Иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси



Download 7,84 Mb.
bet52/122
Sana26.04.2022
Hajmi7,84 Mb.
#584726
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   122
Bog'liq
2 5323294148697004182

Таянч сўз ва иборалар
Ижтимоий жараѐнларнинг хусусиятлари ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар. Мамлакат бюджетидан ижтимоий жараѐнларни ривожлантириш учун ажратилган маблағлар, уларнинг ўзгариш динамикаси, Ўзбекистон ижтимоий соҳаларни ривожлантириш сиѐсати. Ижтимоий соҳаларни прогнозлаш усуллари ва моделлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Аҳоли турмуш динамикасини баҳолвчи кўрсаткичлар, ушбу кўрсаткичларни ўзгариш динамикаси. Аҳоли турмуш даражасини белгиловчи меъѐрий миқдорлар. Ўзбекистонда уларнинг амалдаги миқдори прогноз учун асосий ахборот базаси. Маиший хизматлар соҳасини прогнозлаш, чакана савдо айланмаси ва унга бўлган талабни прогнозлаш. Кадрлар тайѐрлаш ва таълим тизимининг таркибий ўзгаришеи прогнозлаш.
МАВЗУ-14. ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШ
Режа:
14.1. Прогнозлаш объекти демографик жараёнларнинг хусусиятлари, ўзагриш тенденцияси, ўсиш динамикаси.
14.2. Мамлакат аҳолисининг таркибий тузилиши.
14.3. Ишчи кучи, шаҳар ва қишлоқларда уларнинг таркибий тузилиши.
14.4. Демографик жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни белгиловчи омиллар.


14.1. Прогнозлаш объекти демографик жараёнларнинг хусусиятлари, ўзагриш тенденцияси, ўсиш динамикаси.
Бизга маълумки, аҳоли жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучи ҳамда истеъмолчиси ҳисобланади. Шуни ҳисобга олганда, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий режалаштириш, аҳолининг кейинги ўсиш динамикасини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ахолининг ўсиш динамикаси билан ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши уларни худудлар бўйича, ёш бўйича жойланишини аниқлаш, шу ишчи кучларига яраша иш жойларини тяратиш, техника, технологияларни сотиб олиш билан бирга истсъмолчи сифатида уй-жой ,ҳамда маданий-маиший объектлар курилиши, озиқ-овқат ва бошқа кундалик эҳтиёж моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини режалаштиришда аҳолининг сони асос бўлиб хизмат қилади.
Ахоли сонини куйидаги усуллар билан ,ҳисоблаш мумкин: Аввало,ўрганилаётган йилнинг ахоли сони жинслари буйича асос қилиб олинади. Ушбу асосий маълумот кейинги йилликда яшаши мумкин булган аҳолининг яшовчанлик коэффициентига купайтирилади. Натижада бугунги кунда яшаётган ахрлининг бу йилдан кейинги динамикаси келиб чиқади
Демографик прогнозлар аҳолининг ҳаракатини ва меҳнат ресурсларининг такрор ишлаб чиқарилишини, меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик даражасини, унинг малака ва касбий таркибини ўз ичига олади. Демографик прогноз аҳолининг динамикасини унинг ёш ва жинс таркибини, туғилиш ва ўлим даражаси, аҳолининг худудий жойлашиши хақидаги маълумотларни таҳлилдан ўтказиш асосида кўриб чиқади. Демографик прогноз келажакда оилаларнинг сони, уларнинг ўртача катталиги, миграция жараёнларининг йўналиши ва жадаллиги, фаол меҳнат фаолиятининг узунлуги, меҳнат фаолиятини бошлаш ва тамомлаш, пенсияга чиқишнинг ўртача ёшлари, аҳоли умрининг ўртача узунлиги хақида зарур маълумотлар олиш имконини беради.
Демографик прогнозлар асосида аҳоли эҳтиёжларининг хажми ва тузилиши, шахсий истеъмол моллари ишлаб чиқариш, маъориф, соғлиқни сақлаш ва хоказоларни ривожлантириш режалаштирилади. Хуллас, демографик прогнозлар ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражасини ошириш прогнозлари билан узвий боғлиқ.44
Ижтимоий ривожланиш прогнозлари аҳолининг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини, турмуш тарзининг ўзгариши тенденцияларини аниқлаш соҳасидаги мураккаб тадқиқотлар комплексини ўз ичига олади. Бу комплексга қуйидагилар киради: меҳнат ресурсларининг бандлиги ва уларнинг фойдаланиш, миллий бойликни такрор ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш эҳтиёжларини шакллантириш, аҳолининг турмуш даражаси, иқтисод тармоқларини ривожлантириш, худудий ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш, иқтисод механизм ива бошқарув тизимини ривожлантириш, жахон хўжалиги ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқиш ва бошқалар.



Download 7,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish