ИУДАИЗМ
ИУДАИЗМ, яҳудийлик — асосан, яҳудийлар ўртасида тарқалган энг қад. динлардан бири. Мил. ав. 1минг йиллик бошларида Қуддус (Фаластин)да вужудга келган. Арабистон я. о. нинг шимолида кўчиб юрган яҳудий қабилалари мил. ав. 13-а. да Фаластинни босиб олдилар ва мил. ав. 10-а. да Исроил — Яхудия давлатини туздилар. Иудаизм ана шу қабилаларнинг диний урф-одатлари ва Фаластин халқпарининг айрим эътиқодларини ўзида мужассамлаштирган. Иудаизм номи Яҳудо (Иуда) кабиласининг номидан олинган.
Дастлаб Иудаизм кўпхудолик (политеистик) дини бўлган. Мил. ав. 10—6-а. ларда Иудаизм яккахудолик (монотеистик) динга айланган. Оламни яратувчи худо Яхвега эътиқод қилиш, Яхве ва яхудийлар ўртасидаги аҳц (шартнома)га шак келтирмаслик, яҳудийлар худонинг мумтоз бандалари эканига, Мусо (Моисей) нинг пайғамбарлигига ва унга илоҳий китоб Таврот юборилганлигига, нариги дунёга, маҳдий (мессия)нинг келишига, охират куни барчанинг тирили-шига, жаннат ва дўзахга, гуноҳкорларнинг жазоланиши ва савоб иш қилганларнинг рағбатлантирилишига ишониш Иудаизмнинг асосий ақидаларидир. Иудаизм динида хилмахил ибодатлар, дуолар, урф-одатлар, рўза тутиш, . хатна қилиш, озиқ-овқат соҳасидаги тақиклар, шанба куни ҳеч қандай иш билан шуғулланмаслик, диний соликлар ва йиғимлар каби талаблар жуда қатъий қилиб қўйилган. Иудаизмнинг асосий диний китоблари — Таврот ва Талмудца белгиланган бун-дай кўрсатмалар орқали диндор яҳудийларнинг турмуши, ахлоқий ва ҳуқуқий ҳаёти назорат остига олинган.
Фанда Иудаизмнинг 4 босқичи аниқланган: энг қадимий Иудаизм (Библия даври), классик Иудаизм (мил. ав. 536 — мил. 70-й. лар), раввинлар даври ва янги давр И. и (мо-дернистик Иудаизм). Энг қадимий Иудаизм, дастлаб Фаластиндаги икки давлат — Исроил ва Яхудия давлатлари (мил. ав. 11 — 10-а. лар)нинг, кейинроқ улар бирлашгач, ягона яҳудий давлатининг дини бўлган. Бу давр Таврот (Тора)да акс этган. Тадқиқотларда аниқланишича, унинг таркибига кирган матнлар оғза-ки тарзда мил. ав. 11—6а. ўртасида шаклланган. Мил. ав. 5-а. да ёзиб олинган. Бундан кейин Иудаизмнинг классик даври бошланади. Мил. ав. 586 й. янги Бо-бил подшоси Навуходоносор 11 Яхуди-яни яксон қилди, салкам 30 минг яҳудийни асирга олди. 50 й. давом этган «Бобил асирлиги» ва ундан кейинги даврларда минглаб яҳудийлар Фаластинни тарк этдилар. «Кдцимги ахд» матнларининг асосий қисми ана шу даврда ёзилган. Мил. 70-й. Қуддус ибодатхонасининг қулаши ва Талмуднинг ёзилиши орасидаги вақт раввинлар давридир. Яҳудий руҳонийлари Тавротни талқин ва тавсиф қилиш жараёнида вужудга келган Талмуднинг охирги таҳрири икки вариантда: Қуддус Талмуди — 4-а. да, Бобил Талмуди — 5-а. да эълон қилинди.
7—17-а. ларда яҳудий руҳонийлари (раввинлар) диний ёзувлар — Таврот ва Талмудни тарғиб қилишни давом эттирдилар. Бу даврни акс эттирган жуда кўп раввин адабиёти вужудга келган. 18-а. дан диний талабларни даврга мослаштириш, соддалаштириш ва енгиллаштириш ҳаракатлари авж олди.
Иудаизмда қадим замонлардан бошлаб, хилма-хил мазҳаблар ва оқимлар вужудга келган, улар ўртасида кескин кураш борган. Мил. ав. 2-а. дан милоднинг 2-а. игача фарисей, саддукей, ес-сей, қумронлар жамоаси каби оқимлар вужудга келган. Ортодоксал Иудаизм билан бу мазҳаблар ўртасида кураш борган. Милоднинг 1—2-а. ларида ортодоксал Иудаизмга мухолиф бўлган айрим оқимлар (яҳудий-христиан секталари)нинг борган сайин Иудаизмдан йироклашиб бориши жараенида христиан дини мустақил дин сифатида ажралиб чиққан (қ. Христи-анлик).
Иудаизмга эътиқод қилувчилар 18 млн. га яқин, уларнинг учдан бир қисми АҚШ дадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |