Халқларнинг хақиқий бойлиги - одамлар
“Халқларнинг хақиқий бойлиги – одамлар. Ривожланишнинг асосий мақсади одамларга узоқ, соғлом ва ижодкорона турмуш кечириш имкониятларини берадиган шарт-шароитларни яратишдир. Бу оддий ҳақиқат бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ хомашё товарлари ва пул бойлигини тўплашдан кундалик манфаатдорлигидан буни ёддан чиқарадилар” – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1990 йилги Инсонни ривожлантириш маърузаси шундай бошланган эди.
Аслида бу янгилик эмас. Кўҳна давлардаёқ Аристотель пировард мақсад одамларнинг “ажойиб турмуш тарзи”ни таъминлашдан иборат деб таъкидлаган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “инсонга хос орзу–интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига“ қиёслар экан, “жамият аъзоларининг ўз салоҳияти ва истеъдодини рўёбга чиқариши учун уларга биринчи галда тенг имконият ва эркинлик муҳитини, ҳам қонуний, ҳам амалий шарт–шароитларни яратиб бериш зарур” деб алоҳида уқтирган.
Ўзбек мутафаккирлари меҳнат муносиб баҳоланиши, меҳнат кишиси эъзозга лойиқлигини уқтирганлар. Чунончи, Юсуф Хос Ҳожиб: “Хизмат аҳли ўз меҳнати натижасидан умидвор туради... Хизматига лойиқ тақдир кўрган ходимнинг боши кўкка етади”, деб ёзади.
Буюк Алишер Навоий ғазалларида меҳнат кишисининг ижтимоий аҳамияти қуйидагича баён этилган:
Халқ аро яхшироқ дединг, кимдур?
Эшитиб, айла шубҳа, рафъ андин,
Яхшироқ бил ани улу ароким
Етса кўпроқ улуска нафъ анди.
Амир Темур ҳам ўз салтанатида меҳнат аҳли, касб-кор эгалари ҳурмати ўрнига қўйилишига алоҳида эътибор берган: “Агар касбу ҳунар ва маърифат аҳлларидан бўлсалар, бундайларга салтанат корхоналаридан юмуш берилсин. Булардан бошқа билагида кучи бор фақир-мискинлар эса ўз ақволи ва касбу корига қараб иш тутсинлар”.
Халқларнинг асосий бойлиги – инсонни ривожлантириш жараёни кўп жихатдан унинг ижтимоий имкониятлари ва неъматларини белгилайдиган, турмуш кечиришни таъминлайдиган, жамиятдаги ўзаро муносабатларни тартибга соладиган инсон ҳуқуқ ва эркинликларига боғлиқдир. Шунинг учун инсон ҳуқуқлари масаласи ҳамиша ўткир муаммо бўлиб келган, бу ҳуқуқларга эга бўлиш, улар доирасини кенгайтириш, инсоннинг жамиятдаги мавқеини аниқ белгилаб қўйиш учун синфий курашлар олиб борилган.
Ижтимоий тараққиётнинг дастлабки босқичларида турли синфий ва табақавий тузилмалар ўртасида инсон ҳуқуқларининг нооқилона тақсимланиши, шахс ҳатто бу ҳуқуқлардан маҳрум қилиниши (қуллар учун) муқаррар бўлган.
Лекин жамият тараққиётнинг навбатдаги босқичларида инсон ҳуқуқлари янги сифат хусусиятларига эга бўлиб борган, бу ҳуқуқлар жамиятнинг тобаро кўпроқ аъзолари учуни кафолатнган. Бошқача қилиб айтганда жамият ривожланишининг хар бир босқичи инсон ҳуқуқ ва эркинликларига эга бўлиш, улар доирасини кенгайтиришда олға қўйилган қадам бўлган.
Тарих инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш учун доимий куч-ғайрат талаб қилинганлигидан далолат беради. Авлодларнинг ҳар бири тарихнинг бу даъватлари учун ўз жавобини бериши, инсон эркинликлари ва ҳуқуқларидек олий қадриятни астоҳдил ҳимоя қилиши зарур бўлган.
Инсон эркинлигининг илк фалсафий-ҳуқуқий концепцияси Эпикур асарларида ўз ифодасини топган. Кўҳна юнон мутафаккирининг фикрича, инсон эркинлиги ўз турмуш тарзини оқилона танлаш учун масъулиятдир. Инсон эркинлиги соҳаси – инсоннинг ўзи учун масъулияти соҳасидир. Шахс ўз эркинлигига бу “ўзига боғлиқлигини” ва “бирор жанобга тегишли эмаслигини” англаш орқалигина эришиши мумкин.
Кўҳна юнон мутафаккирнинг табиий-ҳуқуқий ғоялари қадимги Римда ривожлантирилди. Маълумки юнон файласуфларининг ҳисоблашларича, қулчиликни бу жамиятнинг умумий қонунларига зид бўлганлиги учун оқлаб бўлмайди. Сенеканинг табиий-ҳуқуқий концепциясида “тақдир қонуни” инсонга хос бўлган барча хусусиятлар, шу жумладан давлат ва қонунлар ҳам бўйсунтирилган табиий ҳуқуқ ролини ўйнайди. Сенека таъкидлаганидек, Коинот ўз табиий ҳуқуқларига эга бўлган табиий давлатдир. Бу қонунларни тан олиш шарт.
Рим ҳуқуқшунослари томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқ субъекти, одамларнинг ҳуқуқий мақомлари, табиий ҳуқуқ бўйича шахснинг эркинлиги, ҳуқуқнинг хусусий ва оммавий ҳуқуққа бўлиниши, адолатли ва адолатсиз ҳуқуқ ва ҳоказолар тўғрисидаги қоидалари катта аҳамиятга эгадир.
Фома Аквинский қадимий табиий-ҳуқуқий ғоялар асосида давлатнинг мақсади жамият аъзолари учун умумий эзгулик яратиш, улар муносиб турмуш кечиришларига зарур шароитларни таъминлашдир деб кўрсатган.
Барча одамлар тенглиги тўғрисидаги қадимги замонларларда шаклланган ғоя Янги давр мутаффакирлари асарларида янада ривожлантирилди. Б. Спиноза, Ш. Монтескье, Т. Жефферсон, И. Кант ва бошқаларнинг асарларида инсон ҳуқуқларининг янги оқилона назарияси ўз ифодасини топди. Шахснинг ҳуқуқлари ва эркинлари янги концепциясини, шахс билан давлат ўртасидаги муносабатларда ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш асосланган мазкур назария янги дунёқарашни шакллантиришга катта хисса қўшди.
Давлатнинг келиб чиқиши ва унинг ҳуқуқий фаолияти манбаси сифатидаги ижтимоий шартнома концепцияси мазкур жараённинг муҳим унсурига айланди. Б. Спиноза табиий-ҳуқуқий қарашлар ва давлатнинг шартномавий концепциясини ривожлантирар экан, “давлатнинг мақсади -амалда эркинликдир” деган хулоса чиқарган.
Франциянинг 1789 йилдаги Декларациясида эълон қилинган инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари умумжаҳон эътирофига сазовор бўлиб, ижтимоий ва давлат тартибларини янгилаш ва инсонпарварлаштириш мақсадларига хизмат қилди. Мазкур Декларация ҳамма жойда инсон ва фуқаро ҳуқуқларини эътироф этиш ва ҳимоя қилишга ниҳоятда кучли таъсир кўрсатди. Шундан кейинги даврда инсон ҳуқуқлари сохасидаги назария ва амалиётнинг, ҳуқуқий давлат, ҳуқуқ устуворлиги қоидаларининг ривожланиши ушбу тарихий ҳужжатнинг ижобий таъсирида кечди.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, фуқаролик принципларини шакллантириш ва ривожлантириш тараққиёт ва эркинлик сари йўл очди.
XIX асрда турли давлатларда фуқаролик ҳуқуқлари ва сиёсий ҳуқуқларнинг дастлабки нормалари (эркинлик ва тенг ҳуқуқлик, шахснинг даҳлсизлиги, мулк ҳуқуқи, сайлов ҳуқуқи ва хоказолар) таркиб топди.
Бугунги кун нуқтаи назаридан улар жуда чекланган (мулк ва сайловдаги чекловлар, сиёсий тақиқлар, эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқли эмаслиги, ирқий камситишлар ва ҳоказолар) эди.
1922 йилда Германия ва Франциянинг Инсон ҳуқуқлари лигаси ташаббуси билан жаҳоннинг турли мамлакатларидаги 20 га яқин ташкилот дунёда инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи халқаро ташкилот – Инсон ҳуқуқлари халқаро федерациясини (FIDH) таъсис қилдилар.
Иккинчи жахон уруши ва дунёдаги тоталитар тизимларниг фожиона тажрибаси инсон ва фуқаро институтларини ривожлантиришда сифат жиҳатдан янги босқич бошланишига турки бўлди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қоидаларини ривожлантиришда халқаро ҳуқуқ етакчи роль ўйнай бошлади.
1948 йил 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 217 А (III) резолюцияси билан “Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларацияси” қабул қилинди ва эълон қилинди.
Умумжахон декларациясида 1789 йилги Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларациясидек, “Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар” (1-модда) деб эълон қилинди. Шу билан бир қаторда умумжахон декларациясида унга қуйидагилар қўшиб қўйилган: “Ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, табақаса ёки бошқа ҳолатидан қатъи назар ушбу Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши зарур” (2-модда).
Инсон ҳуқуқларининг умумий принциплари қуйидагилардан иборатдир:
• инсон ҳуқуқ ва эркинликлари унга туғилганидан мансуб, давлат томонидан тақдим этилмаган;
• инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш, уларга риоя қилиш ва ҳимоя қилиш – давлатнинг мажбуриятидир;
• инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг давлат томонидан мустаҳамлаб қўйилган қоидалари халқаро-ҳуқуқий стандартларга мувофиқ бўлиши керак;
• тенглик принципига мувофиқ ҳуқуқ ва эркинликлар ҳаммага ва ҳар бир кишига тенг тақдим этилган;
• инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги ҳуқуқий нормалар фақат эълон қилиниб колмасдан, балки бевосита амал этиши зарур;
• инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг мазмунини, моҳияти ва қўлланилишини, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини белгилаб бериши керак;
• давлат инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини бекор қиладиган ёки камайтирадиган қонунлар қабул қилмаслиги лозим; бу ҳуқуқлар ва эркинликлар фақат фавқулодда шароитларда чекланиши (асосийларидан ташқари) мумкин;
• инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари суд ҳимояси билан кафолатланиши керак;
• инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиши керак эмас.
Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари қуйидагилардан иборат:
• базавий (ажратилмайдиган);
• асосий (конституциявий);
• умумэътироф этилган (халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда мустахкамлаб қўйилганлари).
Инсон ҳуқуқлари ижтимоий муносабатларда намоён бўлишига қараб қуйидагиларга бўлинади:
• шахсий;
• сиёсий;
• ижтимоий-иқтисодий ва маданий.
Аммо амалиётда бундай тавсифлаш рамзий хисобланади.
Шахсий ҳуқуқлар кўпинча фуқаро ҳуқуқлари деб аталса ҳам давлат фуқаролигига мансублиги билан бевосита боғлиқ бўлмасдан ҳар бир шахснинг ҳуқуқи хисобланади. Улар шахсларнинг фуқаролиги, жинси, ёши, ирқи, миллий ёки диний мансублигидан қатъи назар туғма ва ажралмас ҳуқуқлар хисобланади. Бу ҳуқуқлар инсон ҳаёти, қадр-қиммати ва эркинлигини ҳимоя қилиш учун зарурдир. Шахсий ҳуқуқларга қуйидагилар киради:
• яшаш ҳуқуқи;
• эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи;
• шахс қадр-қиммати ҳуқуқи;
• хусусий турмуш дахлсизлиги ҳуқуқи;
• турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи;
• виждон эркинлиги ва фикрлаш эркинлиги;
• кўчиш ва яшаш жойини танлаш эркинлиги;
• миллатини ва муомала тилини танлаш эркинлиги;
• суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқи;
• хусусий мулк ҳуқуқи.
Сиёсий ҳуқуқлар ва эркинликла, қоида бўйича мазкур давлат фуқаролигига мансублик билан узвий боғлиқ бўлиб, фуқаро асосий конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари гуруҳларидан бири ҳисобланади. Одатда сиёсий ҳуқуқларга қуйидагилар киради:
• сўз эркинлиги (ахборот олиш эркинлиги);
• уюшиш эркинлиги;
• йиғилиш ўтказиш эркинлиги;
• давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ва давлат хизматига тенглик асосидй қабул қилиниш ҳуқуқи;
• фуқаролик ҳуқуқи;
• сайлов ҳуқуқи.
Ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларга эса қуйидагилар киради:
• шахсга инсон ҳуқуқ ва эркинликлари туғилганидан мансуб;
• ҳуқуқ ва эркинликлар ҳаммага тенг тақдим этилган;
• ҳуқуқ ва эркинликлар нормалари амал этиши керак;
• давлат инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган қонунлар қабул қилмаслиги керак;
• инсон ҳуқуқ ва эркинлари суд ҳимояси билан кафолатланиши керак
Базавий
(ажратилмайдиган)
Асосий
(конституциявий)
Халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган
Умумэътироф этилган
Шахсий
Сиёсий
Ижтимоий-иқтисодий
Маданий
Do'stlaringiz bilan baham: |