ИҚТИСОДИЁТ ВА БИЗНЕСДА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ МУАММОЛАРИ
Мулайдинов Фарход Муротович, Қўқон университети, Бизнес кафедраси мудири
Қосимова Гульмира Қахрамон қизи, Қўқон университети, Қўқон университети, Иқтисодиёт йўналиши ЭК-4-19 гурух талабаси, +998993161077, qosimovagulmira342@mail.com
Аннотация
Ушбу мақолада иқтисодиёт, иқтисодиёт турлари, иқтисодиёт ва бизнес ривожланиши ва ривожланиш муаммолари акс эттирилган. Иқтисодиёт ва бизнесда инновацион ривожланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Таянч сўзлар: иқтисодиёт, иқтисодиёт турлари ва ривожланиши, бизнес, бизнес ривожланиши, иқтисодиёт ва бизнесда инновацион ривожланиш муаммолари.
Иқтисодиёт бу ўзи нимани англатади яъни бу сўзни эшитганимизда хаёлимизга биринчи бўлиб нима келади. Оддий қилиб айтганда иқтисодиёт бу чекланган ресурслардан тежаб тергаб фойдаланишдир. Иқтисодиёт даражаларига келсак уларга, микроиқтисодиёт, макроиқтисодиёт, глобал иқтисодиётни ўз ичига олади. Булар ҳам ўз навбатида ҳар бир даражаларини ўз йўналишлари бор. Масалан, макроиқтисодиётга давлат, вилоятлар ва туманлар киради. Микроиқтисодиётга эса корхоналар киради. Глобал иқтисодиёт эса ўз ичига макроиқтисодиётни ҳам микроиқтисодиётни ҳам олади.
Иқтисодиёт бош масаласи эхтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир. Инсон яшаши ва камол топиши умуман инсониятнинг ривожланиши учун керак бўлган ҳаётий воситаларга бўлган заруратдир. Хозирги кунда давлатимизда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича кенг кўламда режалар тузилмоқда. Бунга мисол қилиб Муҳтарам Президентимизнинг қарорларини олишимиз мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 3-июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ 3832 -сонли Қарори1 қабул қилингани ёки бўлмаса, 2019 - йил 4 - октябрдаги ПҚ 4477 -сонли қарори билан тасдиқланган 2019- 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Pеспубликасининг “яшил” иқтисодиётига ўтиш стратегиясининг мазмун мохияти билан Мухтарам юртбошимиз одилона ёритиб берганларини олишимиз мумкин. Бу йиғилишда бугунги кунда амалга оширилаётган чора- тадбирлар ва келгусида режалаштирган ишларга тўхталиб ўтилган. Бугунги кунда инсоният турмуш тарзига замонавий ахборот коммуникация технологияларнинг (АКТ) кескин кириб келаётганлиги туфайли истеъмолчининг маҳсулотга бўлган талаблари , шунингдек маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумотга осон ва қулай эга бўлиш , дунёнинг ҳар нуқтасидан буюртма бера олиш , маҳсулот шаклини шахсий хохиш иродасига кўра ўзгартира олиш ва шу каби қулайликларга эга бўляпмиз. Яна шуни айтишимиз мумкинки Ўзбекистонда иқтисодиёт ва бизнесда инновацион ривожланишларни ҳам кўздан қочирганлари йўқ. Бу борасида ҳам кўплаб режалар тузилмоқда2. Ўзи бизнесга келадиган бўлсак, бизнес бу домий равишда ўз устида ишлаш, ўйлаш, ривожланиш, доимо ҳаракат қилиш, олдинга юришдир.
Бизнес бу- ФОЙДА =ДАРОМАДЛАР =ҲАРАЖАТЛАР
Шу биргина формула орқали бизнес ва бизнесни юритишни тушуниш мумкин. Бизнесни муваффақиятли бўлиши учун ички ва ташқи омиллар муҳим рол ўйнайди. Яна шуни кўришимиз мукинки, муваффақиятли бизнес бошлаш учун 8 қадамни:
Бизнес режа
Бизнес маслаҳат олиш
Бизнес учун жой танлаш
Бизнесни молиялаш имкониятлари ҳақида билиш
Бизнеснинг ҳуқуқий шаклини аниқлаштириш
Бизнесни рўйхатдан ўтказиш
Иш берувчи мажбуриятларини тушуниш
Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари орқали ёрдам олиш
Мана шундай режаларимиз билан ўз бизнесимизни йўлга қўя оламиз. Сўнги йилларда Ўзбекистонда қулай бизнес муҳитини яратиш, мамлакатни хорижий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш мақсадида бир қанча норматив хуқуқий хужжатлар қабул қилинди.
Тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишига тўсқинлик қиладиган ортиқча тўсиқлар ва тартиб тамоиллар бекор қилинди. Бунинг натижасида, Ўзбекистоннинг Бизнес юритиш халқлар рейтингида сўнги 5 йилда ўз ўрнини 18 поғонага яхшилади. Бизнес юритиш 2020 йиллик ҳисоботи натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг рейтинг ўрни 190 мамлакат орасида 76 ориндан 69 ўринга кўтарилиб, 7 поғонага яхшиланди. Бироқ, эришилган ижобий натижага қарамасдан айрим муаммолар жумладан, қурилишга рухсатномалар олиш, кредит олиш, солиқ тўлаш, мулкни рўйхатдан ўтказиш, тўловга лаёқатсизлигни хал этишда ислоҳотларни изчиллик билан амалиётга жорий этилишида камчиликлар учрамоқда3. Шу мақсадда бошланган ислоҳотлари самарадорлигини ошириш, йўл қўйилган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ - 4525- сон “Мамлакатда бизнес мухитини янада яхшилаш ва тадбиркрликни қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, унда амалга оширилиши лозим бўлган бир қанча чора тадбирлари белгиланиб берилди. Қолаверса Муҳтарам Президентимизнинг яна бир қабул қилинган қарорлари билан шуни айтишимиз мумкинки иқтисодиётга бўлган эътибор туфайли бу йилни яъни 2020 - йилни Ўзбекистонда “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб аташни таклиф қилдилар. Яна шуни айтиб ўтдиларки, “Ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолимизнинг янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозим. Энг асосийси бу ислоҳотлар натижасида халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак” деб айтиб ўтдилар. Муҳтарам Президентимиз мана шундай одилона ишларни биз ёшларга ишониб иш юритяптилар. Яна шуни “Янги Ўзбекистонни албатта ёшлар билан қурамиз” деб ишонч билан айтяптилар. Биз ёшлар ҳам озгина маъсулиятни ҳис қилган ҳолда, ўз устимизда ишлаб, ўз соҳамиз бўйича мутахасиси бўлиб, Юртбошимиз ишончларини оқлашимиз зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |