II. Асосий фаолиятидан олинадиган бошқа даромадлар. Даромадларнинг бу моддалари «Бошқа операцион даромадлар ва киримлар» бўйича акс эттирилади.
Бўларга қуйдагилар киради.
2.1.Хўжалик шартномалари шартларини бузганлиги учун тўланадиган жарима, ўсим ва бошқалар ҳамда зарарларни қоплаш юзасидан даромадлар.
2.2.Ҳисобот йилида аниқланган ўтган йил фойдалари.
2.3.Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар, масалан, рента даромади, корхона ошхонаси, ёрдамчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар.
2.4.Корхона асосий фондлари ва бошқа мулкларини сотишдан олинадиган даромад.
2.5.Тўлаш муддати ўтиб кетган кредиторлик ва дебиторлик қарзларини тегишли счётга ёзишдан олинадиган даромад.
2.6.Бошқа операцион даромадлар.
III.Молиявий фаолиятдан олинадиган даромад. Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар қуйидаги асосий бўлимлар бўйича акс этирилади:
3.1. Уюшма компаниялари ва шуъба корхоналаридан олинадигандаромадлар.
3.2. Бошқа олинадиган дивидендлар.
3.3. Шўъба ва уюшма корхоналарига берилган қарзлар бўйича фоизлар.
3.4. Олинган бошқа фоизлар.
3.5. Чет эл валюталари ва операциялари ва валюта счётлари бўйича ижобий курс фарқлари.
3.6. Сармояланган маблағларни қайта баҳолашдан олинадиган фойда.
Молиявий фаолиятдан олинадигандаромадга қуйдагиларкиради: 1. Ўзбекистон Республикаси худудида ва унинг ташқарисида жойлашган корхона фаолиятида ўз улуши билан қатнашишдан олинадиган даромадлар; корхонага қарашли акция дивидендлари.
2. Узоқмуддатлиижарага берилган мулкдан олинадигандаромад.
3. Валюта счётлари ва валюта операцияларибўйича ижобийкурсфарқлари.
4. Қимматли қоғозлар, савдо корхоналари ва бошқаларга қўйилган маблағларни баҳолашдан олинадиган фойда.
5. Молиявийфаолиятдан олинадиганбошқа даромадлар.
IV. Тасодифий фойда.
Фавқулодда фойда моддалари – бу олиниши кутилмаган, корхона фаолиятидан ташқаридаги ҳолатлар ва муаммолар оқибатида олинган ғайри оддий хусусиятга эга фойдадир. Бунга асосий фаолиятидан олинадиган бошқа даромадлар бўлимида кўрсатиладиган ўтган даврларидаги даромадлари ва фойда кирмайди.
Корхонанинг соф фойдаси молиявий натижаларнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Соф фойда миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги тасдиқлаган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва уни сотишбўйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни таркиб топиши ҳақидаги» Низомгакўра қуйидаги оралиқ фойда кўрсаткичларини аниқлаш керак: