Иқтисодий жиҳатдан мақсадга



Download 29,32 Kb.
bet1/4
Sana13.07.2022
Hajmi29,32 Kb.
#785302
  1   2   3   4
Bog'liq
13-мавзу




Корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш 13.1.Корпоратив бошқарув андозаларини жорий қилишнинг


иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги
Биз юқорида бир неча бор такрорлаб ўтдикки, тегишли тарздаги корпоратив бошқарув бутун бизнес-жараёнлар мажмунини оптималлаштиради ва натижада компания фойдасини оширишга хизмат қилади. Бироқ қуйидаги савол юзага келади: корпоратив бошқарув андозаларини жорий қилишда қандай харажатлар кузатилади ва ҳамма компаниялар ҳам бундай харажатларга дош бера оладими?
Кўплаб кичик ва йирик компаниялар учун корпоратив бошқарув андозалари зарурий эҳтиёж ҳисобланмайди. Уларнинг корпоратив бошқарув соҳасидаги бирламчи вазифаси амалдаги қонунчиликка риоя қилинишини яхшилаш ҳисобланади. Айтиб ўтиш керакки, корпоратив хулқ-атвор Кодексида баён қилинган андозаларни жорий қилиш корхоналар томонидан акциядорлик жамияти бошқарув органлари ишини таъминловчи ва назорат қилувчи қатор қўмиталар ташкил қилишни, ходимлар штати рўйхатига
директорлар Кенгаши ва унинг қўмиталари фаолиятига кўмаклашувчи корпоратив котиб лавозимини киритишни, директорлар Кенгаши таркибига мустақил директорлар киритишни ва ҳ.к.ни талаб қилади.
Шу сабабли ҳамма корхоналар ҳам бу андозаларни худди йирик компаниялар каби миқёсда жорий қила олмайди. Кичик компаниялар учун бундай харажатлар иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас, чунки хизмат кўрсатиш харажатлари кодексда жорий қилиш талаб қилинган бошқарув органлари фаолиятидан олинадиган даромад миқдоридан солиштириб бўлмайдиган даражада баланд.
Йирик корпорациялар андозаларни жорий қилишдан шунинг учун ҳам кўпроқ манфаатдорки, улар биржаларда жойлаштириладиган қимматли қоғозлар ҳисобига молиялаштирилади ва ташқи инвесторларни жалб қилади, компаниялар эса тўғридан-тўғри инвесторларни қидиради ёки банклар томонидан кредитланади. Бундай компанияларда корпоратив бошқарув ўзига хосликлари барибир мавжуд, яъни компания таъсисчилари тезкор бошқарувда иштирок этади ва мулкнинг бир ерда тўпланишидан манфаатдор бўлади. Бундай вазият фақат Ўзбекистон учунгина хос эмас. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда фаолият юритаётган компанияларда корпоратив бошқарув амалиёти ва уни жорий қилиш даражаси худди шундай фарқларни кўрсатмоқда.
Шундай қилиб, айтиб ўтиш жоизки, корпоратив бошқарув андозаларини жорий қилишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги фақат фаолият миқёсини кенгайтираётган, нисбатан йирик компанияларда мавжуд. Бироқ бозор механизмининг, рақобатнинг ривожланиши, янги инвесторларни излаб топиш компанияни ички ўсишга, демак, ўзи билан бир хиллар орасида мос равишда фаолият юритишга рағбатлантирувчи ташқи омиллар ҳисобланади.
Лекин шунга қарамай, андозаларни жорий қилиш муаммолари жорий қилиб бўлинган корпоратив бошқарув андозаларига амал қилиш муаммоларининг остида қолиб кетади ва давлат, давлатлараро ва
трансмиллий мақомга эга бўлган йирик корпорациялар кундалик амалиётда жорий қилинган андозаларга риоя қилишда қатор қийинчиликларга дуч келмоқда. Корпоратив бошқарув тегишли амалиётини ишлаб чиқиш учун ўзига хос кураш корпоратив бошқарувнинг айрим мезонлари бўйича ҳам, компания фаолияти умумий самарадорлиги бўйича ҳам йирик компаниялар рейтингини тузишда ўз аксини топади.



    1. Download 29,32 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish