“Иқтисодиёт ва менежмент” фанининг предмети ва вазифалари (2 соат)



Download 49,05 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi49,05 Kb.
#185268
1   2   3   4
Bog'liq
iqtisodiyot va menejment fanining pr

Курснинг мазмуни ва вазифалари

Менежментнинг мазмунини иқтисодиётни бошқаришнинг, бошқариш тизимлари ва уни тузишнинг ташкилий шакллари, хўжалик механизми ва бошқарув услублари, бошқарув техника ва технологиясининг назарий ва усулологик асосларини ўрганиш ташкил этади. Менежмент бошқарув фаолиятининг умумий қонуниятлари ва тамойиллари, бошқарув тизимига таъсир усулларини шакллантиради, бошқарув аппаратининг аниқ вазиятлардаги ҳаракатлари ва ўзини тутиш ҳолларини умумлаштиради. Иқтисодиётни бошқаришнинг назарий ва амалий томонларини ўрганади. Бошқарув назарияси бошқарув фаолиятининг қирраларини бутун бир мажмуа кўринишида, назарий таҳлил ва мантиқий услуб асосида бошқаришнинг асосий қонуниятлари ва усулларини ажратиб ўрганади.


Менежментнинг амалий томонлари қуйидаги аниқ вазифаларни хал этишга: иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтишига, фойда олишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, кишилар маънавий даражаларини ўстириш ва бошқаларга қаратилгандир.
Менежментнинг бу амалий қисми бошқарув тамойилларини ўзини эмас, балки уларни бошқарув амалиётида қўллаш қобилияти, яъни улардан аниқ кўринишларидан аниқ вазиятда, фойдалана олиш қобилиятини ўрганади. Унинг бошқариш назариясидан фарқи у иқтисодиётни бошқариш амалиётида қонуниятлар, тамойиллари ва услубларидан фойдаланиш намуналарини ишлаб чиқаришдадир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш Республикамизда иқтисодиётни таркибини тубдан ўзгартирилишига олиб келди. Мулк шакллари, иқтисодиётни таркиби тубдан ўзгарди. Эски маъмурий-буйруқбозлик тизимига асосланган «Халқ хўжалиги баланси» ҳисобот ва статистика кўрсаткичлар тизими талабга жавоб бермай қолди. Шу сабабли, 1993 йил 28 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XIII-сессиясида «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Бу қонунда республика статистика органларини ҳуқуқлари, вазифалари, масъулиятлари белгиланган.
Ушбу қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг 150-дан ортиқ мамлакатларида ишлатилаётган «Миллий ҳисобот тизими»га ўтди. «Миллий ҳисобот тизими» - яхлит жамлама иқтисодий-статистик кўрсаткичлар тўплами бўлиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, ялпи миллий даромадни яратиш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ўзида мужассамлаштирган ҳисобот ва статистика тизимидир. Бунда ишлаб чиқариш билан бир хил услубда хизмат ҳам миллий даромад яратишда ҳисобга олинади ва ўлчанади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда “Иқтисодиёт ва менежмент” курсининг мазмун-моҳияти қуйидаги мавзулар орқали ўрганилади:

  • “Иқтисодиёт ва менежмент” фанининг мазмуни, мақсади вазифалари;

  • Менежментнинг ташкилий тузилмалари;

  • Бошқарув усуллари, раҳбарлик ва унинг маданияти;

  • Бошқарув қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш босқичлари;

  • Стратегик режалаштириш ва уни амалга ошириш;

  • Ишлаб чиқариш ва ходимларни бошқариш усуллари;

  • Рағбатлантириш турлари ва усуллари;

  • Бошқарувда ваколат, масъулият ва назорат;

  • Корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати;

  • Корхонанинг айланма маблағлари;

  • Корхонанинг инвестицион фаолияти;

  • Корхона меҳнат ресурслари;

  • Меҳнат ҳақи тизими;

  • Маҳсулот (иш, хизмат) таннархи, фойдаси ва рентабеллиги;

  • Корхонада ҳисоб юритиш ва корхона баланси;

  • Корхонанинг бизнес-режаси.

Таянч иборалар:
Менежмент, менежер, бизнес, концепция, ташкилот, тадбиркор, раҳбар, ишбилармон, бозор муносабатлари, жамият, иқтисод, фан, моддий борлиқ, объект, корхона, предмет, маданият, ҳодиса, жараён, иқтисодий реаллик, хўжалик механизми, усул, усул, диалектика, индукция, дедукция, анализ, синтез, кузатиш, эксперимент, тизимли таҳлил, моделлаштириш, экстрополяция, интерполяция, ахборот, кўрсаткич.

Download 49,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish