Иқтисодий хулқ-атворнинг психологик ва педагогик асослари ва инсон


-чизма. Эҳтиёжлар ва уни қондириш йўллари



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana22.02.2022
Hajmi1,96 Mb.
#114594
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
i-tisodiy-hul-atvorning-psihologik-va-pedagogik-asoslari-va-inson-motivatsiyasini-asoslovchi-nazariyalar

2-чизма. Эҳтиёжлар ва уни қондириш йўллари
Эҳтиёжлар
Қониқиш йўллари
Ўз-ўзини намоён қилиш
Ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш, яъни билим, ахборот олиш, 
ваколатлар доирасини кенгайтириш
Атрофдагилар ҳурматига эришиш, тан олиниш 
Ўз касбида омилкорлик, мустақиллик, қарорлар қабул қилиш 
Ижтимоий эҳтиёжлар
Руҳан яқин бўлган гуруҳга мансублик, атрофдагилар билан 
алоқада бўлиш
Хавфсизлик, ҳимояланганлик, эртанги кунга ишонч 
Барқарорликни сақлаб қолиш, физиологик эҳтиёжларни 
қондириш учун пул даромадларини топиш
Физиологик эҳтиёжлар
Озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жойга эга бўлиш ва бошқалар
34
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
Маргинализмда иқтисодиётга хўжалик муно-
сабатларида қатнашаётган алоҳида субъект пси-
хологияси нуқтаи назаридан ёндашилади. 
Маргинализмнинг иқтисодий фикр ривожи-
га қўшган ҳиссаси истеъмолчилар руҳиятини 
ўрганиш, аниқ иқтисодий вазиятда субъектнинг 
ўзини тутиши, иқтисодий танловни қандай амал-
га ошириши, эркин рақобат кураши шароитида 
фирма фаолиятининг самарадорлигини ошириш 
бўйича математик услублардан фойдаланиш каби 
назарий тадқиқотларда намоён бўлади. 
Маргинал йўналиш вакиллари ресурсларнинг 
чекланганлиги ҳар қадамда бизни танлашга, тан-
лаш эса мезонларни белгилашга олиб келиши, 
мезонларга эса инсон доимо манфаат нуқтаи 
назаридан ёндашишини кўрсатиб беришган. 
Манфаат, бир томондан, эҳтиёжни қондириш за-
рурияти қай даражада эканлигига боғлиқ бўлса, 
иккинчи томондан, заруриятни қондирадиган 
неъматнинг камёблиги ёки сероблигига боғлиқ. 
Биз доимо харид қилишда, биринчи навбатда, 
ўзимиз учун энг зарур нарсани танлаймиз. Бу тан-
ловимиз харажатлар билан боғлиқ. Биз ўз манфа-
атларимиздан келиб чиқиб, доимо кам харажат-
ни танлаймиз. Бу танлов инсоннинг психологияси 
билан боғлиқ.
Бозор иқтисодиётида реклама айнан инсон-
нинг руҳиятига таъсир қилиш орқали унинг тан-
лов йўналишини ўзгартиришга қаратилган.
Иқтисодий саъй-ҳаракат инсоннинг иқтисодий 
фаолиятида, жамиятнинг иқтисодий ҳаёти жараё-
нида амалга оширган ҳаракати, ишларининг из-
чиллиги, яхлитлиги ифодасидир.
Иқтисодий онг, тафаккур жамиятдан ажрал-
майди. Шунинг учун иқтисодий саъй-ҳаракатнинг 
мантиғи жамият иқтисодий ҳаётида мужассам-
лашган. Охир-оқибат одамларнинг иқтисодий 
саъй-ҳаракати, танлови иқтисодий қонунлар ва 
уларнинг амал қилиши билан боғлиқ.
Иқтисодий қонунларнинг амал қилиши инсон-
лар учун мўлжал, йўналиш бўлади. Уларга кўра 
танлайдилар, қарор қабул қиладилар.
Иқтисодий саъй-ҳаракат, танловни «эҳтиёжлар – 
мотивация – манфаатлар – мақсад – алоқалар 
– қонунлар – англаш – фаолият – натижа – ис-
теъмол» мантиқий изчиллигида ва яхлитлигида 
кўриш мумкин.
Агар 
иқтисодий 
қонунларга 
табиат 
қонунларига ўхшаб риоя қилинмаса, у албатта 
жазолайди. Фақат табиат қонунлари каби хато-
га йўл қўйганимиз дарровда кўринмайди, балки 
маълум бир фурсат ўтгач билинади. Шунинг учун 
иқтисодий ҳаёт, қонунларни чуқур ўрганиш за-
рур. Иқтисодий қонунларнинг жамиятга хослиги 
унинг табиат қонунларига ўхшаб тўғридан-тўғри 
эмас, балки инсонлар ўртасида юз берадиган 
алоқалар орқали амал қилишида намоён бўлади. 
Маълумки, иқтисодий алоқалар инсоннинг 
манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади. 
Манфаатлар — бу, одамлар эҳтиёжининг муноса-
батлар орқали ифодаланишидир. Мулкчилик ҳам 
кишиларнинг иқтисодий манфаатларини акс этти-
ради. Мулкнинг қандай доирада алоҳидалашувига 
қараб, манфаатлар ҳам алоҳидалашади.
Ҳар бир киши ўз шахсий манфаатига, оила 
аъзоси сифатида оилавий, меҳнат қилаётган жа-
моаси миқёсида манфаатга, яшаётган юртида 
шу юртнинг фуқароси, жамият аъзоси сифатида 
манфаатга эга.
Ҳар бир кишининг инсон сифатидаги эҳтиёж-
лари ҳам мавжуд. Унинг эҳтиёжи жамиятда тутган 
ўрни, унинг шахсий манфаатини юзага келтиради. 
Бунинг учун шахс ўз оиласида яшайди, жамоада 
меҳнат қилади. Ҳар бир фирма, жамоа, корхона 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish