Кўрсаткичлар
|
Ўлчов
бирлиги
|
Бизнес-режада
|
Ҳақиқатда
|
Мутлақ
фарқ (+,-)
|
1
|
Моддий харажатлар
|
Минг сўм
|
42357
|
43123
|
+766
|
2
|
Товар маҳсулоти
|
Минг сўм
|
77720
|
78468
|
+748
|
3
|
Товар маҳсулотига кетган материал сарфи (1қ:2қ)
|
Сўм
|
0,545
|
0,55
|
+0,005
|
4
|
Материал самараси (2қ:1қ)
|
Сўм
|
1,835
|
1,820
|
-0,015
|
5
|
Материал самараси коеф. (4қ:2ус:1ус)
|
Коеф.
|
Х
|
?
|
Х
|
6
|
Материал сарфи коеф. (1:5қ:2ус)
|
-“-
|
Х
|
?
|
Х
|
13- топшириқ.
10 ,11, 12 – топшириқларнинг ечими асосида товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича комплект резерв суммасини ҳисобланг.
Тар
тиб
сони
|
Резервларнинг номи
|
Суммаси
(минг сў м)
|
Топшириққа илова
|
1
|
Меҳнат омиллари
|
?
|
10-топшириқ
|
2
|
Меҳнат воситалари омиллари
|
?
|
11-топшириқ
|
3
|
Меҳнат буюмлари омиллари
|
?
|
12-топшириқ
|
4
|
Маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш бў йича комплект резерв
|
?
|
Х
|
9-Боб. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛДА ИНФОРМАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
9.1.Информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида иқтисодий таҳлилнинг роли ва ўрни
Миллий иқтисодиётни бошқаришдаги ўзгаришлар, бозор муносабатларига ўтиш бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва олиб боришга катта таъсир кўрсатмоқда. Ҳисобнинг халқаро тизимларига ўтиши амалга оширмоқда, бу унинг услубиётининг янги шаклларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилнинг ахборот тизими ва уни компютерда ишлаб чиқишни ташкил қилишнинг анъанавий шакллари катта ўзгаришларга учраган. Иқтисодчи-таҳлилчидан корхона иқтисодий ва молиявий ҳолатининг обектив баҳоларини билиш, иқтисодий таҳлил усулларини эгаллаш ва бошқалар талаб қилинади.
Ижтимоий ишлаб чиқаришда информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида корхона фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш иқтисодий таҳлил ишларини амалга оширишнинг замонавий шаклидир. Мазкур тизим тегишли обектнинг мақбул бошқариш учун замонавий техник воситалар ва технологиялардан фойдаланиладиган, бошқарув жараёнлари моделларини тузадиган, уларни ўлчаш ва баҳолаш усулларини ишлаб чиқадиган, мутахассислар ёрдамида фаолият кўрсатадиган инсон-машина тавсифидаги яхлит механизмдир.
Информатсион технологияларга асосланган тизимда бошқарув мутахассислари, замонавий техник воситалар ва усуллар, унинг фаолият кўрсатишида, ўз олдига қўйган вазифаларни ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди.
Инсон информатсион технологияларга асосланган тизимда ишини ташкил этади, мақсад қўяди, вазифаларни белгилайди, фаолият дастурларини тузади, натижалирни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ҳамда бошқарув функсиясини ижро этиш методикасини такомиллаштиради.
|
Замонавий техник воситалар (турли компютерлар, дастурлар, алоқа воситалари ва бошқа воситалар), бошқарув усуллари билан биргаликда кучли ва зарурий қурол ҳисобланиб, бошқарув фаолиятини тезлаштириш, кенгайтириш, чуқурлаштиришга имкон бериб, уни сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтаради.
|
Иқтисодчи олим Н.Ф.Ишонқуловнинг дарслигида: ”Бошқариладиган обектларнинг замонавий модели информатсион технологияларга асосланган тизимнинг таркибий элементи сифатида бошқарилувчи обектларнинг моҳияти ва мазмунини очиб беришда, ундаги ўзгаришларни ўлчаш методларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. У ўз ичига мантиқий сўзлар ва математик ифодаларни олади; улар бошқарув обектда бир-бирига боғлиқ элементларни ифодалайди; кўрсаткичлар тизимининг қурилиши ва тузилиши; хўжалик фаолияти моҳияти ва натижаларини акс эттиради; уларни ривожлатириш мақсади ва мезонларини ифода этади” 25деб кўрсатилган.
Амалдаги моделларни такомиллаштириш биринчи навбатда ишлаб чиқаришни бошқарув соҳаларида қўлланиладиган назарий ва амалий фанлар ривожланишига ва уларнинг ютуқларини моделлар конструксияси тузишда татбиқ этилишига боғлиқ. Моделларга бошқарув усулларини жорий этиш, улар жумласига бошқарув функсияси услубиёти, яъни таҳлилни киритиш зарур шартдир. Чунки, у моделлар билан биргаликда информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимининг методик таъминотини ташкил этади.
Информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимидаги замонавий техник воситалар, моделлар ва бошқарув методлари иқтисодий таҳлил функсияларининг имкониятларини тўла амалга оширишга имкон яратади. Бу ҳолатда, кўп вариантли масалалар ичидан энг мақбул ечим осон топилади, ички хўжалик резервлари тўла очиб берилади, уларни тез ўзлаштиради, режаларни бажаришда юзага келган ҳолатларни ўз вақтида аниқ баҳолайди, бир сўз билан айтадиган бўлсак, ўз фаолиятини бошқарув функсиялари билан боғлайди. Буларнинг барчаси информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида таҳлил функсияси самарадорлиги ва ролини оширади.
Ҳозирги даврда аналитик вазифалар информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимининг кичик тизимлари таркибига киритиб юборилган. Улар кичик системалар номланишида гоҳо узилмайди, гоҳо узилади. Масалан, "Иқтисодий режалаштириш ва таҳлил", "Бухгалтерия ҳисоби ва таҳлил" ва шу кабилар.
Информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимининг ривожланиши ва унинг янада такомиллаштириш хўжалик фаолияти таҳлили функсиясини информатсион технологияларга асосланишини талаб этади. Шу сабабли "Комплекс иқтисодий таҳлил" номли алоҳида функсионал кичик тизимли информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизими пайдо бўлди. Унинг бу тартибдаги фаолияти бошқаришнинг технологик жараёнларида ва масалаларни ечимига тизимли ёндашишда таҳлил функсиялари ролини оширишга қаратилгандир. Бу кичик тизим информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизимида қуйидаги афзалликларни намоён этади:
хўжалик фаолиятида рўй берган ижобий ёки салбий ҳолатларнинг сабабларини аниқ билишга имкон яратади;
бошқариладиган обектга уларнинг миқдор ва сифат томонидан кўрсатган таъсирини аниқлайди;
бошқарув тизимининг янада самарали ишлашга ўтказиш учун янги вариантлар топилади;
енг асосийси таҳлил ёрдамида хўжалик фаолиятини янада яхшилашнинг қўшимча имкониятлари аниқланади.
Таҳлил бошқарув функсияси сифатида бошқарув тизими билан биргаликда бир мақсадга қаратилган, шу туфайли бошқа бошқарув функсиялари билан чамбарчас боғ ланган. Масалан, режалаштириш билан уни илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқишда бир томондан, бошқа томондан эса режанинг бажарилиши учун таҳлил муҳим восита ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби таҳлилни бошқариладиган обект ҳолати ҳақида зарур маълумотлар билан таъминлайди. Бошқарувни энг мақбул қарорларини қабул қилишда ва ишлаб чиқаришда аналитик маълумотлар таҳлил натижасида олинади. Демак, бошқарув обектига тизимли ёндашув информатсион технологияларга асосланган бошқарув тизими структураси ва мазмуни унинг таркибида мустақил "Комплекс иқтисодий таҳлил" кичик тизими алоҳида тарзда фаолият кўрсатишни талаб этади
Do'stlaringiz bilan baham: |