Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан


Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш



Download 1,17 Mb.
bet18/86
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#215791
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   86
Bog'liq
4. корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш.
Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай қуйидаги хужжатларни жўнатади:
а) рўйхатдан ўтказган органга - ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини жўнатади, қарорда корхона давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлиши керак;
б) корхонанинг асосий ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банкка ва корхонанинг хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган ваколатли банкка:
 ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
 имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган, нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхасини;
Рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошлаб қуйидагилар таъқиқланади:
 корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
 мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битишувларни амалга ошириш.
Корхонанинг миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб рақамларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатувчининг топшириғига биноан йўл қўйилади. Шунингдек корхонага хизмат кўрсатувчи барча иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари ёпилади.
Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин қуйидаги тадбирларни амалга оширишга киришади:
а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда корхона ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради;
б) корхонанинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади;
в) бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар берилишини ташкил қилади, эълонларда қуйидагилар кўрсатилади:
 корхонанинг тўлиқ ва қисқартирилган номи;
 корхонанинг жойлашган жойи, солиқ тўловчи идентификация тартиб рақами;
 рўйхатдан ўтказилган санаси ва рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар (номи ва манзили);
 ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар (санаси, тартиб рақами);
 давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб корхона томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Тугатувчи корхонани давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказган органга ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан санадан кейин бир ойдан эрта бўлмаган муддатда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
 корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисида бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан эълонни;
 давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани;
 банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисидаги хат ёки, агар мавжуд бўлса, асосий ҳисоб рақами ёпилгани тўғрисидаги банк маълумотномасини;
 муассисларнинг улар ўртасида мол-мулк тақсимланганлиги тўғрисидаги қарорини;
 корхонанинг муҳр ва штампларини;
 корхона ҳужжатлари давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани.
Рўйхатдан ўтказган орган юқорида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай корхона давлат солиқ хизмати органига қуйидагиларни тасдиқлаш учун сўровнома юборади:
 корхона томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлигини тасдиқлаш учун;
 тақдим этилган ҳужжатларда банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисидаги хат мавжуд бўлганда - корхона томонидан ҳисоб рақамлари очилмаганлигини тасдиқлаш учун.
Рўйхатдан ўтказган органнинг қарори қабул қилинган кунидан кейин бир иш куни мобайнида тугатувчига берилади ёки унга почта орқали жўнатилади.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish