Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш



Download 1,58 Mb.
bet18/86
Sana20.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#686374
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   86
Bog'liq
Тарихий антропология Мажмуа

ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР

Социологик метод, Дюргейм, ижтимоий антропология, Эҳтиёж, назария, Б.Малиновский, маданият, функционализм.



  • АННОТАЦИЯ

Эмиль Дюркгейм. Социологик методнинг асосий тамойиллари . “Коллектив тасаввурлар” Дюргейм дин ҳақида, тушунча ва классифакацияларинг келиб чиқиши, Дюргейм мактаби; М Мосс, К.Леви-Брюль, Б.Малиновский. Функционализмнинг асосий тамойиллари. «Эҳтиёж” назарияси. Мифология ва дуал ташкилот. Функционализмнинг ғоявий издошлари; А.Радклифф-Браун. Тарихий ва ижтимоий антропология. Радклифф-Браун методи. Функционализм ва мустамлакачилик сиёсати.
5.1.Социологик йўналиш.
Европа антропологиясида диффузионизм билан деярлик бир пайтда социологик йўналиш ҳам шаклланиб, унинг вакиллари диффузионизмга нисбатан ҳам сермаҳсул ижод қиладилар. Агар эволюционизм асосчилари антропологиянинг асосий предмтини – одамда, диффузионистлар – маданиятда кўрсалар, социологик йўналиш вакиллари – инсон жамиятини асос деб билдилар. Назария тарафдорлари инсон жамиятларини оддий индивидлар мажмуаси сифатида кўришни истамадилар. Жамиятни улар одамлар орасидаги аҳлоқ алоқалари тизими сифатида кўриб, уни инсонларга мажбуран ёки куч билан ўтказилишини таъкидлашган.
Социология назариясининг ватани Франция бўлиб унинг йирик номоёндаси Эмиль Дюрк Гейм (1858-1917) саналади. У ҳақли равишда 19 асрнинг сўнгги ўн йилликларида яратилган антропологиядаги муҳим йўналишнинг асосчиси ҳисобланади.
Эволюционистлардан фарқлироқ Дюрк Гейм, одамлар жамиятини атроф –муҳитга мослашиб борувчи, юксалишдаги босқичлар деб эмас, балки ёпиқ статик тизимлар сифатида англаб, уларни ижтимоий фактлар ёрдамида тадқиқ қилиш лозимлигини уқтиради. Ижтимоий фактларни эса у индивиднинг ҳаракат турлари, англаши ва сезилиш сифатида ифодалаб, уларни ташқи муҳит томонидан таъсир этадиган ва мажбурлаш кучига эга деб ҳисоблайди. Бу борада олим ижтимоий фактни бизнинг тушунчамиз бўйича эмас ўзлигича ўрганиш лозимлигини алоҳида таъкидлайди.дюрхеймнинг фикрича унга қадар буюмлар эмас, тадқиқочининг унинг ҳақидаги тушунчасиз ўрганилган ва бу фан эмас мафкурадир. Жамиятни англашдаги ҳар қандай субъективизм ҳам шундан келиб чиққан.
Унинг фикрича жамият осоишталиги аъзолариниг ижтимоий бирдамлиги орқали таъминланади. Ижтимоий тизимнинг ҳар бир элементи муҳим мувозанатда бўлади ва акс ҳолда у инқирозга маҳкумдир. Жамиятларни тараққий этгани даражасини классификация қилган Дюрк Гейм фанига “ижтимоий тип” ёки “ижтимоий тур” тушунчаларини киритди. Классификация асосига у энг оддий жамият: “ибтидоий тўда” ни қўяди. Тўда тараққиёти давомида нисбатан мураккаброқ ижтиомий структурага кланга (урғуга) айланади. Кланларнинг турли бирикмалари эса қабила, курия фратринларини шакллантириб, кейинчалик улардан илтерилга қадар яна ҳам мураккаб жамиятлар вужудга келади. Демак Дюрк Гейм фикрича ҳар қандай жамият ибтидоий жамиятнинг маълум даражада мураккаблашган кўринишидир.
Дюрк Геймнингн этносоциологик назариясининг яна бир муҳим қисми, жамоавий тушунчалар ҳақида ғоядир. Инсон онгини олим бир хил эмаслигини, сабаби у хусусий ва жамоавий (коллектив) икки кўринишда бўлишини ёзган. Биринчиси ҳар бир шахсга таалуқли бўлиб, у тўлиғича шу кишининг руҳияти хусусиятлари билан аниқланмоқда; иккинчиси бутун гуруҳ учун ягона бўлиб, айрим шахсга боғлиқ эмас ва ҳатто зарур бўлса шахсга нисбатан мажбурлаш кучига ҳам эгадир. Коллектив онг ўз ифодасини гуруҳий тушунчаларда – диний тасаввурлар, мифлар, аҳлоқ ва ҳуқуқ нормаларида топади. Улар ижтимоий ҳаётга сингдирилган бўлиб, бутун ижтимоий гуруҳ томонидан яратилган унинг қабул қилиш хусусиятларини турлича кўринишидир.
Гуруҳий тушунчалар ҳақидаги ғоясини ривожлантириш давомида Дюркгейм қонуний тарзда диннинг моҳияти ва унинг жамиятдаги ўрни масаласига тўқнашади. Диннинг кенг ёйилганғайритабиий мавжудодларга, кучларга сиғиниш эканлигиизоҳини рад этган олим, диннинг асосий белгиси деб дунёни иккига: илоҳий (муқаддас) ва оддий кундалик (профан) ҳаётга бўлишини кўрсатади. Бундай бўлишнинг ўзига хослиги, ҳар икки қисмни бутунлай ўзга бир-бирига қўшилиши мумкин бўлмаган нарсалар деб таъкидлайди. Бу дунёлар орасидаги ўтиб бўлмас чегарани, фақат диний маросимлар орқали енгиш мумкин. Дюркгеймнинг фикрича дин функционал тамойил бўлиб у гуруҳнинг ижтимоий бирдамлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган. Ҳар қандай дин уни вужудга келтирган ижтимоий муҳит маҳсули сифатида, мавжуд борлиқнинг сохта кўриниши деб ҳисобланиши мумкин эмас. Қолаверса диннинг мазмуни охир-оқибат уни яратган жамият ва унинг структураси аксидир.
Дюркгеймнинг назариясини унинг шогирдлари ва издошлари: М. Мосс, К. Леви – Строе, М. Гране, Л. Леви Брюллар ривожлантирган.
Француз антропологиясидаги ушбу социологик мактаб вакиллари орасида Люсьен Леви Брюль (1857-1939) ғоялари айниқса муҳимдир. Леви Брюль тадқиқотларининг барчаси жамоавий онг инсоннинг шахсий тажрибаси орқали эмас, унинг онгига ижтимоиймуҳит: таълим-тарбия, жамоатчилик фикпи, урф-одатлар орқали киритилиши ғояларига асосланади. Бу ғояларни ривожлантириш борасида олим коллектив онг, тушунчаларни бошқарувчи қонунлар масаласига эътибор қаратди. Дюркгейм қарашларига суянган ҳолда у ўзининг ибтидоий жамиятлардаги олдмантиқий онг назариясини яратиб “ибтидоий онг” (1930) асарида ифодалайди.
Леви-Брюль фикрича сабаб ва оқибат орасида аниқ чегаранинг бўлмаслиги олдмантиқий онгли ибтидоий одамни замонавий авлоддан бутунлай фарқлайди. Олдмантиқий онг бизники каби қарама-қаршиликлардан қочмасада уни мантиқсиз деб бўлмайди. Бу борада сўз ўзининг алоҳида қонуниятларига бўйсунувчи онг типи ҳақида юритилмоқда. Ушбу қолоқ халқларнинг коллектив онгини бошқарувчи қонунлари бизнинг мантиқий онгимиз қонуниятларига бутунлай ўхшамаган. Улавр эмоциялардан ажралмаган борлиқ ҳодисаларини изоҳлашига йўналтирилмаган. Бу борада улар асаб тизимига кескин қўзғатувчи сифатида таъсир этади, хусусан диний маросимларни ўтказиш пайтида, одамларни қўрқувга солиш, қаттиқ ҳоҳиш, умид ва ҳ.к.о. бағишлаши мумкин. Бу ҳолда ибтидоий одам ўзини ўраб турган борлиқни, ҳодисаларни тушунишга, англашга интилган сабаби у ҳодисаларни соф ҳолда эмас, яширин кучлар, нарсаларнинг сеҳрли хусусиятлари билан мужассамлашган эмоциялар мажмуаси тарзида қабул қилган.
Шу сабабдан ибтидоий одамнинг дунё қараши бизникидан бутунлай ўзгача йўналтирилган, биз борлиқни объектив англашга интилсак, ибтидоий одамлар онгида субъективлик ҳукмрон бўлган. Шунинг учун ибтидоий одамлар реал нарсалар ва улар ҳақидаги тасаввурларни аралаштириб юборганлар, улар тушни борлиқдан, одамнинг ўзини исмидан ажрата олмаганлар. Худди шу сабабли ибтидоий онг тажриба билан боғланмаган. Тажрибавий билимлар ибтидоий одамни сеҳиргарлик, табиат кучлари, фетишларга ишончини йўқота олмаган. Ибтидоий одамнинг онги тажрибаларга “берилмайди”. Леви Брюлнинг ёзишича унда мантиқий қонунлар эмас, “иштирок этиш қонунияти” ҳал этувчи аҳамият касб этган. Унга биноан буюм ўзлигидан ташқари, бир вақтнинг ўзида бошқа нарса ҳам бўлиши мумкин, у бу ерда бўлишидан ташқари бошқа жойда ҳам бўлиши мумкин. Онгнинг бундай типини Леви-Брюль “олдмантиқий” деб изоҳлайди. Леви Брюлнинг ёзишича жамоа фикрига эътибор замонавий европаликлар онгида ҳам мавжуд. Бу инсоннинг илмий билимлар тушунтириб бера олмайдиган, уни ўраб турган борлиқ билан мулоқатда бўлиш табиий эҳтиёжидан келиб чиқади. Фаннинг дунёни объективлашга интилиши уни инсониятдан янада узоқлаштиради. Шунинг учун инсон табиат билан жамоавий тушунчалар: дин, аҳлоқ, удумлар орқали мулоқатда бўлишга интилади. Леви – Брюлнинг фикрича олдмантиқли онг мавжуд, ва у мантиқий билан биргаликда сақланиб қолган, “иштирок қонуни” ва мистик тайёрлик ҳолати – замонавий инсон онгининг табиий хусусиятидир.
Социологик йўналишнинг асосий ғоялари қуйдагилардан намоён бўлади:

  • ҳар бир жамиятда “жамоавий тасоввурлар”мажмуаси бўлиб, улар жмиятнинг мустаҳкамлигини таъминлайди;

  • маданиятнинг вазифалари жамиятни бирлаштириш, инсонларни яқинлаштиришдан иборат;

  • ҳар бир жамиятда хулқи атроф мавжуд бўлиб, у доимий ўзгарувчан ва юксалишга мойилдир;

  • бир жамиятдан иккичисига ўтиш мураккаб жараён бўлиб у бир текисда эмас нотекис, тезланишлар билан амалга оширилади.


Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish