2- топшириқ.
Қуйидаги маълумотлари асосида коррелятсион-регрессион усулдан фойдаланиб, ишчиларнинг фонд билан қуролланиш ва бир ишчига тўғри келувчи иш унуми ўртасидаги боғланишни аниқланг. Фонд билан қуролланиш ва меҳнат унумдорлиги ўртасидаги коррелятсия коеффитсиентини ҳисобланг.
Тартиб сони
|
Фонд билан қуролланиш (минг сў м), Х
|
Бир ишчига тўғри келувчи иш унуми (минг сў м), У
|
Ўртача Х қатордан фарқи
Х= - Х
|
Ўртача У қатордан фарқи
У = - У
|
Фарқлар-нинг кўпайт-маси
Х +У
|
Х қатори-нинг
квадрат фарқи
Х 2
|
У қатори-нинг
квадрат фарқи
У 2
|
А
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
1
|
100
|
250
|
|
|
|
|
|
2
|
200
|
280
|
|
|
|
|
|
3
|
300
|
290
|
|
|
|
|
|
4
|
400
|
370
|
|
|
|
|
|
5
|
500
|
390
|
|
|
|
|
|
Жами
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўртача миқдори
|
|
|
|
|
|
|
|
5-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛНИНГ ТУРЛАРИ, ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АХБОРОТ МАНБАЛАРИ
5.1. Иқтисодий таҳлилнинг турлари ва шакллари тўғрисида тушунча
Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини тўлиқ ва самарали ўрганиш учун иқтисодий таҳлилни турларга ажратиш зарур. Бу билан иқтисодий таҳлилнинг аналитик тавсифи янада ошади ҳамда бошқарув мақсадлари учун етарли маълумотларни етказиб бера олади. Иқтисодий таҳлилни турларга ажратиш замирида бошқарув функсиялари ва унинг мураккаблиги ётади. Иқтисодий таҳлил мазмун ва моҳияти жиҳатдан турли шаклларга ва турларга эгадир.
Иқтисодий таҳлил тури деганда, маълум белгалари, хоссалари, вазифаси ва шу кабилар билан умумий бў лган гуруҳлар ёки бир бутунликни ташкил этган яхлит хиллари тушунилади. Иқтисодий таҳлил шакли деганда, унинг ўзига хос бўлган ташқи кўриниши, сиртқи қиёфаси билан бирга ўзига хос мазмуни, яъни уни амалга ошириш йўллари, усуллари тушунилади.
Иқтисодий таҳлил тури ва шакли мазмун жиҳатдан бир-бирига жуда яқин, чунки уларнинг иккаласи хам таҳлил қилувчининг ўз олдига қўйган мақсадини амалга оширишга хизмат қилади. Таҳлилнинг тури неча хил бўлишидан қатъий назар уларда бир-бирига ўхшаш усуллардан фойдаланилади. Таҳлилнинг шаклида эса ҳар бирида ўзига хос усуллар мажмуаси қўлланилади. Масалан, комплекс таҳлил шаклида қўлланиладиган комплекс баҳолаш усулларидан функсионал қиймат таҳлилда қўлланилмайди. Функсионал қиймат таҳлили усуллари эса омилли таҳлилда қўлланилмайди.
Таҳлил турларида маълум даражада методологик муштараклик бўлса, шаклларида эса ўзига хослик устувордир.
Иқтисодий таҳлилнинг тури унинг белгилари бўйича туркумланади.
1. Иқтисодий таҳлилнинг мазмуни бў йича: глобал, локал, тематик.
2. Иқтисодий таҳлилни ў тказилиш даври бў йича: тезкор, жорий ва истиқболли.
3. Иқтисодий таҳлилни ў тказилиш жойи бў йича: ички ва ташқи.
4. Иқтисодий таҳлил қилувчи субектлар бўйича: таҳлил мақсадига қараб субектлар ҳар хил бўлади. Масалан, аудиторлик таҳлили бўлса аудитор , техник-иқтисодий таҳлил бўлса инженер ва иқтисодчи ва ҳоказо.
5. Иқтисодий таҳлилнинг ўрганилаётган обектни қамраб олиш даражаси бўйича: батафсил ва танлаб ўтказиладиган таҳлил.
Иқтисодий таҳлил шакллари ва утралирини мазмунни қуйидаги жадвалда кўриш мумкин (5.1-жадвал).
Таҳлил турларини туркумлаш – уларни умумлаштириш ва бир тизимга келтиришга, энг муҳим томонларини аниқлашга ҳамда ушбу фаннинг истиқболда янада такомиллаштириш учун кенг имконият очиб беради.
Иқтисодчи олим А.Д.Шеремет томонидан таҳлил турларини гуруҳлаштириш белгиларига қуйидагилар киритилган: таҳлилнинг вазифалари, уни ўтказиш муддати, қабул қилинадиган қарорларнинг характери, корхоналар фаолиятини ўрганишнинг асосий томонлари, резервларни аниқлаш усуллари, ўрганиладиган
Do'stlaringiz bilan baham: |