Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш



Download 1,58 Mb.
bet13/86
Sana20.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#686374
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   86
Bog'liq
Тарихий антропология Мажмуа

ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР

Дарвин, эволюцион, классификация, маданият, халқ, анимизм, Морган, уруғ, ибтидоий.



  • АННОТАЦИЯ

Даврнинг шарт шароитлари тадқиқотларининг мукаммаллашуви ва кенгайтирилиши. Эволюцион ғоя якунларини баҳолаш. Янги муаммолар. Инсоният хўжалик фаолиятининг илк фомалари. Халқ санъатининг тадқиқ этилиши.
1. Дарвиннинг эволюцион ғояси
Дарвиннинг эволюцион ғояси табиий фанлардагина тўнтариш ясаб қолмасдан, ижтимоий фанлар, хусусан янги шаклланаётган антропологияда ҳам узил-кесил қарор топади. Кўпгина антрополог – эволюционистлар, уларни ижодга табиий фанлардаги муваффақиятлар ундаганлигини таъкидлайдилар. Эволюционист олимлар ўзларининг бош вазифалари деб: турли халқлар маданиятларини қиёслаш, инсоният маданияти тараққиётининг умумий қонунларини очиш ва асослаш деб билганлар.
Эволюцион ғояни турли мамлакатлар антропологлари: Герберт Спенсер, Эдуард Тайлор, Теодор Вайс, Генрих Шурц (Германиядан); шарль Летурно (Франция); Льюис Генри Мофган (АҚШ) юксалтирдилар. Уларнинг тадқиқотлари туфайли маданият аввалги маълум мазмунга эга бўлмаган алоҳида тур ва хусусиятлар йиғиндисидан, инсоният учун умумий тарихий қонунларга эга бўлган мужассам, тизими ва тартибли кўринишни олади.
Тарихий антропологияда эволюцион назария асосчиси деб ҳақли равишда инглиз олими Эдуард Тайлор (1833-1917) тан олинади. У 1865 йили нашр қилинган “Инсониятнинг қадимги тарихига оид тадқиқотлар” асарида ўз қарашларини баён этади. Олим асарида инсоният маданиятининг ибтидоий даражасидан ҳозирги қадар юксалиб бориши, халқлар маданиятларидаги фарқлар эса ҳақиқий хусусиятларга эмас маданий тараққиётнинг нотекис ривожланиши натижаси эканлигини таъкидлайди.
Тараққиётнинг эволюцион назариясини Тайлор 1875 йилда нашр қилинган “Ибтидоий маданият” китобида янада батафсилроқ ёритади. Унда Ж. де Местранинг ерда ярим цивилизациялашган одамларнинг пайдо бўлгани ҳамда уларнинг бир қисими ёввойиликка бошқаларини эса олдинги цивилизацияга қараб тараққий этиши ғоясига қарши инсоният маданиятининг узлуксиз ривожланиши ғояси ётади. Шу билан биргаликда Тайлор маълум тарихий ва табиий фожиалар маданиятида рекрисив, яъни салбий (орқага қайтиш) ривожланиш бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмайди. Маданият турларининг кўплигини у тараққиёт давомида кўплаб босқичлардан ўтиш билан изоҳланган. Бу босқичлар ўзаро боғланган бўлиб барча халқлар маданиятларини бир занжирга бирлаштиради.
Бошқа эволюционистлар каби Тайлор ҳам маданий жараёнларни ўрганишда илмий – табиий методни қўллашга харакат қилади. Шунинг учун олим табиий – илмий классификацияни тарихий антропология эҳтиёжларига мослаштиришга интилган. У моддий ва маънавий маданиятнинг маълум белгиларини тадқиқ этиб уни табиатшуносларнинг ўсимлик ва ҳайвонлар турларига қиёслаган (ўхшатган).
Ўз асарлари ва мақолаларида Тайлор хусусан маданий борлиқ умуман инсоният маданиятининг доимий тараққиётда бўлиши нуқтаи назарни ёқлаган. Ўз назариясини тасдиқлаш учун олим катта ҳажимдаги, маданиятнинг оддий ҳолатдан мураккаб даражага юксалишини тасдиқловчи далилларни келтиради.
Тайлор маданий жараёнларнинг барчасидан ҳам, ибтидоий халқларнинг диний тасаввурларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиб, диннинг анимистик келиб чиқиши ғоясини илгари сурди. Қолоқ халқлар диний тасаввурларини ўрганишда олим, инсоният ва унинг маданияти вужудга келиши ягона эканлиги ғоясига асосланади. У айрим олимларнинг “ёввойилар” диний тасаввурлари ва удумлари турли бўлмағир фикрлар аралашмаси эмас, балки уларнинг аксари қисми мантиқли ва тартибли эканлигини тасдиқлашга уринади. Тайлорнинг ёзишича диний тасаввурлар асосида жонлар ва руҳларга ишонч туйғуси ётади. Олим бу туйғуларни “анимизм” (лотинча anima –жон, ҳаёт) атамаси билан ифодалайди. У анимизмнинг илдизларини “ёввойи” кишининг “фалсафаси” да, унинг: туш, тушкўриш, ҳушдан кетиш, касалликлар, ўлим сабабларини билишга интилишда кўради. Уни изоҳлаш давомида инсонлар ҳар бир кишида руҳ мавжудлиги ва одамни вақтинчалик (туш) ёки умуман (ўлим) домига ташлаб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келадилар. Бу руҳларга ишонч туйғуси асосида қадимги одамларда кейинчалик янада мураккаброқ диний тасаввурлар шаклланади. Ибтидоий одамни афсунгарликка ишончи, атроф-муҳитдаги барча нарсалар, шу жумладан жонсиз буюмлар, нарсалар ҳам ўз руҳларига эга эканлигига ишонтирган. Шу тариқа аввал ҳайвонлар ва табиат кучлари руҳларга эътиқод, кейинчалик эса “нарги дунё”, табиатнинг улуғ илоҳларига, энг сўнгида, ягона Худога ишонч пайдо бўлади.
Тайлорнинг эволюцион қарашлари антропологияда олдинга ташланган муҳим қадам бўлди. Уларни тарихий жараёни ва маданиятининг ижобий тараққиёти ягоналини асословчи батартиб концепция деб аташ мумкин. Аммо эволюционизмнинг, хусусан Тайлор назариясининг нуқсонлари кейинчалик маълум бўлди. Олимнинг ғоялари ўз замонида антропологияда жуда тез тарқалиб, унинг қатор давомчилари етишиб чиқди.
Эволюцион назария классикларидан бири инглиз файласуфи, биологи, психологи ва социологи Герберт Спенсер (1820-1903) бўлади. Унинг бирхиллик (гомоген) дан маданиятнинг кўпхиллик (гетероген), яъни босқичма-босқич дифференцация ва интеграция орқали ўзгарибмураккаблашиб бориши ғояси “Социология асослари” (1876-1896) асарида тўла аксини топади.
Спенсер ғоясининг асоси жамият ва инсон организмининг (танасининг) қиёсланишида эди. Жамият ва маданиятларнинг турли типларини у маълум “илоҳий тана” тарзидаги, доимий тараққиётдаги борлиқ сифатида изоҳлайди. Олимнинг фикрича жамият ёки маданиятлар ташқи (геграфик муҳит, қўшни маданиятлар); ва ички (инсоннинг жисмоний табиати, ирқий дифференцация, руҳий сифатларининг хилма-хиллиги) омиллари орқали тараққиёт этади. У биринчилардан бўлиб “қолоқ” маданиятларни жисмоний, ақллий ва аҳлоқий тараққий этмаган халқлар яратганлиги гипотезасини илгари суради. Спенсер инсоният илк олдтарих босқичидан табиатга аста-секин мослаша бораётгани эҳтимолини айтади. Ушбу жараёнлар натижасида инсон сифатлари такомиллашиб, жамиятларда мужассамлашиб, анъаналар орқали кейинги авлодларга ўтиб боради. Инсонлар гуруҳлари яшаш шароитлари, муҳитлари таъсирида, уларнинг сифатлари тараққийси ҳам турлича бўлади. Аммо бу каби фарқлар инсондаги такомиллашишига бўлган туғма имкониятлар орқали тез вақитда йўқотилиши мумкин.
Инсон жамияти тараққиёти жараёнини тахлил этишда Спенсер 2 хусусиятни – дифференцация ва интерграция нинг аҳамиятини алоҳида белгилайди. Олимнинг антропологияда Морган ҳаваскор – олим, фидокор-тадқиқотчи сифатида фаолият олиб бориб умрининг деярли 40 йилини дастлаб АҚШ ҳинду қабилалари, сўнгра дунёнинг бошқа худуддаги хадқларни ўрганди. Унинг ғоялари мазмунли ва кўпқиррали бўлганидан, уларни тўлиғича изоҳлаш мушкул. Аммо Морганнинг этник муаммоларига қарашлари: “Қадимги жамият” (1877) ва “Ибтидоий жамият” (1871) асарларида ўз аксини топган. Асарларда олим антропологиясининг 3 асосий муаммоси: уруғчилик жамиятининг инсоният тарихидаги ўрни ва аҳамияти, оила-никоҳ муносабатларининг шаклланиши тарихи ва инсоният тарихини даврлаштиришни тадқиқ қилади.
“Қадимги жамият” асарида иронезларнинг ўзига хос жамоа тузумига асосланган Морган ибтидоий жамоа асосини уруғ ташкил этган деган хулосага келади. Олим инсоният тарихини 2 катта: 1) илк-уруғ, фратрия ва қабилаларга асосланган ижтимоий тузум; 2) сўнги одамларнинг худуд ва мулкка турлича муносабатига аосланган сиёсий ташкилотлар даврига бўлади. У уруғчилик қадимги осиё, америка, европа, африка, австралия жамиятлари учун ижтимоий тузумнинг универсал асоси бўлганлигини ёзади. Ушбу даврда уруғ жамоаси жамият тизими ва фаолиятининг асосий қуроли ҳисобланган.
Морган халқлар уруғчилик тузумини тарихий нуқтаи назардан ёндошган ҳолда тадқиқ қилади. У уруғнинг энг содда кўринишини топишга уриниб, уни австралияликлар уруғ-фротрия тизимида фикрича дастлаб сон ўсиши, маданияти элементларининг кўпайиб бориши кузатилади. Миқдор ўсиши ўз навбатида маълум маданий бирликнинг дифференцациялашуви ёки қисмларга бўлинишига олиб келади. Ушбу структуравий қисмлар тобора бир-бирига ўхшамайдиган, маълум функцияларни бажарадиган махсус маданий вазифаларни мужассамлаштирадиган механизмга айлана боради. Бу борада Спенсер илмий таомилга “структура”, “функция”, “маданий институт” каби тушунчаларни киритиб шунинг учун олимни антропологиянинг янги йўналиши функционализмнинг бошловчиси деб ҳисоблашади.
Спенсер ғоялари файласуфлар орасида оммалашиб, антропологиянинг тараққиётига катта таъсир ўтказмайди.
Немис антропологияси ва эволюционизмнинг Германиядаги асосчиси Адольф Бастиан (1826-1905) йирик назариётчи ва фан ташкилотчиси эди. У дунёнинг турли худудларида 9 та илмий экспедиция давомида тўпланган маълумотлари илмий концепция яратиш имконини беради. Бастиан ғоясининг муҳим томони унда инсоният тарихининг соддаликдан мураккабликка томон юксалишини изоҳлаши бўлди. У ўз тадқиқотларида барча одамлар дунё қарашининг ўзаги психологияга эътибор қаратади. Бастианнинг фикрича, ибтидоий одамлар тарихий-геграфик муҳитга мослашуви бораида элементар деярли психик структурага эга бўлишган. Инсонлар руҳиятининг ўхшашлигини турли халқлар ўтмишидаги: эртаклар, афсоналар айрим ғоялардаги умумийликдан ҳам кузатишимиз мумкин. Ҳар бир халқ ўз ғоялари мажмуасини яратади ва улар ушбу халқнинг маданиятининг моҳиятини белгилайди. Мободо ушбу халқ алоҳида, чет худудда яшаса, унинг ғоялари мажмуаси ўзгаришсиз қолади. Ўзга халқлар билан алоқа қилинган тақдирда эса янги ғоялар ўзлаштирила бошланиб бу ҳол маданиятнинг юксалишини таъминлайди. Мисол тариқасида ўзбек халқининг XIX аср охири XX асрлардаги ғоялари доираси ва уларнинг кенгайиб боришини кўрсатиш мумкин. Бастиан буюк маданиятлар мисолида инсониятнинг тараққиёти ҳалқа тарзида юксалиб бориши, агар унга ҳаракатлантирувчи кучлар таъсир этса, маданий тараққиёт янада давом этишини изоҳлайди. Олим тарихни таҳлил қилар экан, халқ ўзининг географик муҳити билан қанчалик мустаҳкам боғлиқ бўлса, у шу қадар тарихий ўзгаришларга ҳам йўлиқади, учрайди деган хулосага келади.
Бастиан назарий қарашларида, ижтимоий ҳодисаларнинг психологик ва биологик хусусиятлари ўзига хос тарзда ифодаланган. Олим ўз тадқиқотларидаги барча муаммолар ечимини, инсоннинг ақлий имкониятлари ва унинг атроф-муҳит билан фаол муносабатлардан излайди. Бастиан инсонинг ақлий фазилатларини, унинг биологик хусусияти натижаси деб билади ва инсоннинг маънавий ҳаёти биологик қонунларга тўлиқ бўйсунишини таъкидлаб, шу нуқтаи назардан ўрганилиши лозимлигини айтади. У инсон руҳияти вақт билан боҳлиқ тарзда юксалишини руҳни вужудга келиши сабаблари ва омилларини ўрганишни антропология предмети деб кўрсатиб уни табиий фанлар қаторига қўйди.
Тарихий антропологияда эволюционизмнинг шаклланишида америкалик олим Льюис Генри Морган алоҳида ўрин тутади. Морган (1818-1881) антропологияга замондоши бўлган барча ҳамкасибларнинг умумий хизматидан кўпроқ ҳисса қўшган десак муболаға бўлмайди.
Уруғнинг тараққий этган тузимини у ирокезларда кузатиш мумкинлигини ёзади.ниҳоят уруғнинг сўнги тури (ота уруғ) Морганнинг фикрича қадимги юнон ва римликларда архаик даврида ҳукм сурган. Бу борада антропология учун: хусусий мулкнинг тўпланиши ва меросга айлана бориши давомида она уруғдан ота уруғга (патриархатга) ўтиш ҳақидаги ғоя муҳим аҳамият касб этади.
Морган илмий тадқиқотларида оила тарихини ўрганиш ҳам катта ўрин тутган. Бу масала “қадимги жамият” асарида ёритилган. Турли халқлардаги қон-қариндошлик турлари ҳақидаги маълумотларни тўплаган олим, уларни системалаштиради. Морган инсоннинг тарихида оила тараққиётининг 3 босқичини: 1) қон-қариндошлик оиласи (ота –она фарзандлари орасидаги никоҳни тақиқланиши0; 2) пуналуал оила – бир неча опа – сингилларнинг умумий эрлари билан ёки бир неча ака-укаларнинг умумий хотинлари билан гуруҳий никоҳи; 3) жуфт синдиастлик оила; 4) патриархал ёки помпам оила; 5) моногам – замонавий кўринишдаги оилалар бўлганини таъкидлайди. Олимнинг фикрича оила формалари орасида энг муҳимлари 1,2 ва 5 лари бўлиб, худди шу хилдаги никоҳлардан инсонлар қардошлиги асосий турлари ривожланади.
Тарихий антропология учун Морган тадқиқотларидан энг муҳими ибтидоий жамоа тузумини тадқиқ қилиши ва ибтидоий маданиятнинг даврлаштиришга ҳаракати ҳисобланади.
Олим таклиф этган даврлаштиришни этнографик, тарихий ва археологик маълумотларни бирлаштириб, ҳар бир халқни тарихдаги ўрнини белгилаб, этнослар тараққиёти даражасини қиёслаш имконини берди. Бу жаҳон тарихини биринчи марта универсал даврлаштириш системаси эди.
Эволюцион йўналиш, инсон тараққиёти ва унинг маданиятини тартибли ўрганиш борасидаги дастлабки концепция бўлиб, у ижтимоий тараққиётининг доимий юксала бориши ғоясига асосланган эди. Эволюционизмнинг асосий ғоялари қуйдагаларда:

  • инсониятнинг келиб чиқиши ягонадир, шу сабабдан унинг вакиллари ақлий имкоиятлари деярли бир хил, маълум вазиятларда улар ўхшаш қарорга келадилар; бу ҳол инсон вакиллари маданиятининг, улар қаерда яшамасинлар бирликка эгалиги ва бир хилда тараққий этиши, турли маданиятлар орасидаги алоқалар ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмаслиги;

  • инсоният жамиятларда доимий юксалиши, яъни оддий (соддолик) дан мураккабликка ўтиш жараёни мавжуд; маданият ҳам жамиятнинг бир бўлаги сифатида оддийликдан мураккаблик томонга доимий, секинлик билан бўладиган ўзгаишлар, сон жиҳатидан ўсиш ёки камайиш орқали ривожланади;

  • Маданиятнинг ҳар бир кўриниши (элементи) тараққиёти аввалдан белгилаб қўйилган, унинг кейинги формалари аввалгиларидан ролида туғилиб, шаклланади, бу борада маданият тараққиёти кўпбосқичли бўлиб, улар дунёдаги барча маданиятлар учун бир хилдир;

  • Инсоният маданиятларининг универсал қонунларига биноан, турли халқлар ва уларнинг маданияти бир хил босқичда бир хил натижалар беради;

  • Ижтимоий тараввиёт эволюция қонунлари бўйича, жонли табиатгамас, бир элеметни икинчиси устида ёки эскисининг ўрнига янгисини пайдо бўлиши, натижада маданият элементларининг ўзаро боғлиқлиги;

  • Турли халқлар маданиятидаги фарқлар уларнинг тараққиёти босқичларидаги тафовутлар билан боғлиқ эканлиги.

Ушбу принципларга асосланиб эволюционист этнологлар муҳим мафкуравий ва амалий; яъни барча халқлар ягона тараққиёт йўлидан борса ва унинг чўққиси европа цивилизацияси ҳамда маданияти бўлса, демак барча халқлар охир-оқибат европа маданий қадриятларига келишиши лозимлиги ҳақида хулосалар қилганлар. Бу эса европалдикларнинг мустамлакачилик сиёсатларини оқлашга, уни “қолоқ халқлар” маданиятини юксалтиришга хизмат қилишини таққослашга йўналтирилган эди.
Тарихий антропологиянинг кейинги тараққиёти, XIX асрнинг охирида янги маълумотларни тўпланиши, эволюцион ғоянинг заиф томонларини, ҳаётда мавжуд фактлар билан номувоффиқ келишини аниқлайди. Хусусан маданиятда фақат сон жиҳатидан ўзгаришлар бўлиши мумкинлигига асосланган эволюционистлар, уни янгидан туғилиши (вужудга келиши) мумкинлигини изоҳлаш тугул ўйлаб ҳам кўришмаган. Эволюцион ғоя бўйича маданиятнинг барча элементлари инсоният тарихининг муқаддимасидан бошланган. Янги этнографик тадқиқотлар давомида олиган маълумотлар эволюцион ғояга мос келмасдан изоҳ талаб эта бошлайди. Натижада маданиятни вужудга келиши, юксалиш ва тадқиқ этишнинг янги йўллари усуллари излана бошлади. Худди шу сабабдан яъни кўпинча эволюцион нзарияга қарши мактаб йўналишлар вужудга келди. Эволюцион ғоядан қониқмаган айрим этнолог ва антропологлар эса назарий муаммолар билан шуғулланишдан бош тортиб, фақат эмпирик маълумотлар йиғишга ўтдилар.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish