«ИҚтисодий билимлар тарихи» фани бўйича


А.Смит ва Д.Рикардо таълимоти ва хозирги замон



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/50
Sana13.11.2022
Hajmi0,89 Mb.
#865067
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50
Bog'liq
iqtisodij bilimlar tarixi

4.А.Смит ва Д.Рикардо таълимоти ва хозирги замон. 
А.Смит ва Д.Рикардо англия классик иқтисодиётининг энг 
буюк ва энг сунгги намоёндалари эдилар, уларнинг ғоялари 
Сэй,Сисмонди ва қисман Мальтус томонидан давом эттирилди, 
аммо бу ғояларга катта бирор янгилик киритилмади. А.Смит ва 
Д.Рикардо асарларида классик иқтисодий мактаб энг юксак 
к
ў
тарилди ва жахон иқтисодий тафаккурига катта ижобий таъсир 
курсатади. 
Классик иқтисодий мактаб учун шу нарса характерлики, унда 
мантикий абстракция услуби ёрдамида иқтисодий вокеалар 
имкони борича катта объективлик ва холислик билан тахлил 


32 
этилди ва мавжуд тизимни атайлаб онгли макташ билан 
шугулланилмади. 
Классик иқтисодиётнинг пойдевори қийматнинг мехнат 
назарияси асосида курилган. Бу таълимот дароматларни 
таксимлаш назариясига ҳам асос деб қаралган. Бу мактаб биринчи 
марта уша даврдаги илгор буржуа жамиятининг синфий 
тузилишини тўғри ёритиб берди, капиталистлар, ер эгалари ва
ёлланма ишчиларнинг даромад манбалари очиб берилди (иш 
хақи). Даромадлар ўртасида қарама-қаршилик йўқ деб қаралди.
А.Смит ўз асарида иқтисодиёт фанини хар томонлама тўла 
тахлил этиб, хозирги давр тили билан айтганда бозор иқтисодиёти 
ва унинг амал қилиш тамойилларини тўғри курсатиб берди. Улар 
таълимотининг мохияти кискача куйидагилардан иборат: 1. Танлов 
ва тадбиркорлик эркинлиги; 2. Бахоларнинг эркинлиги (яъни 
бахонинг бозорда талаб ва таклиф асосида шаклланиши); 3. Эркин 
рақобат; 4. Мулк шаклларининг турли - туманлиги ва уларнинг 
қонун олдида бараварлиги (яъни давлат, жамоа, хусусий ва бошқа 
мулкларнинг хаётийлиги); 5. Давлатнинг имкони борича 
иқтисодиёт масалаларига кам аралашуви. 
Классик (мумтоз) мактаб вақиллари инсон хохишига боғлиқ 
бўлмаган объектив иқтисодий қонунларнинг мавжудлигини тан 
оладилар. Бу қонунда иқтисод тизимида табиий тургунликни 
таъминлашга, ўз-ўзини бошқаришга кодир эканлиги тан олинади. 
Шу сабабли давлатнинг иқтисодиётга аралашуви иложи борича 
инкор этилади ва эркин савдо-сотик қулланилади. "Кўринмас қул" 
ёрдамида иқтисодиёт автоматик равишда эркин бозор 
муносабатлари доимо ривожланиш кобилиятига эгадир (аммо бу 
фикр Ж.М.Кейнс томонидан рад этилади). 
Биринчи бор эркин бозор иқтисодий тараккиёт асоси 
сифатида тўғри кўриб чиқилган. 
Иқтисодиётнинг мухим категориялари бўлган қиймат, пул, 
фойда, бахо, иш хақи,рента, капитал ва бошқаларга асосан тўла ва 
тўғри таъриф берилган. 


33 
Янги жамиятнинг прогрессив томонлари билан бирга бозор 
иқтисодиётининг 
бекаму-к
ў
ст 
эмаслиги, 
унинг 
жиддий 
камчиликлари борлиги ҳам кайд этилган. 
Хулоса 
XVIII аср охири – ХIX аср бошларида классик иқтисодий мактаб 
тўла шаклланди, бу инглиз олимлари А.Смит ва Д.Рикардолар 
томонидан амалга оширилди. Бу тасодифий вокеа бўлмай, шу 
даврда англияда объектив шарт-шароитлар мавжуд эди:
буржуа 
инқилоби, мануфактурадан фабрикага ўтилиши, аграр ислохот, 
капиталнинг дастлабки жамгарилиши, синфий ва мулкий 
дифференциация ва бошқалар. 
Биринчи бор эркин бозор иқтисодиёти тараккиётининг 
асосий тамойиллари аниклаб берилди. Мехнат таксимоти 
иқтисодий тараккиёт асоси сифатида тўғри кўриб чиқилган. 
Иқтисодиётнинг мухим категориялари бўлган қиймат, пул, 
бахо, фойда, иш хақи, рента, капитал ва бошқаларга асосан тўла 
ва тўғри таъриф берилган. 
Янги жамиятнинг прогрессив томонлари билан бирга бозор 
иқтисодиётининг бекаму-куст эмаслиги, унинг бир қанча жиддий 
камчиликлари борлиги ҳам кайд этилган.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish