Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш



Download 1,83 Mb.
bet51/86
Sana10.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#770380
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   86
Bog'liq
antropologiya

Ижтимоий тузум. Микронезиянинг марказий ва шарқий ҳудудларида ҳозирга қадар зодагонлар ва оддий аҳоли тоифалари мавжуд. Маршалл оролларида зодагонлар идъирик ва еродья она уруғларига мансубдир.
Зодагонлар Маршалл оролларида ҳам жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдилар. Улар вақтларини асосан бекорчиликда маишатда ўтказганлар. Саркорлар ернинг ягона эгалари бўлиб экин майдонлари уларнинг бойликлари ҳисобланган. Саркор вафот этса ер унинг укасига, укаси бўлмаса синглисига ўтган.
Кайурлар оддий аҳоли далаларда январдан июлга қадар
етиштирилган ҳосиллари саркорларга колган олти ойдагиси
ўзларига теккан. Экин майдонларининг камлиги эса аҳолининг
саркорларга қарамлигини янада кучайтирган. Хусусан саркор
кайурдан ҳар қандай буюмни талаб қилиб олишга хавди бўлган. У
ўз қўли остидаги ҳар қандай қиз ёки аёлни ихтиёр қилиши,
биринчи никоҳ кечасига, қизларга турмушга чиқишга таъқиқ
қўйиш ҳуқуқига эга эди. Аҳоли эса унумли ердан хайдалишдан
қўркиб саркорга карши чиқа олмаган. Эрдланднинг хабар беришича
саркор фукарога ўлим жазоси чиқариш ҳуқуқига ҳам эга бўлган.
Айрим муаллифлар Гильберт оролларидаги "Каунго" — қуллар ҳақида маълумот берадилар. Каунголарда ер бўлмай йирик ер
эгалариникида яшаб меҳнат қилишган., етиштирган
махсулотларидан фақат истеъмоллари учун ажратилиб колгани хужайинга ўтган. Каунголар ўз тоифалари доирасидагина никоҳда бўлишлари мумкин эди. Қулчиликнинг шунга ўхшаш тури Науру оролида ҳам пайдо бўлган.
Каролин оролларида йирик саркорлар катта экин майдонларига эгалик қилиб — томоль деб номланишган. Уларга қўйи босқич кичик саркорлари буйсунишган. Томол вафот этеа ҳокимият саркорлар йигани танлаган укаси ёки якин қариндошига ўтган. Демак, маълум оила доирасида бўлсада томоль лавозимидаги шахсга ойлаб қўйилган. Коцебунинг саёҳатлари пайтида (1817 — 24) Маршалл архипелаги шарқидаги Ратак оролларини кучли саркор Ламари бошқарган. У бошқа ороллар саркорларини ўлдириб ўзини бош томоль деб эълон қилган эди. Лекин Микронезиянинг шарқида кўп ҳолларда уруғ —жамоа бошқаруви ўз аҳамиятини XX асрнинг ўрталарига қадар сақлаб колган.
Хусусан Гильберт архипелагида 27та уруғ вақиллари бўлиб, улар турли оролларда яшаганлар. Уруғ тартиблари кучли бўлиб бир —бирини курмаган кишилар ҳам уни тан олганлар. Маршалл оролларидаги уруғлар тотем номларига эга бўлишган. Уруғлар она уруғи бўлиб, болалар оналари уруғиники ҳисобланган.
Қариндошлик мунособатлари муҳим аҳамият касб этган. Маршаллда «Дўст тутиниш» удуми бўлиб —дьяра, ўзаро дўстлик муносабатини танлаган йигитлар ёки қизлар айрим удумларни бажарганлар. Дьяра ота —оналар хоҳиш — иродаси билан ҳам тўзилиши мумкин эди. Дьяралар исмларини алишганлар, қулларида қон чиқариб, бир — бирлариникини ишкаганлар. Дьяралар ака — укалардан ҳам яқинроқ ҳисобланганлар.
Каролин оролларида ҳам она уруғи муносабатлари сақланиб колган. Трук ороли аҳолиси 40та она уруғи асосидаги —ей нанг га бўлиниб, уларда никоҳ экзогам кўринишда бўлган. Урурларда никоҳ муносабатлари мувофиклаштирилади. Жамиятнинг энг кичик ячейкаси оналар урўтига оид йирик оилаларда 30 —40тагача кишилар бирлашган. Оила бошлиғи ёши катта, тажрибали эркак бўлиб у хўжалик ишларини бошқарган. Энг кекса аёл оиладаги аёлларнинг ишларини бошқарган.
Ҳар бир йирик оила ўзининг экин майдонига, умумий уйига, катта учоғи ва эркаклар уйига эга бўлган. Эркаклар уйида йиғинлар ўтказилган. Уйланмаган йигитлар шу жойда ухлаганлар. Мерос оналар уруғи томонидан колдирилади. Жиян отаси эмас, тоғасининг меросхўридир.
Қариндошлик системаси Гавайи оролларидагига ўхшаш. Маршалл оролларида барча ака —ука, опа — сингиллар мурожат этувчидан катта бўлса йеию; кичик бўлса йатю деб номланган. Ота, тоға уларнинг укалари — «йема»; она, ҳола ва уларнинг бир корин наридаги сингиллари— «йиммао», буви унинг сингиллари — «йибю» деб номланган.
Демак, микронезияликлар қариндошлик тизими малайяларникига ўхшаш авлодларни фарқлашга асосланган. Оилада эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги мавжуд бўлганидан, оталар хукмронлиги умуман кўзатилмайди. Агар эркак хотинини хакорат қилса, унинг дустлари келиб олиб кетишган. Эркаклар ҳатто хотини вафосизлик қилган тақдирда ҳам, уни жазолай олмаган, кўп бўлса бир неча кун уйга қўймаган ҳолос. Эр —хотин ажралган такдирда болалар онаси билан колишган. Зодагонларда кўп хотинлик — полигамия мавжуд бўлган. Саркорлар хотинига уйдан ташқарига чиқиш таъқиқланган, оддий кишининг зодагоннинг хотини билан алоқаси ўлим жазоси билан якунланган.
Шу тариқа Микронезияда икки никоҳ тартиби мавжуд бўлиб: зодагонлар учун полигамия ва ундаги аёлларнинг ҳуқуқлари чекланади, бошқасида эса оддий жамоа аъзолари никоҳ муносабатларидаги аёлларнинг эркинлиги ва мустақиллиги кузатилади.



Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish