Меҳнат унумдорлиги коэффициенти – ишчиларнинг шартли бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш вақти (Ми.в)ни ҳисобот давридаги ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми (Иҳ)га нисбатини тавсифлайди:
К Их
(2)
Бажарилган иш сифати коэффициенти – ҳисобот давридаги маҳсулот сотиш ҳажмини (Мс.ҳ) ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати асосида аниқланади:
К Мс.х и.с. И
(3)
х
Бажарилган ишнинг молиявий самарадорлик коэффициенти – ҳисобот даврида ходимлар ишлаб чиқарган маҳсулот (Имаҳ)дан маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфлар (Ис) айирмаси ва унинг маҳсулот ишлаб чиқариш қийматидаги фарқланиш нисбатини ифода этади:
К Имах Ис
м.с. И
(4)
х
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш мезонларига яна ҳам кўплаб мезонларни киритиш мумкин. Ҳар бир соҳа фаолиятида улар мукаммал мезон бўлишлиги мумкин, бизнинг таҳлилимизда мазкур баҳолаш мезонлари асосий
ҳисобланади. Масалан: тиббиёт соҳасида персонал меҳнатини баҳолаш мезони сифатида беморларнинг касаллик кучайиб кетиши бўйича қайта мурожаатлари камайиши ёки беморларнинг шифо топиб соғайиб кетишлиги хизмат қилади. Персонал меҳнат самарадорлигини ҳаққоний (реал) баҳолашда корхона фаолиятининг асосий мақсадлари билан амалдаги персонал бажарадиган меҳнат мос келишлиги лозим[7]. Корхона мақсадига эришиши ишлаб чиқаришда юқори самарадорликни таъминлаш персонал ўз хизмат вазифасини сидқидилган ташаббускорлик кўрсатиб бажаришига боғлиқ[8].
Юқорида келтирилган мезонлар корхонадаги ишчи, хизматчи ва мутахассислар тоифасидаги персонал меҳнатини аниқлаш учун самаралидир. Корхонадаги раҳбар ва ходимлар (қўл остидаги ишчилар, мутахассислар, хизматчиларни бошқарадиган) меҳнат самарадорлигини баҳолаш учун бошқа аниқлов мезонлардан фойдаланилади.
Раҳбар ва ходимларнинг меҳнат самарадорлигини баҳолашда бошқарув меҳнат самарадорлиги мезонини аниқлаш ва таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади. Бошқарув меҳнат самарадорлиги самарали персонал меҳнатини юзага келтиради. Бошқарув меҳнати ва самарали персонал меҳнати корхона фаолиятининг муваффақиятини таъминловчи куч ҳисобланади. Якуний ҳолатда корхонанинг самарали фаолиятини ташкил этади.
Бошқарув меҳнат самарадорлиги, самарали натижа билан фойдаланилган ёки сарфланган ресурс ҳажми нисбатидир[9]. Фикримизча, бошқарув самарадорлигини баҳолаш ҳар қандай ишлаб чиқаришда самарадорлик турлича бўлганлиги боис бирмунча мураккаб ҳисобланади, қайд этиш лозимки, бошқарув меҳнат самарадорлиги икки самарани иқтисодий ва ижтимоий мақсадни кўзлайди.
Персонал меҳнат самарадорлиги ҳам айни шундай самарага эга, бошқарув меҳнат самарадорлиги меҳнат бошқарувидан ягона фарқли томони ўлчов, ҳисоблаш ва муҳимлик жиҳатидан фарқ қилишидадир.
“Қарши таъмирлаш заводи” корхонасининг бошқарув меҳнат самарадорлигини тадқиқ қилиш асосида, самарадорлик қуйидагиларда намоён бўлади:
янги ғоялар татбиқ этилиши;
персонал бошқаруви концепциясини ишлаб чиқиш;
персонални назорат қилиш ва меҳнат мотивациясини оширувчи чораларни қўллаши;
аниқ режалар асосида корхона мақсадларини рўёбга чиқариш.
Ижтимоий самаранинг иқтисодий самарадан фарқли жиҳати миқдор жиҳатдан ўлчаб бўлмаслигидадир. Шундай бўлса-да улар ўзаро боғлиқликда амал қилади.
“Қарши таъмирлаш заводи” корхонасида меҳнат бошқарувининг иқтисодий мезони бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Иқтисодий самарадорлик коэффициенти – корхона фаолиятидаги мақсадли сарф-харажатлар (маҳсулот ишлаб чиқаришга харажат) натижасида эришилган юқори маҳсулот ишлаб чиқариш натижасини тавсифлайди. Бу эса корхона фаолиятида сарфланган маблағларнинг фойдали ёки мақсадсиз
эканлигини аниқлаш имконини беради. Ишлаб чиқариш ҳажми ёки бир-бирлик хизмат қийматида (Иҳ) бошқарув сарфлари суммасининг (Хб) нисбати асосида аниқланади:
Ки.с.
Хб
И
(5)
х
Иқтисодий бошқарув меҳнат самарадорлиги – бошқарув фаолиятида сарфланган харажатлар миқдори ва динамикасини ифодалайди ҳамда баҳолайди. Бошқарув фаолиятига сарфланадиган харажатлар миқдори ўзгармаган ҳолда бошқарув сифати ошиши ва мақсадларининг руёбга чиқиши самарали меҳнат бошқарувини намоён этади.
Бошқарув самарадорлиги коэффициенти – эришилган юқори натижада бошқарувнинг мақсадга мувофиқ ташкил этилганлигини ифода этади. Ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси (Ни.ч.) билан персонал сони (Пс) ўртасидаги нисбат натижасида аниқланади:
Кб.с
Ни.ч.
П
(6)
с
Раҳбарнинг бевосита қўл остидагилари томонидан ишлаб чиқарилган бўлса, фаолиятнинг умумий натижавийлиги ҳисобланади.
Бошқарув коэффициенти – якуний ишлаб чиқариш натижасида персонални бошқаришга сарфланган харажатларни тавсифлайди. Умумий ёки ишлаб чиқаришнинг якуний натижаси билан бошқарувга сарфланган жами харажатлар (Сб.х) нисбатини ифодалайди:
К Ни.ч.
б С
(7)
б.х
Ижтимоий самара юқорида қайд этганимиздек, миқдорий жиҳатдан аниқлаш имкони мавжуд эмас. Бироқ, фикримизча, ижтимоий самарани занжирли “ максад натижа харажат ” боғлиқликда тадқиқ қилиш асосида миқдорий аниқлаш имкони мавжуд. Бунинг учун мақсадга эришиш учун йўналтирилган харажатлар ҳажмини ёки бошқач айтганда, бошқарув самарасини аниқлаш учун эришилган натижани харажатлар билан солиштириш лозим. Самарадорлик мақсадга эришиш ҳамда ресурслар сарфини тежаш даражалари сифатида намоён бўлади. Шундай қилиб, меҳнат бошқарувининг иқтисодий самараси ижтимоий самарага айланади.
Тадқиқотлар натижасида аниқланган персонални баҳолаш мезонлари ва
ҳисоблаш усуллари ёрдамида ишончли ва сифатли меҳнат самарадорлигини баҳолашда персонал меҳнат фаолиятидаги мажбурият даражасини билиш зарур ҳисобланади.
Персонал мажбурият даражасини аниқлаш меҳнат самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида олинган натижалардан тўғри фойдаланиш имконини беради ва шу асносида персоналнинг эгаллаб турган лавозимлари бўйича мажбурият даражаси билан меҳнат самарадорлигини баҳолаш натижаси ўзаро мос равишдалигини ифодалаш мумкин.
Шундай қилиб, ҳар бир ходимнинг эгаллаб туран лавозимида бажарадиган меҳнат функцияси бўйича мажбурият ва масъулият даражаларини
таҳлил қилиш натижасида корхона персоналининг мажбурият таснифини ифодалаш мумкин (1-жадвал).
Ходимларнинг меҳнат фаолиятидаги функцияларига: режалаштириш, меҳнатни ташкил қилиш, назорат қилиш, мотивация ва ўзаро мувофиқлаштириш (координация)ни келтириш мумкин.
Мажбурият таснифи “Қарши таъмирлаш заводи” корхонасидаги персоналнинг профессионаллик даражасини ифода этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |