ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР
Уруғ жамоачилик ва қишлоқ жамоалари муносабатлари, фратрия, эркаклар махфий иттифоқлари, полигамия, сеҳргарлик.
Адабиётларда Меланезия аҳолисининг ижтимоий тузуми ҳақида ягона фикр мавжуд эмас. Умрининг 25 йилини меланезияликлар орасида ўтказган миссионер Кодринггон «Меланезия оролларида ижтимоий тузум қабилачиликка асосланмаган» деб хулоса қилган эди. Кодрингтон қабила ташкилоти, қабила саркорлари кенгаши, сайланган ёки меросий қабила бошқаруви йўқлигини назарда тўтгани, эҳтимол. Океанияда 48 йил яшаган яна бир миссионер Жорж Браун Меланезияда қабила номлари бўлмагани, унинг ўрнида қишлоқлар номлари ишлатилганини ёзади. Ушбу фикрларга албатта танқидий ёндашиш лозим. Чунки йирик оролларда бир неча округлар бўлиб, уларнинг аҳолиси ўз урф —одатлари, шевалари билан фарқланадилар. Уларни мустақил қабилалар сифатида олиш ҳам мумкин, лекин ҳақиқатан ҳам қабила номлари кўп ҳолларда географик атамалар эканлиги аниқланган.
7.1. Адабиётларда Меланезия аҳолисининг ижтимоий тузуми ҳақида ягона фикр мавжуд эмас. Умрининг 25 йилини меланезияликлар орасида ўтказган миссионер Кодринггон «Меланезия оролларида ижтимоий тузум қабилачиликка асосланмаган» деб хулоса қилган эди. Кодрингтон қабила ташкилоти, қабила саркорлари кенгаши, сайланган ёки меросий қабила бошқаруви йўқлигини назарда тўтгани, эҳтимол. Океанияда 48 йил яшаган яна бир миссионер Жорж Браун Меланезияда қабила номлари бўлмагани, унинг ўрнида қишлоқлар номлари ишлатилганини ёзади. Ушбу фикрларга албатта танқидий ёндашиш лозим. Чунки йирик оролларда бир неча округлар бўлиб, уларнинг аҳолиси ўз урф —одатлари, шевалари билан фарқланадилар. Уларни мустақил қабилалар сифатида олиш ҳам мумкин, лекин ҳақиқатан ҳам қабила номлари кўп ҳолларда географик атамалар эканлиги аниқланган. Шу билан биргаликда бу муаммо ҳамма ерда ҳам бир хил ҳал этилган деб бўлмайди. Хусусан Тробриан архипелагидаги йирик Бойова ороли: Киривина, Тилатаула, Кубома, Қулумата, Муба, Каибвагина каби махсус оқсоқоллар бошқарадиган округларга бўлинади. Улар келиб чиқиши бўйича қабилалар номи бўлгани эҳтимол. Янги Гвинея папуасларининг ижтимоий тузуми ҳам ўзига хос бўлиб, уларнинг ижтимоий муносабатлари кам ўрганилган, ҳамда мураккаб тузилишга эгадир.
Папуасларда ҳам австралияликлардаги каби қабилалар кўп ҳолларда ижтимоий бошқарув ролини эмас, балки этиик жамият вазифасини ўтайди. Қабилаларни тил ва маданият бирлаштирган, лекин уларда бошқарув ташкилотлари саркорлари вужудга келмаган эди. Папуасларда уруғ патриарҳал кўринишида бўлсада, Янги Гвинеянинг меланезиялик аҳолисида она уруғи бошқаруви сақланиб колган. Бир неча уруғлар иттифоқка
бирлашган бўлсада, уларни юқорида кўрсатилган сабабларга кўра
қабила эмас, фратрия деб аташ тўғрироқ бўлади. Европаликлар
келиши арафасида энг йирик ижтимоий ташкилот уруғлар
бирлашмаси ҳисобланган. Янги Гвинеядаги асосий хўжалик
ячейкаси жамоадир. Жамоанинг энг кенг тарқалган тури эса
уруғчилик жамоасидир. Уруғда жамоа мулки ҳам мавжуддир.
Жамоани ўзининг шахсий хусусиятлари асосида, ҳурматга сазовор
шахслар бошқарган. Папуаслар уруғчилик жамоасининг асосий
хусусияти эркақлар, уларнинг сингиллари ва қизлари битта
жамоадан бўлишидир. Жамода уруғдан четдан келадиганлар фақат
хотинликка олинадиган бошқа уруғ аёллари бўлишган.
Янги Гвинеяда кўп бўлмасада гетероген жамоа —йирик оилалар
бошқаруви ҳам мавжуд эди. Унда ботқоқлар, қўриқлар ва х.к.лар
умумий мулк бўлса, қайиқлар, полиз экинлари йирик оилаларга
тегишли бўлган. Европаликлар ва индонезияликлар билан иқтисодий
алоқалар натижасида папуасларда жамоанинг учинчи тури —
қўшничилик жамоаси вужудга келган ҳамда бундай жамоалар асосан
шаҳарларга яқин жойларда шақлланган. Янги Британия оролларида
қабилалар бўлган бўлсада, лекин ҳозирга қадар уларнинг
ҳаммасининг ҳам номи аниқланмаган. Оролнинг шарқий қисмида:
сулка, гактеи, тумуип, о —менген, бўтам, таулил, байнинг, наканаи,
гунантуна қабилалари яшайди. Уларнинг баъзилари папуас,
бошқалари меланезия тилларида сўзлашган. Соломон оролларидан
энг йириклари округларга бўлиниб, уларнинг ҳар бирида ўз шеваси
ва удумлари мавжуд эди. Бугенвиль оролининг жанубида папуас
қабилалари: телеи (ругара), сиббе, насион ва меланезия қабилалари:
торау, уруава, банони ва бошқалар яшайди. Янги Каледония ва
Фиджидаги ижтимоий тараққиёт даражаси юқори бўлган қабила
тузуми гуллаб яшнаган. Янги Келедонияда 40 — 50 та шевасига,
қабила саркорларига ўз ҳудудига эга қабилалар аҳолиси сони 500 дан
2000 тагача қадар бўлган. Бу қабилалар ўзаро урушиб турсаларда,
уларда ўзаро алмашинувлар ҳам мавжуд бўлган. Маълум ҳудудни
эгаллаган Фиджидаги қабилалар саркорлари кучли ҳокимиятга эга
эдилар. Фиджи, майдони (18,333 км2,) 1643 йили Абель Тасман томонидан кашф қилинган. XX асрнинг бошларидан сандал дарахтига талабнинг ошиши европаликлар билан алоқаларни кучайтиради. Европаликлар келиши арафасида уруғчилик жамияти инқирози бошланиб, кейинчалик савдо алоқаларининг фаоллашуви мулкий табақаланишни кучайтиради. Ўзаро урушлар кучайиб Мбау ороли ҳокими Такомбау 1852 йилдан европаликлар томонидан «Фиджи қироли» деб атала бошланади. Инглизларнинг иқтисодий сиёсати тез орада Фиджидаги экин майдонларининг катта қисмини уларнинг қўлига ўтиши билан якунланди.
Шакарқамиш етиштириш кенг тус олиб 1879 йили Хиндистондан дастлабки контракт шартномаси буйича ёлланган ишчилар келтирилади.
Ҳозирча аҳолиси 715 мингдан ортик, орол аҳолиси 1970 йили мустақилликка зришган. Пойтахти — Сува шаҳри. Янги Каледониянинг (ер майдони 18,576 км2, маъмурий маркази — Нумеа). Аҳолиси 154 минг (1983) Маҳаллий меланезияликлар — канақлар ва францўзлардан иборат. Янги Каледония ороллари ҳозирга қадар Франциянинг денгизорти ҳудудлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |