8.1.Аудиторлик стандартларининг ахамияти ва мақсади. Аудиторлик стандартлари аудитнинг сифатли ва ишончлигига қўйиладиган меъёрий талабни белгилайдиган ва уларга риоя қилишда аудиторлик текшируви натижаларини маълум даражада кафолатли бўлишини таъминлайдиган умумий асосий талабларини ифодалайди.Иқтисодий шароитлар ўзгариб бориши билан, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар эғтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш мақсадида, аудиторлик стандартлари мунтазам равишда қайтадан кўриб чиқилиши лозим.
Аудиторлик стандартлари асосида аудиторларни тайёрлаш учун ўқув дастурлари ҳамда аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш учун ўтказиладиган имтиёзларга қўйиладиган умумий талаблар шакллантирилади.
Суд жараёнида аудиторлик стандартлари,ўтказилган аудит сифатини исботлаш ва аудиторлар жавобгарлиги даражасини белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Стандартлар аудит ўтказиш учун умумий ёндошиш, аудиторлик текшируви миқёси, аудиторлар ҳисоботларининг турлари, услубият масалалари ҳамда аудит қандай шароитларда ўтказилаётганлигидан қатъий назар , ушбу касб вакиллари қандай асосий тамойилларга риоя қилиши лозимлигини белгилайди. Ўз амалиётида стандартдан четга чиқишга йўлқўйган аудитор, буни сабабларини тушунтириб бериши лозим.
Стандартларнинг аҳамияти:
-аудиторлик текширувининг юқори сифатли бўлишини таъминлайди.;
-аудиторлик амалиётига янги илмий ютуқларни жорий этишга ёрдам беради.;
-аудиторлик текшируви жараёнини фойдаланувчилар томонидан тушунишга ёрдам беради.;
-касбнинг ижтимоий мақомини шакллантиради.;
-давлат томонидан назоратни бартараф этади;
-аудиторга мижозлар билан музокаралар олиб боришга ёрдам беради;
-аудиторлик жараёнининг алоҳида бўлимлари боғланишини таъминлайди.
Ўзбекистонда халқаро тажрибага асосланиб, аудиторлик фаолиятининг ўзига хосбўлган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу фаолиятга оид стандартларни ишлаб чиқилишини тақоза этади
Хозирги кунгача республикамизда аудиторлик фаолиятига доир масалаларни акс эттирувчи қуйидаги миллий стандартлар қабўл қилинган:
3-сонли "Аудитни режалаштириш" АМС.
5-сонли "Аудитор иши сифатини назорат қилиш" АФМС.
6-сонли "Аудитни ҳужжатлаштириш" АФМС.
9-сонли "Муҳимлилик ва аудиторлик таваккалчилилиги"АФМС.
10-сонли "Молиявий ҳисобот таркибидаги бошқа маълумотлар" АФМС.
11-сонли "Маълумотларга компьютер ёрдамида ишлов бериш шароитида аудит"АФМС.
13-сонли "Таҳлилий амаллар" АФМС.
14-сонли "Аудиторлик танлаш" АФМС.
16-сонли "Эксперт ишидан фойдаланиш" АФМС.
24-сонли «Молиявий ҳисоботнинг чалкашликлари аниқланганда аудиторлик ташкилотининг иш тутиши» АФМС.