Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Тарихий антропологиянинг америка мактаби



Download 1,58 Mb.
bet20/86
Sana20.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#686374
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   86
Bog'liq
Тарихий антропология Мажмуа

5.3. Тарихий антропологиянинг америка мактаби.
XIX асрнинг 90 йилларига қадар АҚШ антропология фани эволюцион йўналиш таъсирида ривожланган. Лекин XIX аср 90-йилларида Америка антропологиясида янги йўналиш вужудга келиб унинг асосчиси йирик олим ва жамоа арбоби Франц Боас (1858-1942) бўлади. Янги йўналиш “Боас мактаби”, расман эса “тарихий антропологиянинг америка мактаби” номини олди.
Антропологиядаги инқироз ҳолати янги йўналишнинг вужудга келиши йўл очди. Бир қатор олимлар фанда ҳукмрон бўлган ғояларни инкор этиб, турли халқлар ҳаётини ўрганишда бутунлай янги ёндашувларни таклиф этишди. Антропология вазифларини қайта кўриши таклифи билан чиққан олимлар орасида Ф. Баос алоҳида ўрин тутади. У антропологиядаги барча йўналишлар: эволюционизм, диффузионизм ва функционализмни зарур даражада универсал эмас деб инкор этади. Танқид энг аввало эволюцион таълимотга таалуқли бўлиб, ундаги – инсонлар, ижтимоий итститутлар ва маданиятларнинг оддий, содда кўринишдан мураккабликка юксалиб бориши ғоясигс қарши қаратилган эди. Баос антропологияни амалда бутунлай янгидан яратишни таклиф этиб, уни аввалги этнологик назариялар нотўғри асосга эга бўлгани ҳамда тадқиқотларни ноўрин хулосаларга олиб келганини такидлайди. Унинг фикрича этнографик маълумотларни қайтадан тўплаб, уларни умумлаштириш асосида, янги методлар ва янги назариялар яратиш лозим.
Инсон ҳақидаги фаннинг мақсадини Баос ҳар бир халқни унинг тили ва маданиятини ўрганиш орқали, тарих ҳақидаги яхлит тасаввурни яратиш деб билади. Бу аниқ тадқиқотни, антропология анъанавий мактабларининг соддалаштирилган абстает схемалари билан алиштириб бўлмайди. Ўзинингидастлабки принципиал, “Антропология вазифалари ҳақида” мақоласида Баос – бу фаннинг якуний мақсади фақат цивилизациялашган эмас барча халқлар буюк музлик давридан то ҳозирга қадар барча босқичлардаги ягона тарихини яратишдир дейди. Бунинг учун олимнинг фикрича, ҳар бир халқнинг маданияти, тилини уларнинг ўзига хослигини алоҳидатадқиқ этиш лозим. Бутун инсониятнинг мавжуд тарихини реконструкция қилиш орқали эса инсон фаолиятини бошқарувчи, барча қонунларни аниқлаш мақсад этиб қўйилади. Боаснинг тан олишича бу жараёнда, маданият тараққиётининг умумий қонунлари мавжуд, аммо уларни ифодалашда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозим, сабаби ҳар бир маданият ўзига хос бетакрор тараққиёт йўлини босиб ўтади.
У ўзининг эҳтиёткорлик билан ёндошувини, ташқи кўринишидан ўхшаш нарсаларнинг турли келиб чиқишига эгалиги ва турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган бўлиши мумкинлиги билан изоҳлайди. Ҳар бир ўхшашлик ҳам тарихий алоқалар ёки моддий омилларни бир халқ томонидан бошқасидан ўзлаштирганидан дарак беравермайди. Моддий омилларнинг ўхшашлигини одамзот руҳиятининг бир хил ташкил этилгани атроф-муҳит ўхшашлиги билан изоҳлаш ҳам, ҳар доим тўғри деб бўлмайди. Боас мадинят тарихида турли вариантлар ҳусусан матриарахтна ёки патриархат турдаги қардошлик тизимига ўтиши кузатилиши мумкинлигини айтади. Ҳар бир вазиятда синъчиковлик билан тарихий тараққиётлар ўтказиш лозим.
Эволюционизм ва диффузионизмни рад этар экан Баос ўз навбатида маданиятни тарихий методи орқали тадқиқ қилиш лозимлигини таъкидлайди. Унинг англашича маданият – инсон улғайиши ва қабул қилиши борасида ўзлаштирган халқ моделлари йиғиндиси, маданият тараққиёти – ижтимоий гуруҳнинг ички тараққиёти ўзига хослиги, қисман унига ўтказилган ташқи таъсир билан белгиланади. Ҳар бир маданиятни бетакрор ва ўзига хос деб билган америка тарихий мактаби тарафдори маданиятнинг энг майда элементларини ҳам тўлиқ тасвирлашга интилганлар. Бунинг натижасида тўпланган кўп сонли ранг-баранг маълумотлар табиий уни қайта ишлашда ўзига хос методларини талаб қилади. Шунинг учун Баос мактабида қатор янги методлар, хусусан этнографик картографиялаш услуби яратилиб у кейинчалик антропологияда кенг қўлланилди.
Баоснинг илмий салоҳияти ниҳоятда юксак бўлиб, унинг қатор шогирдлари ва давомчилари етишиб чиқади. Улар ичида энг таниқлилари: К.Уисслер, А.Кребер, А. Гольденвайзер, Р. Лоуи, П. Радин, Л. Уайтлар бўлган. Улардан Альфред Креберни (1876-1960) шубҳасиз энг қатъиятли издошлардан деб аташ мумкин.
Ўзининг илмий қарашларида Кребер Баос мактабининг давомчиси сифатида: антропология (антропологиянинг) бош предмети – бу инсон маданияти, аниқроғи инсон гуруҳлари маданияти эканлиги изчил таъкидлайди. Ўзининг назарий қарашларини олим “Антропология” (1912) асарида тарифлайди. Унинг ёзишича дунё халқлари маданияти, ўтмишда ва ҳозир, яхлит, узлуксиз континиумли ташкил этсада ва уни қисмларга бўлиш қийин бўлса-да, анъанага кўра инсоният яратган маданиятларни иккига ёзувсиз ва ёзувли халқлар маданиятларига бўлиш мавжуд. Антропология улардан биринчисини, тарих фан эса иккинчисини тадқиқ қилади.
Кребер маданияти: турли элементлардан ўзига хос тарзда бирлаштирилган ва яхлитликни ташкил этувчи, маълум модель, намунага мужассамлашган, уйғунлашган системаси тизими деб тушунган. Маданият формаси унга мансуб стилга боғлиқ бўлиб, бу инсонларни ўзини тутишда, моддий маданият ашёларида ўз муҳрини қолдиради. Унинг ўзига хослиги маънавий маданият ва унинг қадриятларида намоён бўлади. Ҳар бир мадниятга хос маълум доминант (етакчи) ғоя бўлиб, у ушбу маданиятнинг энг буюк ютуқларини ва бетакрор эканллигини ифодалайди.
Кребер назариясида энг муҳим “Этос” – тушунчаси бўлиб, умаданиятнинг умумий сифати, уни қамраб олган ҳиди дейиш мумкин. Этос – идеаллар, қадриятлар системаси (тизими) бўлиб у ҳар қандай аниқ маданиятда намоён бўлади ва унинг аъзолари ҳулқини назорат қилади. Этосни идеал маданият квинтессенцияси деб ҳам айтиш мумкин.
Кребернинг назарий муаммоларига қизиқишлари уни соф-антропология мавзулари билан чегараланиб қолмаслигига олиб келади. Ўзининг фундаментал асарларидан бири “Маданият табиати” у жахон маданиятига бағишлаб, жараённи Қадимги Шарқда ҳозирга қадар давом этиб келаётган узлуксиз маданий моделлар босқичи сифатида тасвирлайди. Кейинчалик К. Клакхон билан ҳамкорликда ёзилган бошқа бир асарида у маданий моделлар ҳақидаги ғоясини узил-кесил умумлаштириб, тартибга келтирди. Кребернинг маданий моделларнинг ўзига хос абстракция, яъни тадқиқотчиларни ўрганилаётган маданиятларнинг барча элементларини (сиёсий тузилиши, кийимлари, таомлари, санъат асарлари, уй-жойлар қурилиши техналогиялари ва ҳ.к.о.) яхлитликда кўриш имконини беради. Бу хилдаги ёндашув билан Кребер амалда “маданий моделлар” тушунчасини алмаштиради. Шу тариқа моделларни алоҳида маданиятларнинг суяги, архитапик асоси деб аташ мумкин.
Кребернинг маданий моделлар назарияси ижтимрий ҳаёт турлари ва структураларнинг келиб чиқиши билан қизиқмайди. Уларга борлиқ сифатида қаралади. Биз бирор – бир маданиятни ўрганар эканмиз, ўз маданиятимиз парагмалари доирасида, этноцентризм позициясида қолишимиз табиий. Маданият ҳаёти ички инновациялари ва ташқи таъсирларга берилувчан бўлса-да улар маданиятнинг юксалишини таъминласа, бошқалари уни секинлаштиради. Маданиятнинг бу хилдаги нотекис ривожланиши Кребер томонидан кульминация тушунчасини киритилишига сабаб бўлиб, унда турли маданий моделлар комбинацияси энг муваффақиятли чиқиб, маданиятнинг маълум соҳалари юксалган (гуллаб яшнаган) даври олинади. Битта маданиятнинг ўзи қатор кульминацияларни бошдан ўтказиши мумкин. Кульминациянинг вақти ҳам турлича – бир неча 10 йилдан бир неча 100 йилгача бўлиши мумкин.
Тарихий мактабнинг моҳиятини, ва унинг антропологияга қўшган ҳиссасини ифодалайдиган бўлсак, қуйдагиларга эътибор бермоқ лозим:
- антропология ҳар бир халқни алоҳида, тили, маданияти ва антропологик типини аниқ ва ҳар томонлама (мукаммал)ўрганиши керак;
- турли халқлар маданиятларининг ўзаро таъсири, маълум географик худудларидаги маданий бирликни шаклланишини; ушбу ареаллар чегарасида халқлар маданияти ўзаро таъсирининг аниқ кўринишларини, айрим маданий элементлар диффузиясини кузатиш мумкин;
- инсоният ва унинг маданияти тараққиёти англаш қийин бўлган умумий қонунлар асосида бўлади: умумий қонуниятларни тадқиқ қилиш давомида маданий омилларнинг ташқи ўхшашлигидан алданмаслик лозим, сабаби улар аслида бутунлай хилма-хил ҳамда келиб чиқиши ҳам ҳар хил бўлиши мумкин;
- “Ўзимизнинг” маънавий баҳолаш критериялармизни ўзга маданий типга эга халқларга нисбатан қўллашимиз ноўриндир, сабаби ҳар бир халқда тарихиан ижтимоий идеаллар, аҳлоқий нормалар шаклланади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish