ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
Маълумки, ижтимоий йўналтирилган бозор
иқтисодиётига асосланган жамият қуришдаги иж-
тимоий, иктисодий ислоҳотлар инсонни ҳар то-
монлама камолотга етказишга, юксак турмуш да-
ражаси, фаровонликни таъминлашга қаратилган.
«Чунки, ҳаёт бор экан, инсон бор экан, ҳар қайси
тоифа ўзининг манфаатларини қандайдир йўллар
билан амалга оширишга ҳаракат қилади, бу
ҳаётни қандай ташкил қилиш лозим, инсон, оила
қандай шароитда тинч ва бахтли яшаши мумкин,
деган масалалар атрофида фикр юритади, керак
бўлса қонуний йўллар билан ўз мақсадларига
эришишга интилади»
1
.
Демак, ёшларни баркамол авлод сифатида
тарбиялашда уларда иқтисодий тафаккурни тар-
биялаш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада ҳозирги
пайтда қатор концепциялар мавжуд бўлиб, улар
орасида инсонда иқтисодий фикрлаш, тафаккур-
ни шакллантириш масалаларига алоҳида диққат
қаратган йўналиш бихевиоризм
2
ҳисобланади.
Бихевиоризм – психологик-педагогик концеп-
ция бўлиб, инсонга технократик тарбия бериш
нуқтаи назаридан ёндашади. У инсон ҳақидаги
фанлардаги эришилган ютуқларга асосланиб,
унинг манфаатлари, эҳтиёжлари, қобилияти,
саъй-ҳаракати ва танловига таъсир этувчи омил-
ларни тадқиқ этади ва бунда замонавий метод-
лардан фойдаланади.
Классик бихевиоризмга таниқли америка-
лик файласуф ва психолог Ж.Уотсон асос сол-
1
Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни де-
мократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация
ва ислоҳ қилишдир. – Т.: «Ўзбекистон», 2005, –12-13-б.
2
Ингл. behaviour – ўзини тутиш, саъй-ҳаракат, танлов.
ган. У инсоннинг саъй-ҳаракати, танлови, реак-
цияси стимулга, унинг руҳияти психологиясига
таъсир қилишига, унда қандайдир ҳис-туйғулар
уйғонишига, қўзғатилишига боғлиқлиги ҳақидаги
қоидалар билан фанни бойитди.
Жон Б.Уотсон S – R қоидасини таклиф қилади
(S – стимул, R – реакция). У рус физиологи
И.П.Павловнинг тажрибасини ўрганиб, шундай
хулосага келади, яъни олимнинг фикрича, ин-
сон стимулга албатта ўз муносабатини билдира-
ди. Кейинчалик унинг фикрларини необихевио-
ристлар Б.Ф.Скиннер, К.Халл, Э.Толмен, С.Пресси
ва бошқалар давом эттириб, инсон саъй-
ҳаракатлари, танловини мустаҳкамлаш ҳақидаги
фикрлари билан назарияни бойитишди.
Америкалик таниқли психолог Кларк Халл
(1884–1952) Уотсоннинг схемасини бошқачароқ
тарзда (S–O–R шаклида) ифодалайди. У асосий
стимул сифатида инсоннинг эҳтиёжини юқори
қўяди. Улар ҳаётий зарур эҳтиёжлар, ижтимоий
ва маънавий эҳтиёжлардан иборат бўлиб, реак-
ция тўла англаб етилмай турган ҳолда беихтиёр
рўй беради. Бу боғланиш Халл фикрича, хулқ-
атвор, танловнинг асосий қонунини ифодалайди.
Субъектларнинг психологик ориентация жа-
раёнида ўзаро боғланиш ва таъсирини қуйидаги
схема орқали кўриш мумкин
3
.
Мазкур схема психология фанидаги S–R (стимул–
реакция) формуласининг аниқлаштирилган ва
чуқурлаштирилган кўринишини ифодалайди. У
инсон саъй-ҳаракатининг стимулга жавоб тарзида
юз беришини кўрсатиб беради. Бу саъй-ҳаракат
3
Райзберг Б.А. Психологическая экономика. Учебное
пособие. – М.: «Инфра-М», 2005. –С. 118.
Do'stlaringiz bilan baham: