Рўйхатга олинди:
№ БД-5610200-3.04
2016 йил 9 январь
ИҚТИСОДИЙ ВА ТУРИЗМ ГЕОГРАФИЯСИ ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
600000
|
Хизматлар соҳаси
|
Таълим соҳаси:
|
610000
|
Хизмат кўрсатиш соҳаси
|
Таълим йўналишлари:
|
5610200
|
Меҳмонхона хўжалигини ташкил
этиш ва бошқариш
|
|
5610300
|
Туризм (халқаро ва ички туризм)
|
ТОШКЕНТ – 2016
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 22 январдаги №26-сонли буйруғининг 2-иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган.
Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2016 йил 9-январдаги 1-сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фан дастури Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Ҳайдаров С.А.
|
СамИСИ «Олий математика» кафедраси катта ўқитувчиси;
|
Бобоев Ш.Х.
|
СамИСИ «Олий математика» кафедраси
ассистенти;
|
Тақризчилар:
Н.Э. Ибадуллаев
|
СамИСИ «Халқаро туризм ва туризм сервиси» кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзод, доцент.
|
М.Р. Усмонов
|
Самарқанд Давлат Университети «География» кафедраси
доценти, география фанлари номзоди, доцент
|
Жумабоев Т.Ж.
|
Самарқанд Давлат Университети «География» кафедраси доценти, география фанлари номзоди, доцент
|
Фан дастури Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқув-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2015 йил 22 октябрдаги 3-сонли баённома).
Фаннинг долзарблиги
“Иқтисодий ва туризм географияси” фани Туризм, Мехмонхона хўжалиги ва иқтисодий йўналишдаги мутахассисларни жаҳон талабларига мос равишда тайёрлашда катта аҳамиятга эгадир. Фаннинг ўрганилиш асосини ва кетма- кетлигини ишлаб чиқишда хорижий давлатлардаги туризм ва мехмонхона менежменти йўналишлари учун тайёрланган ўқув режалари ҳамда хориж тажрибасидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган. Фанда дунё мамлакатлари дастлаб иқтисодий географик сўнг туризмнинг ривожланиш ва жойланиш хусусиятлари тадқиқ қилинади.
Фанда ишлаб чиқаришнинг ҳудудий ташкил этиш қонуниятлари, шакллари, омиллари, дунё сиёсий ва иқтисодий харитасини шаклланиши ёритилади. Жаҳон ва Ўзбекистон аҳолисини жойланиши, меҳнат ресурсларини
бандлик муаммоларини изоҳлайди. Бунда Ўзбекистонга алоҳида эътибор берилиб, унинг жаҳон тизимида тутган ўрни, табиий ресурс салоҳияти, саноати,
қишлоқ хўжалиги, транспорти, инфраструктураси, ташқи иқтисодий алоқаларини атрофлича ўрганади. Мамлакатлараро хусусиятларни англаш ва кўра билиш ҳамда шахсий алоқаларни ўрнатиш туризм соҳаси туфайли шаклланади. Туризм улкан маданий ва маънавий мазмунга эга бўлиб, ҳамфикрликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни
кучайтиришда, ҳудудий ва маҳаллий мажароларни бартараф қилишда, барақарор тинчликни мустаҳкамлашда кенг уфқлар очади.
Do'stlaringiz bilan baham: |