Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш



Download 1,83 Mb.
bet23/86
Sana10.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#770380
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   86
Bog'liq
antropologiya

ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР

Структуравий функционализм, структуравистик услуб, примитив, назария, этноцентризм, Релятивизм, инкультурация, неоэволюционизм.

  • АННОТАЦИЯ



6.1.Структурализм.
Структурализмнинг яратилиши функционализм доирасида бўлгани сабабли, унинг илк тури структуравий функционализм номини олади. Юқорида айтилганидек антропология янги йўналишнинг асосчиси инглиз олими Альфред Радклифф-Браун бўлди. Илк маротаба жамиятни, алоҳида элементларнинг ўзаро алоқадаги структуравий тизими сифатида қарай бошлади. Олимнинг фикрича инсонларнинг ижтимоий ҳаётини, уларнинг маълум ижтимоий тизим доирасидаги фаолиятлари сифатида қараш мумкин. Унинг фаолият доирасида такрорланадиган ҳар қандай функция, йўналтирилган ижтимоий муҳим вазифаларни бажариш, структуравий меросийликни таъминлашга қаратилган. Шу тариқа ижтимоий маданий ҳаётга функционал ёндашув, шахсни ижтимоий ҳаётни ўзлаштириши, унга мослашуви ва қўллашининг муҳим фермаларини ўрганишни англатади. Шу сабабдан Радклифф-Брауннинг фикрича антропологиянинг асосий вазифаси, инсон жамияти ва маданиятидаги структуравий ўзгаришларни аниқлаш эмас, уларда доимо такрорланиб турадиган структуравий ўзаро алоқаларни кўрсатиш деб ҳисоблаган.
Радклифф – Браун яратган ғоялар инглиз ижтимоий антропологиясида тезда оммалашиб, ўз тараққиётини қатор олимлар гуруҳи тадқиқотларида топди. Улар орасида Эдуард Эванс-Притчард (1902-1972) айниқса машҳур эди. Африка маданиятларининг таниқли тадқиқотчиси бўлган Эванс-Притчард, уларни ўзганишда структуравистик услубни қўллаган. Унга биноан аниқ даоилтларни тавсифи маълум социологик назарияга бўйсундирилган. Ушбу услуб кўмагида жамиятнинг структуравий тузилиши, унда мавжуд инсонлараро муносабатларнинг англаш, оқибатда бу услубнинг мақсади жамият тизимини янада аниқроқ тушинишга имкон берган.
Структуралистик услубнинг ушбу мақсадини илгари сурган Эванс-Притчарднинг тушунишича (англашича) тизим элементлари бир-бирига таъсир этади, структуравий ёндашув эса элементлар оасидаги алоқаларни ўрганади. Унинг фикрича ижтимоий ва маданий тизимлар яхлитликни ташкил этади, сабаби улар инсон томонидан яратилади. Бу тизимлар инсонни эҳтиёжлари, уни ўраб турган муҳит билан муносабатларини тартибга солиб туради. Ушбу услубни қўлланиши тадқиқ этилаётган бир неча бир хил объектни қиёслашни тақазо этади, зеро бу уларнинг структура турлари муҳим хусусиятлари ва уларнинг ўзгаришини аниқлашга қаратилган. Бунинг учун дастлаб “маданий формадан ижтимоий фактни чиқариб олиш лозим бўлади. Ушбу фактларнинг ҳар бири бирламчи ва иккиламчи сифатларга эгадир. Бирламчи сифат-структура (тизим) – бу мавжуд нарса ҳамда сабабнинг муҳим вазифасидир. Иккинчи сифат-маданият-бир томондан атроф-муҳитнинг инсон сезги органларига таъсири бўлса, бошқа жиҳатдан-ушбу жамиятда рамзий белгилар танлови орқали вужудга келади. Ушбу сифатлар ўзаро муносабатида биринчиси иккинчисининг, яъни маданиятнинг асосини ташкил этади. Маданият ҳам ўз структурасига эгадир ва бу барча маданий ҳодисаларнинг алоқаларини тушиниш ҳамда изоҳлашга имкон беради.
Ўзининг структуралистик ғояларини ривожлантира борган Эванс-Притчарднинг хулосасича, одамлар орасидаги хар қандай муносабатлар ўзига хос структурани ташкил этиб, улар биргаликда ижтимоий тизим (кўринишидаги) иерархилни ташкил қилади. Унинг фикрича замонавий ижтимоий антропология (антропология) фақат “қабила”, “клан”, “оила” ва ҳ. ко тушунчалари билан иш кўриш ноўрин. Бу тушунчалар ижтимоий тизимнинг фаолиятида асосий восита эмас. Тарихий антропология учун асосийси – ижтимоий вазият, муносабат турлари ва улар орасидаги муносабатлар билан боғлиқ тушунчалардир. Олимнинг фикрича фақат шу йўл билан ижтимоий тараққиётнинг умумий қонунларини шакиллантириш мумкин.
Францияда структурализм ғоялари тараққиёти ўзгача йўл билан борди. Тарихий антропология фанида француз структурализими машхур олим Клод Леви – Строс (1908 й. туғ.) ишлари билан танилган. Унинг илмий қарашлари Дюркгеймнинг жамият ҳақидаги ва Фердинанд де Сосюрнинг структуравий лингвистика назариялари таъсирида шакилланган. Леви – Строс дастлаб примитив халқларда қардошлик тизимини тахлил қилиш, ҳамда Бразилия ҳиндудари маданияти ва турмуши ҳақидаги илмий тадқиқодлари билан танилди. Кейинчалик унинг қизиқишлари асосий мавзуси ўз тараққиётида орқада қолган этник гуруҳлар афсоналарини қиёсий ўрганиш, шунингдек тотемизм ва бошқа диний тасаввурларни тадқиқ қилиш бўлиб қолади. Унинг асосий асарлари: “Структуравий антропология” (1958 ва 1973), “Тотемизм бугун” (1962), “Қайғули тропиклар” (1975) ва бошқалар ушбу муаммоларни ёритишга бағишланган.
Леви – Строс назариясининг асосини структуравий лингвистика методини қўллаш орқали, маданиятнинг у ёки бу тури структурасини акс эттирувчи рамзлар тизимини яратиш мумкинлигига тшонч ташкил этади.структурализм канцепцияси қандайдир доимий, тарихга боғлиқ бўлмаган, доимо мавжуд бўлган инсон онгининг маҳсули структураси хисобланади.
Ушбу ғоя асосида Леви – Строс биз яшаётган дунёнинг ранг баранглиги уларнинг қандайдир бошланғич яхлит моделининг такомиллашган турлари эканлигини шунинг учун уларнинг барчасини тизимлаштириш ва классификация мумкинлигини кўрсатишга интилади. Улар орасида алоқаларни уларнинг бир-бирларига ва илк моделга нисбатан мувофиқлигини аниқлаш мумкин. Бунинг учун аввало алохидда хусусий далилларнинг имкони борича тўлиқ рўйхатини тузиш, сўнг улар орасидаги алоқоларни аниқлаш, ҳамда яхлит бирликка мужассамлаш лозим.
Леви-Строснинг барча асарларидан марказий, инсоният онгининг барча тарихий босқичларда яхлитлиги ғояси ётади. Унинг учун, инсон фаолияти ва инсон онгининг барча турлари қатъий мантиққа бўйсундирилган. Бу борада инсон онгида ҳиссий эмоционал эмас оқиллик, оқилона фаолият аксари кўпчиликни ташкил қилади. Шу сабабдан Леви – Строс турмуш ва маданиятнинг ҳар бир қиррасига алоҳида якунланган тизим сифтида қараб, уларнинг ҳар биридан мантиқий қонуниятларини топишга интилган. Аксари ҳолатда қарама – қаршиликлар, зиддиятларни бинар оппозицияларда ёки жуфт қарама – қаршиликларнинг асосийларидан бири “табиат –маданият” да топган. У ривожлантирган структуравий тахлилнинг асосий мақсади барча ижтимоий ва маданий ходисалар асосида ётган мантиқий қонуниятларни топиш бўлган. Айни пайтда у Ф. де Соссюрнинг алохида феноменлар аҳаият касб этмайди, фақат уларнинг мажмуаси (сўз) ахамиятга моликлиги хақидаги тезисига таянган.
Швейцариялик лингвист Фердинанд де Соссюр (1857-1913) ва унинг давомчилари қиёсий тилшуносликда инқилоби ўзгаришлар қилди. Улар тиллар диахрон ёндашувдан вос кечиб ўз тузилишида маълум структурали ўхшашлиги бўлган синхром белгили тизимни қўллайдилар. Бундай ёндашув энг аввало тил ва сўз орасида фарқ мавжудлигига асосланган. Де Соссюрнинг ёзишича белгиларнинг мувофиқлаштирилган тизими бўлиб, уларнинг ҳар бири икки компонет: сигнифакант “белгилайдиган ва сигнификат” ёки “белгиланадиган” сўзлардан иборат бўлган. Лингвистикада овознинг минимал бирлиги фонемадир. Бир феномани иккинчиси билан алмаштирилиши ҳамма вақт ҳам сўзнинг маъносини ўзгаришига олиб келмайди. Аммо ҳар бир тилда феномлар бўлиб, улар оппозицион жуфтликларни тузишади. Шунинг учун бир овоз давомидаги ўзгариш, сўз маъносининг ўзгаришига (масалан “қўй”, “тўй”) олиб келади.
Ушбу методологик ёндашувни Леви – Строс тарихий антропологияда қўллаб, маданиятнинг ўрганилаётган ҳодисаси мазмун – маъносини эмпирик аниқланган далиллардан эмас, уларнинг ўзаро муносабатларидан ахтаради. Жумладан у қариндошлик ва никоҳ муносабалари ўзига хос тил яъни индивидлар ва гуруҳ орасидаги харакатсизлик камуникация типи сифатида қарайди. Аммо бу методни антропологияда қўллаш, фақат ижтимоий ва маданий ютуқлар асосида ўхшаш структуравий тамойиллар (принциплар) мавжудлигини тасдиқлашга хизмат қилди холос. Бу борада Леви – Строс таъбирида “структура абстракт хусусиятига эга бўлиб, маъмум даражадр эмпирик борлиққа эмас, борлиқнинг моделларига мос келади”. Леви – Строс учун ижтимоий муносабатлар, моделлар тузиш учун қурилиш ашёси ҳисобланиб, уларнинг ёрдамида кейинчалик ижтимоий структуралар англанади. Бу асосда структуравий анализнинг моҳияти этнографик материалларни маълум компонентларга бўлиб минимал инвариант бирликларни олиш, улар ёрдамида ижтимоий ва маданий ҳаётнинг барча томонларини акс эттирувчи моделларини конструкция қилишдир.
Структуравий тахлил методини қариндошлик тизимини ўрганишда қўллаган Леви – Строс кейинчалик уни тотемизмни тадқиқ қилишда англаш жараёнларини изоҳлашда фойдаланди. Ўзининг тўрт томли “Мифология” (1964-1971) асарида Леви – Строс, структуравий тахлилдан, унинг структураларнинг қатъий асоси ҳисобланган жамоавий онгнинг фундаментал мазмуни бўлган, ривоятларни қиёсий тадқиқ этишда фойдаланади. Бу этнологга онгнинг турли формалари асосида ётган кодларни очишга имконият берди. Инсонлар доимо бир хил ўйлайдилар, фарқи фақат онг объектларидир деб ёзади Леви – Строс. Структурализм ҳам функционализм сингари маълум антропологик константаларда инсонлар маданиятларининг ўхшашлиги сабабларини излайди. Лекин функционализмда ўхшашлик инсонлар асосий эҳтиёжларининг ўхшашлиги билан изоҳланса, структурализмда бу ҳолатни инсон руҳиятининг ўхшашлигидан чиқарилган.
Леви – Строснинг антропологияни структуравий антропологияга айлантиришга уриниши оралиқ фанларда кенг мунозараларга сабаб бўлиб, XX асрнинг 60 йилларида ушбу йўналишни франциянинг етук интеллектуал оқимига айлантирди. Инглиз ижтимоий антропологиясида Леви – Строс ғоялари Мери Дуглас (1921й туғ.) томонидан ривожлантирилсада, кенг тус олмади. АҚШ маданий антропологиясида когнитие антропология мактаби намоёндалари, структурализм билан ўхшаш методологик ёндашувни ривожлантирсада, маълум худуд географик номларини яхлитлигини тадқиқ қилиш билан чекланганлар. Шу сабабдан структурализмнинг таъсири ниҳоятда чекланган бўлиб, унинг инсон онгининг универсаллиги ғояси қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди холос.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish