Квота—ишлаб чиқаришда, маҳсулотларни экспорт ёки импорт
қилишда бирлашмага кирган корхоналар ёки ширкатлар учун белгиланадиган
пул улуши.
Клиринг —товарлар, қимматли қоғозлар ва кўрсатилган хизматлар
учун талабномалар, мажбуриятларни ўзаро суришишга асосланган нақд
пулсиз ҳисоб—китоб тизими. Ички банклараро клиринг ва халқаро валюта
клиринги мавжуд.
Лицензия — рухсатнома, изн қоғози. 1)экспорт ва импорт фаолиятини
амалга ошириш учун давлат идоралари томонидан бериладиган махсус
рухсатнома. Лицензия бериш давлатнинг экспорт имкониятларидан унумли
фойдаланиш ва импорт бўйича ишларни мувозанатлаштириб туришдаги
назорат шакли ҳисобланади; 2) патент лицензияси — ихтиро изн қоғози;
ҳукумат ёки ихтиро олий ҳаками томонидан патентланган ихтиродан
фойдаланиш ҳукуқини берадиган ҳужжат.
Монополия-бир киши, кишилар гуруҳи ёки давлатнинг бирор нарсага,
масалан, ишлаб чиқариш, ташқи савдо ва шу кабиларга ягона ҳукмронлик
ҳуқуқи.
Меҳнат биржаси Ишчилар ва тадбиркорлар ўртасида ишчи кучини
сотиш ва сотиб олиш битимларини тузишни амалга оширувчи воситачи
муассаса. Меҳнат биржаси ишсизларни ҳамда бошқа ишга ўтмоқчи бўлган шахсларни ишга жойлаштиришда воситачилик қилади, ишчи кучига бўлган
эҳтиёжни ва мавжуд ишчи кучи имкониятларини ўрганади, бўш ўринлар
ҳақида маълумотлар бериб туради. Шунингдек, меҳнат биржаси ишсизлар
сонини ҳисобга олиб боради ва уларга ишсизлиги учун нафақалар тўлайди.
Пассив — ҳисобиёт балансининг бир қисми бўлиб корхона ва
муассасалар маблағларининг вужудга келиш манбаларини акс эттиради
ҳамда уларнинг қайси гуруҳларга тааллуқлигини ифодалайди.
Патент —(лот. гувоҳнома, ёрлиқ) — 1)ихтирочига давлат томонидан
унинг ихтирочилик ҳуқуқини тасдиқлаб бериладиган махсус ҳужжат; 2)
савдо, ҳунармандчилик ва шу каби фаолиятлар билан шуғулланиш ҳуқуқини
берувчи ҳужжат. Патентларни молия органлари беради.
Пул-товарларни айрибошлашда умумэквивалент вазифасини
бажарувчй ўзига ҳос қимматбаҳо қоғоз. Пул айирбошлаш жараёни ва нарх
тартибсиз ривожланишининг маҳсули, у товар ишлаб чиқаришда иқтисодий
категория бўлиб, қуйидаги вазифаларни бажаради: нарх мезони сифатида
барча товарлар қийматини ўлчаш ва ишлаб чиқаришга сарфланган
меҳнатнинг ижтимоий ҳисобини англатади; пул муомала воситаси сифатида
товарларни айирбошлаш (харид қилиш ва сотиш)ни амалга оширади. Пул
тўлов воситаси сифатида товарларни кредитга сотишда қўлланилади; жаҳон
пуллари муомаладан чиқарилганда пул хазина ва жамғарманинг вужудга
келиш воситачиси бўлади.
Рақобатчилик—бозорда ишлаб чиқарувчиларнинг истеъмолчилар
талабини қондириш ва ўз маҳсулотларини сотишга энг қулай шароитлар
яратиш борасидаги муносабати ва кураши, Жаҳон бозорида доимо мол
ишлаб чиқарувчилар ўртасида кўп фойда олиш учун кескин рақобатчилик
амал қилиб туради.
Сармоя сарфлари-фойда олиш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа тармоқларга ишлатилган узоқ муддатли сармоя
сарфлари, харажатларининг йиғиндисидир. Сармоя сарфлари мамлакат
ичкарисидаги тармоқларга, шунингдек, чет мамлакатлардаги фойда
келтириши мумкин бўлган тармоқларга сарфланади. Сармоя сарфлари айрим
шахслар ёки давлат томони дан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |