий тўда даври кишиларининг хўжалигини асосан қайси тармоқ ташкил қилган?

A. *Овчилик ва термачилик


B. Деҳқончилик
C.Ҳунармандчилик
D. Ибтидоий чорвачилик



  1. Ибтидоий тўда даврининг хронологик чегараси тўғри кўрсатилган қаторни топинг?

A. *Илк ва ўрта палеолит даври
B. Сўнгги палеолит
C. Мезолит ва энеолит
D. Бронза



  1. Ибтидоий тўда даври меҳнат қуроллари нимадан ясалган?

A.*Тошдан
B. Ёғочдан
C. Мисдан
D. Темирдан



  1. Ибтидоий тўда даври никоҳ муносабатларини акс эттирган атамани топинг?

A.*Промускутет
B. Левират
C. Сорарат
D. Полиандрия


8. Ибтидоий тўда даврининг хронологик чегараси тўғри кўрсатилган қаторни топинг?
А. *Илк ва ўрта палеолит даври
В.Сўнгги палеолит
С.Мезолит ва энеолит
Д.Бронза


9. Ибтидоий тўда даври меҳнат қуроллари нимадан ясалган?
A.*Тошдан
B. Ёғочдан
C. Мисдан
Д. Темирдан
10. Ибтидоий тўда даври никоҳ муносабатларини акс эттирган атамани топинг?
A.*Промускутет
B. Левират
C. Сорарат
Д. Полиандрия

16-МАВЗУ: ИЛК ИБТИДОИЙ УРУҒ ЖАМОАСИ ДАВРИ.


Режа

  1. Илк ибтидоий жамоа ҳақида умумий тушунча.

  2. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожлана бориши.

  3. Она уруғи ва ундаги ижтимоий-оилавий муносабатлар.



Калит сўзлар: Уруғ, уруғчилик муносабатлари, матриархарт, илк ишлаб чиқарувчи кучлар,промускутет, гуруҳли никоҳ, дислокал никоҳ.

Ишлаб чиқариш кучлари ўса борди. Кучларнинг ривожлана бориши натижасида ижтимоий ҳаётда ҳам катта ўзгаришлар содир бўлабошлади. Бу ўзгаришлар ибтидоий жамоа тузуми давридаги ишлабчиқариш кучларининг ривожланишида хусусан меҳнат қуролларининг такомилашувида кўзга ташланади. Қадимги палеолит даврида қуролларнинг хили жуда оз бўлиб, улар жуда ҳам содда ишланган эди.


Лекин қадимги палеолитнинг охири ва сўнги тош асрнинг бошларига келганда манзара бутунлай ўзгариб, тошдан тарашлағич, қирғич тешгич ва найза учлари, ер кавлағич қуроллари вужудга келди. Ундан ташқари суякдан ва ёғочдан бигиз, игна, сўйил, найза учлари ва бошқа мураккаброқ, асбоблар учун мосламалар ясашга эришилди. Балиқ овлашнинг ривожланиши муносабати билан тескари типли гарнун кашф қилиниши ҳам ана шу даври мансубдир.
Меҳнат ва оз қуролларнинг мукаммалашуви оқибатида овчилик хўжалиги ва термачилик ҳам ривожлана борди.
Бу хол жамиятда чуқур ўзгаришлар содир бўлишига сабаб бўлди.
Тирикчилик хаёт-мамот учун бўлган кураш, хўжаликни улуксиз таминлай оладиган доимий ва бирлашган ишлаб чиқариш уюшмасини зарур эканлигини тақазо этди ва уни вужудга келтирди. Бундай бирлашган уюшмани ибтидоий кишиларнинг тасодифий, йиғиндиси вужудга келтира олмас эди.
Бу бирлашма негизида табий қон-қриндошлик ётар, бу энг дастлабки уруғ ёки уруғчилик жамоаси эди. Ибтидоий пода даврида ҳам одамлар гала-гала, гуруҳ-гуруҳ бўлиб яшаганлар. Лекин у гурухларнинг сони 20-30 кишидан ошмас, улар анча беқарор ва мустахкам эмас эди.
Уруғчилик тузуми даврига келиб эса ҳар бир уруғдаги кишилар уюшмаси 4-5 баробар ошиб, уруғ ичидаги одамлар ўзаро мустаҳкам бирликга эга бўлганлар. Уруғ ва уруғчилик тузумининг келиб чиқиши тарихчиликнинг энг мухим ва энг қийин масалаларидан бири хисобланади. Уруғ жамоаси ибтидоий тўдага нисбатан анча прогрессив ижтимоий ташкилот хисобланарди. Ибтидоий тўданинг уруғ жамоасига айланиш жараёни узоқ, тарихий даврни босиб ўтади. Уруғ бир-бирига қон-қариндош анча мустахкам бирликка эга бўлган кишилар мажмуасидан иборатдир.
Ҳаёт тақазоси билан вужудга келган уруғлар кейинчалик қабилани ташкил этган. Дастлабки қабилалар икки ва ундан ортиқ, уруғдан ташкил топиши мумкин эди. Бир Австралия қабиласининг икки «паллага» ёки икки никоҳ синифи»-кроки ва куметига бўлиниши бунинг яққол мисолидир.
Уруғчилик жамиятининг бу дастлабки тузилишини дуал ташкилот деб аташ расм бўлган. Бу дуал ташкилот турли мамлакатлардаги кўпгина қабилаларда сўнги вақтларгача ҳам сақланиб содда ёки мураккаб тарзда кўзга ташланади. Дуал ташкилотининг навбатдаги мураккаброқ шакли бошқачароқ бўлиб, бунда қабила ҳар қайси тўрт уруқдан иборат иккита «паллага» бўлинади.
Илк қабила тузилишининг бу икки шакли фратрий-биродарлик системаси деб аталади.
Шимолий Америкадаги тубжойлик сенека ирокезлар қабиласи фратрия ташкилотининг классик коммунаси ҳисобланади.
Сенека-ирокезлар қабиласи тўрт уруғдан иборат бўлган икки фратрияга бўлинган. Мазкур фратрия ва уруғлар алохида номлар билан аталган. Ривоятларга кўра уларда Айиқ ва Қайиқдан иборат иккита бошланғич уруғбўлган, Бўри, Қундуз, Тошбақа (Айиқ фратрияси) Лойҳўра, Қўқтон, Лочин (Кийик фратрияси ) каби уруғлар уларнинг бўлиниши натижасида шакилланган. Бундай мисолларни ер юзининг бошқа ҳалқларида ҳам кузатиш мумкин.
Уруғчилик тузумининг бундай дуал ташкилоти шаклида пайдо бўлиши эркак ва аёллар орасидаги муносабат-никоҳ ривожланишининг янги босқичи билан чамбарчас боғлиқдир.
Кишиликнинг пода даврларда никоҳ муносабатлари ўзининг бетартиблиги ва умумийлиги билан характерлидир. Никох ва оила муносабатларининг бу шакли промискуитет деб аталади.
Уруғчилик тузуми даврига келиб эса никоҳ ва оила муносабатлари ўзгараборди.
Промискуитетда дастлабки чекланиш содир бўлди, бу ҳам бўлса катта авлод билан кичик авлод ўртасидаги никоҳ муносабатларининг бекор қилинишидир.
Мазкур даврдаги дуал ташкилотининг энг мухим хусусияти шундан иборат эдики, бу бир «паллага» мансуб одамларнинг ўзаро никоҳлана олмаслиги эди. Энди эр ва хотин қабиланинг турли «палла» сидан бўлиши шарт эди. Бирмунча ривож топган фратриал фромдаги дуал ташкилотининг никох тартиби бир фратриядаги ва ундаги уруғнинг одамлари ўзаро никоҳланиши мумкин эмас. Йигит бошқа фратрияга мансуб бўлган қиз ёки аёл нокоҳлана олиши мумкин эди. Натижада бир фратрия бошқа фратрияга нисбатан «она фратрияси» она уруғи бошқаси эса ота фратрияси тоа уруғи вужудга келар эди.
Шу тариқа экзогамия никоҳ тартиби вужудга келган.
Шундай қилиб, доимо қабиланинг икки палласи, фратриялар ва фратриядаги икки уруғ ўртасида тузиладиган никоҳ тартибининг хусусияти бу тартибни дуал экзогамия деб аташга асос бўлди. Иккинчидан эса доимо бир уруғ, бир фратрия, ичида шубхасиз экзогамия шакилланаётган вақтда никоҳ тартиби бир йигит ва бир қизнинг қовушишидан иборат бўлмаган экзогамияли никоҳга мувофиқ бутун бир уруғнинг ҳамма эркаклари бошқа уруғ ёки палланинг аёлларига эр бўлиши хуқуқига эга бўлга. Никоҳнинг бу тарихий шакли гурухли никоҳ деб аталган.
Гурухли никоҳнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бундан туғилган боланинг отаси аниқ бўлмай, фақатгина онаси маълум бўлган холос.
Бундай шароитда бутун дуал система-уруғлар, паллалар ва фратрия аёллар атрофида тўпланади. Демак ҳар бир шундай гуруҳ, аёллар авлодидан ташкил топади ва қон-қариндошлик оналар авлодидан ҳисобланади. Шу тариқа уруғ она уруғи сифатида вужудга келиб, уруғчилик тузуми ривожланишида матриархат,деб аталадиган давр бошланган.
Уруғчилик тузумининг бу дастлабки босқичидаёқ эркак ва аёллар ўртасида иджтимоий меҳнат тақсимотининг ҳарактери ва жамият ривожланишининг бу босқичида аёлларнинг ўйнаган хўжалик роли уруғчилик тузумининг ота авлодидан эмас балки она авлодларида бошланишининг асосий сабабаларидан бири деб хисобланади.
Лекин реакцион буржуа фани ибтидоий даврда кишиликнинг ривожланиши икки йўлдан бориб, фақат дехқончилик билан шуғулланган бир хил қабила ва халқлар матриархат босқичини босиб ўтиб, қолоқ бўлиб қолганлар, чорвачилик билан шуғулланган бошқа қабилалар («оарийлар») мадриархатни билмай патриархат босқичини босит ўтиб, давлат ва хокимият яратганлар деб хисоб қиладилар. Буржуа олимлаининг орий бўлмаган матриархат назарияси» ибтидоий қабилалар дастлаб дехқон ва чорвадор кишиларга бўлинган эди, деган фикирлар археология, этнография ва бошқа фанлар қўлга киритилган далилларга зиддир.
Лекин инсониятнинг барчаси ўз бошидан матриархат плеолитдан неолит охиргача бўлган узоқлекин қаторасига икки марта ишлатилган тарихий даврни ўз ичига олади. Лекин кишиликнинг матриархад босқичи ер шарининг хамма ерида бир вақтнинг ўзида бошланиб бир вақитнинг ўзида ниҳоясига етган холос. Унинг ривожланиш даражаси ҳам турлича бўлган. Бу шубхасиз ишлабчиқариш кучларининг қай даражада ривожланишига боғлиқ эди.
Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланабориши оқибатида матриархатдан патриархатга ўтиш содир бўладики, эндиликда эркаклар ишлабчиқаришда асосий рол ўйнайбошладилар. Бу ўтиш аввало хўжаликнинг юксалишида мотига асосдаги дехқончиликдан омоч асосидаги дехқончиликка ўтишда уй хайвонларини урчитиб кўпайтириб боқишдан чорвачиликка ўтишда намоён бўлди. Натижада эркаклар хўжаликда етакчи ўрнига чиқиб олдилар, аёллар эса уй хўжалиги ишлари билан шуғуллланиб иккинчи уринга тушиб қолдилар.
Эндиликда уруғ ота уруғи номи олди.
Лекин ер юзининг турли ерларида она уруғи ва ота уруғи тартибда хаёт кечираётган этник группалар, қабилалар ва халқлар хамон мавжуд. Аммо ота уруғи таркибидаги қабила элат ва халқлар асосий кўпчиликни ташкил қилади.
Мазкур ижтимоий ташкилот-қо-қариндош иборат хужалик ташкилоти бўлиб, унда биргаликда ишлабчиқариш мавжуддир Ишлаб чиқариш воситаплари ва истеъмол маҳсулотлари ва уруғ аъзолари учун умумий бўлган.
Уруғ ва уруғчилик тузуми ибтидоий тўдага нисбатан олға ташланган катта қадам бўлиб, юқори палеолитда ақл идрокли кишилар кроманъонлик-граманъдиликларда хозирги жисмоний типдаги кишилар вужудга келган вақтда пайдо бўлган ва аста секин ривожлана борган. Уруғ ва уруғчилик ибтидоий ташкилотнинг бундан кейинги ривожланишга жуда катта таъсир этганлиги шак-шубҳасиздир.
Уруғ ва уруғчилик тузумига ўтилар экан, эркак ва аёллар орасидаги никоҳ муносабатларида ҳам ўзгаришлар содир бўлади.
Ибтидоий тўда даврида алоқалар бетартиб ва умумий бўлган бўлса, уруғчилик тузуми даврига келиб бу сохада бошқача тартиб жорий қилинган.
Бу вақитга келиб муайян уруғ ва палла ичидаги аёллар билан эркакларнинг қовушиши бекор қилинган. Эндиликда бир уруғнинг ёки палланинг бир гурух эркаклари бошқа бир уруғ ёки палланинг аёлларига эр бўлишган. Никоҳнинг бу тарихий тартибини ёки унинг қолдиқларини ўз бошидан кечираётган қабилалар мавжуд.
Дастлабки уруғчилик жамоасининг ишлаб чиқариш кучлари
Ўтра палеолитнинг охири ва юқори палеолитнинг бошларида вужудга келган уруғчилик тузуми узоқ ривожланиш тараққиёти йўлини босиб ўтди. Худди шу даврда ҳозирги жисмоний типдаги одамлар шакилланиб вужудга келди. Бу хол ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига жуда ктта таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқари иш кучларининг ривожланиши даставвал тошни қайта ишлаш янги теҳниканинг қўлланишида ўз ифодасини топди.
Бу вақитга келиб мустье даврининг содда қупроллари ўрнига тош пичоқ, найза, кескич,бигиз, найзага ва ҳар турли нозик қуроллар тарқалади. Гарчи сақлданиб қолмаган бўлса ҳам ёғоч айниқса қаттиқ ёғочлардан кўплаб қуроллар тайёрганганлиги шак-шубҳасидир. Мазкур даврда ҳайвон шоҳлари, суяклари ва тишларидан игна , бигиз белча, ер кавлагич мотига кирка, найза учлари ясалган. Ибтидоий одамларнинг манзилгохларидан топилган тош ва суяк қуролларнинг асосий қисми бўлганлигидан далолат беради.
Даслабки уруғчилик даври техника тараққиётида муҳим давр бўлиб, бир неча қисмдан иборат анча мураккаб меҳнат жанговар ва ов қуроллари пайдо бўлган. Уруғчилик даврининг барча қуроллари Неандерталь ва ундан олдин ўтган одамларнинг қуролларига нисбатан бой ва турли-туман бўлиб сифат жиҳатдан устунликка эга эди.
Техника тараққиётидаги бу ўзгаришлар овчиликнинг янада ривожланишига сабаб бўлдики, сўнгги памолит манзилгохларининг айримларидан топилган мамонт, ёввойи от, шимол буғиси ва бошқа йирик ҳайвонлар суякларнинг кўп миқдорда тўпланиб ётиши овчиликнинг ривожланганлигидан дарак беради.
Чехиядаги Премедмост манҳзилгохидан 40,000 қурол, 1000 га яқин момонт суяги, Франциянинг Амаросиявка деган жойидан 1000 яқин бизон суяклари, кўплаб тош ва суяк қуроллар билан биргаликда топилган. Бу ҳол хайвонларни ўраб олиш, қувиб қамаш, тузоқ қўйиш ва овчиликнинг бошқа усулларини тобора такомиллаша борганини кўрсатади. Техника тараққиёти натижасижда овчилик янада ривожланиб, бу ҳол кишиларни гўшт, терига бўлган талабаларни маълум даражада қондирди. Одамлар энди ўлжа излаб дастлабки жойлардан узоқлашиб ўша ерларда макон тутдилар. Бошпана сифатида одамлар ғорлар ва унгурлардан кенг фойдаланганлар. Шу билан бир қаторда чайла, ертўла ва бошқа сунъий бошпаналар ҳам кенг тарқалабошлайди.
Сўнги палеолитда хайвон суякларидан уй-жойлар қуриш тарқалади. Уларнинг усти ва атрофлари шоҳ-шабба ва хайвон терилари билан беркитилган бўлиб, катталиги ҳам ҳар хилбўлган. Воронеж яқинидаги сўнги палеолит одамлари истеқомат қиладиган турар жойининг узунлиги 35 м, кенглиги эса 15-16 метр бўлган. Унда 9 та ўчоқ борлиги аниқланган.
Мазкур давр ичида ўчоқлари бўлган турар жойларнинг кенг тарқалиши рисс-вюрм музликлар аро даврдаги нисбатан илиқ иқлм вюрм музланиш давридаги оби-ҳавонинг совуши билан боғлиқ эканлиги шубхасиздир Вюрм музлик даврининг совуқ иқлимида ялнғоч яшашш мумкин бўлган. Одамлар ўзларини совуқдан сақлаш учун ҳар турли хайвон терилардан кийм тикиб киябошлаганлар. Доимий турар жойларнинг баъзиларидан топилган тош тешгич, суяк игналар шундан далолат бериб турибди.
Шу даврда одамлар тошдан ёритгич асбоблар ясаб, тунда ўз турар жойларини ёритганалар. Афтидан ибтидоий кишилар мазкур даврдан бошлаб, нисбатан ўтроқликда яшашга ўтабошлаган бўлсалар керак. Одамлар совуқ қиш кечаларида ҳар тарафга кезгандан кўра ўтроқликни авзал кўрганлар.
Бир жойдан иккинчи жойга кўчиш кўпроқ куннинг илиқ иссиқ кунларига тўғри келган бўлса керак.
Она уруғи ижтимоий-иқтисодий жамоа сифатида
Ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши уруғчилик жамоа тузумининг бундай кейинги тараққиётига замин хозирлади. Бу юксалиш натижасида овчи ва балиқчиларнинг ривожланган уруғчилик жамоаси вужудга келади. Жамиятнинг иқтисодий асосини уруғнинг ерга умумий эгалиги ташкил этади.
Дала томорқа, ов майдонлари, балиқ тутиладиган ва термачилик қилинадиган ерлар бевосита уруққа мансуб билвосита қабилага ҳам мансуб бўлган.
Этнографик маълумотлардан шу нарса равшанки, қабила икки фраитрияга, фратриялар эса уруғларга бўлинади.
Уруғ эса икки асосий шакилга эга бўлиб, она ва ота уруғларини ташкил этади. Уруғ она ёки ота уруғи шаклида бўлишидан қаттъий назар, у бир-бири билан яқин қариндош бўлган аёл ёки эркаклар авлодининг тўрит-беш бўғинини ўз ияига олган кишилар мажмуасидан иборат бўлган бўлиши миумкин.
Уруғ она ва ота уруғи шаклида мавжуд экан, унинг қайси бири биринчи бўлиб вужудга келган деган масала этнографлар тарихчилар орасидаги энг муҳим мунозаралардан бири бўлиб келмоқда. Базилар аввал ота уруғи, сўнг она уруғи вужудга келган, деб фараз қилсалар, олимларнинг бошқа группаси она уруғи, ота уруғидан илгари вужудга келган дейдилар.
Жахон ҳалқлари этнографиясини ўрганмай туриб бу масалани ойдинлаштириш шубхасиз мумкин эмас албатта.
Америка, Африка, Австралия, Европо Осиё ва Океания орлрлларидаги у қадар ривожланмаган қабилалар хаётини ўрганиш этнографларга бу масалага баъзи ойдинликлар киритишга имконият берди. Археологик ва ёзма манбалар эса бу маълумотларни тўлдириш имконичтини яратди.
Этнографик маълумотлар мазкур қабилаларда она уруғи асосий кўпчиликни ташкил этилиши кузатилган. Бу маълумотлар қатор совет ва чет олимларнинг тадқиқотларида баён этилган.
Она уруғи даврида, уруғдан ажралиб чиққан она уй жамоаси она оиласижамиятнинг асосий ташкил этган. Она оиласи-аёлларнинг энг яқин қариндошларидан иборат аёл ва эркаклардан ташкил топган бўлиб, аёллар авлодининг тўрт-беш ундан ортиқ бўғини ўз ичига олган кишилар мажмуасидир. Она оиласининг сони 200-300 кишигача етган.
Америкадаги ирокез, Канададаги алгоник, Африка, Австралия, Меланезия ва бошқа жойлардаги қабилаларнинг она хонадони жамоаси она оиласининг тимсоли бўлиши мумкин.
Она уруғи ва она оиласи дейилишининг сабаби аёлларнинг ижтимоий хаётидаги тутган ўрни, эркакларникига нисбатан баланд бўлганлиги билан характерланади.
Эркаклар ўрмонларни кесиб ер очган, ов қилган, қуроллар ясаган. Аёллар эса териб термачилаб овқат топганлар. Мотига билан ерни бўшатиб днҳқончилик қилганлар, дон ва полиз экинларини парвариш қилганлар, ҳосил пишгач,уни йиғиб-териб олганлар, уй-рўзғор ишларини-овқат пишириш, кийим бош тикиш, уйни тартибга келтириш каби жуда кўп хўжалик ишларини бажарганлар. Ундан ташқари кексаларни парвариш қилиш ва болаларни тарбиялаш каби муҳим ишлар улар зиммаси иронезлар, миссеонерлар бирига бизнинг мамлакатимизда асосий ишларни аёллар бажарадилар, улардан ва сабзавотларни сепадилар экадилар, парвариш қиладилар, эркаклар ва болалар учун овқат пиширадилар. Агар хотинлар бўлмаганда эди., биз жуда оғир ахволда яшаган бўлур эдик, деб айтишган. Бу ҳол уруғ, оила ва хонадонда уларнинг мавқеини баланд кўтарган.
Иккинчидан эса (туғилган) никоҳ гуруҳи, кейинчалик жуфт айни вақтда беқарор бўлганлиги учун туғилган бола бевосита онани танийди, отанинг ким эканлиги номаълум бўлиб қолади.
Демак она уруғи, она оиласи дейилиши ана шундан келиб чиққан. Она уруғи даврида аёлларнинг хўжаликжаги мавқеининг кўтарилиши никоҳ ва оилавий муносабатларга ҳам таъсир этган.
Шуни айтиш керакки, ривожланган матриархат гуруҳли никохдан жуфт никоҳга ўтиш билан машҳур бўлиб, жуфт никоҳнинг ривожланиши ва мустахкамланиши билан эр хотин уруғи, унинг хонадонига кўчиб келиб жойлашади ва ичкуёв бўлиб қолади. Буни этнографияда матрилокаль жойлашиш, деб таърифланади.
Она уруғи давридаги никоҳнинг ажойиб белгиси шундан иборатки, у кўпинча эркакнинг эмас балки аёлнинг ҳоҳиши билан тузилади ва бузилади. Машхур Геродот- «Лидия» аёллари эрларини ўзлари танлайдилар», -деб ёзган эди.
Қадимги вақтларда шимолий-ғарбий Канадада яшовчи алгонкин қабилаларидан бирида қизлар ўзларига ёқиб қолган йигитга учиничи бир шахсни совчи қилиб юборганлар. Агар йигит рози бўлса, соддагина тўй бўлиб, куёв келинникига кўчиб келган.
Она уруғи даврида келин ва куёвнинг ўз она уруғларида яшаб вақти-вақти билан учрашиб туриш одати бўлган. Бундай одат дислокал жойлашиш номини олган.
Матриархат даврида она оиласи алохида қўрғон ёки уйда яшовчи, хар жиҳатдан мустаҳкам боғланган жамоадан- комммунадек, зич уюшган хўжалик ташкилотида иборат бўлиб, баъзи шаҳсий буюмлардан ташқари барча буюмлар оиланики хисобланган. Шу билан бирга ишлабчиқариш ва истеъмол буюмлари умумий бўлган. Оила тепасида эса, ақлли тадбиркор-қорани таниган, энг кекса аёл турган. У хонадоннинг барча ишларига раҳнамолик қилган.
Шундай қилиб, ривож топган она уруғи даврида ижтимоий турмушда ҳам оилада ҳам аёллар устунликка эга бўлганлар. Ривожланган она уруғи даврида оила уруғ хатто қабила тепасида ҳам аёл турган деган маълумотлар бор. Эркаклар уларга тобе бўлиб, хатто камситилган ҳам. Америкадаги сенека қабиласининг ирокезлари орасида кўп тиллар яшаган Артур Райтнинг ёзишича, ирокез аёллари эрни бошқа кланлардан олганлар, аёллар уйда хукмрон бўлиб, улар кланларда (уруғларда ва умуман ҳамма сохаларда катта кучга эгадирлар. Шундай вақитлар ҳам бўлганки аёллар эркаклардан сайланган бошлиқни оқ соқолни ўрнидан тушириб, оддий жангчи даражасига тушириб қўйишдан тоймас ҳам эдилар. Иронезларнинг хонадон жамоаси-овачирида бутун хокимият катта ёшли, хўжалик, бутун ишларни яҳши биладиган, тажрибали ва обрўли она аёллардан ташкил топган кенгаш ихтиёрида эди. Эркаклар бошқа уруққа мансуб бўлганликлари туфайли овачгирда қўшни бўлган гурон аёллар ҳақида қизиқарли маълумот келтирган. Ер, дала ва ҳамма хосил умуман бутун хокимият аёллар қўлидадир. Бунга қарши эркаклар ҳамма нарсадан маҳрум ва чекланган, уларнинг болалари ўзларига бегонадир. Уй хўжалигини аёллар бошқарадилар.
Бундай тартиб меланезиянинг баъзи областлари хусусан Добу оролида ҳам хисобга олинган. У ерларда ҳам ҳамма нарсанинг соҳиби ва тақсимотчиси она-аёлдир. Бундай манзарани Африка жанубий Америка, Австралия, Океания ва бошқа жойлардаги оила, уруғ ва қабилалар хаётида ҳам учратиш мумкин. Бу ҳол ибтидоий даврда ер юзидаги жуда кўпчилик қабила ва халқлар она уруғи даврини бошларидан кечирганлар, деган фикирни айтишга имкон беради.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish