Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари. И


-чизма. Товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнларидаги ҳаракати



Download 68,24 Kb.
bet3/17
Sana08.06.2022
Hajmi68,24 Kb.
#643732
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Иқтисодиёт фанининг предмети

37-чизма. Товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнларидаги ҳаракати
Бу масалани тўғри тушуниш учун, энг аввало, эҳтиёж нималигини, унинг турларини билиш зарурдир.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, инсон яшамоғи учун, энг аввало, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, уй-рўзғор буюмлари, транспорт ҳамда иситиш ва ёритиш воситалари зарурдир. Бундан ташқари, инсон камол топмоғи учун ўқиб, билим олиши, касб ўрганиши, малака эгаллаши ва даволаниши, дам олиши, турли хизматлардан фойдаланиши ва бошқа жуда кўп ҳаётий нарсаларга эҳтиёж сезади. Инсоннинг яшаши ва камол топиши, умуман инсониятнинг ривожланиши учун керак бўлган ҳаётий воситаларга бўлган зарурияти иқтисодиёт назарияси фанида эҳтиёж деб аталади.
Барча ҳаётий эҳтиёжлар (иқтисодий, ижтимоий, маданий, маънавий, сиёсий эҳтиёжлар) ичида ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар алоҳида ўрин тутади. Бу эҳтиёжлар кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий неъматлардан ҳамда хизматлардан иборат бўлади. Шу жиҳатдан олганда ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар моддий ва маънавий эҳтиёжларни ўз ичига олади. Моддий эҳтиёжлар, бу аввало, кишиларнинг ўзларига фойдали бўлган моддий неъматларни харид қилиш ва фойдаланишга бўлган хоҳишларидир. Булар истеъмол учун зарур бўлган кўплаб ҳаётий предметларни (озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой) ва зеб-зийнат буюмларини (тақинчоқ, атир-упа, енгил автомобиль ва ҳ.к.) ўз ичига олади.
Маънавий эҳтиёжлар моддий кўринишга эга бўлмаган кишиларнинг билим ва дам олиш, маданий савиясини ошириш, малака-маҳоратга эга бўлиш, ҳар хил хизматлардан баҳраманд бўлиш каби кўплаб эҳтиёжларни ўз ичига олади. Эҳтиёжлар якка тарзда ва биргаликда қондирилиши мумкин. Масалан, таълим олиш бинолари, касалхоналардан, дам олиш жойларидан баҳраманд бўлиш, спорт ўйинлари ва кўнгилочар томошаларни биргаликда кўриш кабилар шулар жумласидандир.
Жамият эҳтиёжларига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Булар қуйидагилар:
а) жамиятнинг иқтисодий тараққиёт даражаси. Иқтисодиёти ривожланишдан орқада қолган мамлакатларда эҳтиёжлар доираси тор бўлса, аксинча, иқтисодиёти юқори даражада ривожланган мамлакатларда унинг доираси кенг ва хилма-хил бўлади;
б) жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий тузум. Агар жамиятдаги тузум бозор иқтисодиёти ёки капиталистик тартиблар асосида қурилган бўлса, ундаги ижтимоий гуруҳлар бойлар ва камбағаллар, мулкдор ва мулксизларга бўлиниб, уларга мансуб кишилар эҳтиёжлари ўртасида катта фарқ мавжуд бўлади. Юқори даромад олувчилар жуда сифатли, ноёб маҳсулотлар ва хизматларга эҳтиёж билдирса, камбағалларнинг эҳтиёжлари ўз ҳаётини сақлаш учун жуда зарур маҳсулотлар ва хизматлар билангина чекланади;
в) табиий—географик шароитлар. Улар ҳам эҳтиёжларнинг миқдори ва турига таъсир қилувчи омиллардир. Нисбатан совуқ иқлим шароитида, иссиқ иқлим шароитига қараганда ҳаёт кечириш учун оқсил ва ёғга бой озиқ-овқат, иссиқ кийим—кечак, уй ва транспорт воситаларига кўпроқ эҳтиёж бўлади;
г) тарихий-миллий анъаналар ва урф-одатлар ҳам эҳтиёжларга таъсир кўрсатади. Масалан, тарихан шаклланган миллий ва диний маросимлар, урф-одатлар, Наврўз байрами, рўза ва ҳайитлар ўзига хос эҳтиёжларни юзага келтиради.
д) аҳоли сонининг ўсиши, унинг таркибидаги ўзгаришлар ҳам эҳтиёжларга таъсир этувчи асосий омиллардан ҳисобланади.
е) халқаро, давлатлар, миллатлар ва минтақалар ўртасидаги алоқалар, айниқса, улар ўртасидаги маҳсулот ва ахборот айирбошлаш янги эҳтиёжларнинг кенг тарқалишига олиб келади.
Ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан, моддий эҳтиёжларни тўлиқ қондириш мумкин эмас. Жамиятда ҳар бир маълум даврда кўплаб қондирилмаган эҳтиёжлар бўлади. Вақт ўтиши билан янги буюмларнинг пайдо бўлиши, кенг рекламанинг таъсири ва савдонинг рағбатлантириши натижасида эҳтиёжлар ўзгаради ва кўпайиб боради. Шундай экан, жамиятнинг, яъни уни ташкил қилувчи шахслар, муассаса ва корхоналар эҳтиёжларининг чексизлиги, уларнинг тўхтовсиз янгиланиб ва ўсиб бориши табиийдир. Бу эҳтиёжларнинг тўхтовсиз ўсиб бориши иқтисодий қонунда ўз ифодасини топади. Бундай қонун нафақат эҳтиёжларнинг миқдоран ўсиб боришини, балки уларнинг таркибан янгиланиб туришини, эскиларининг ўрнига янгиларининг келишини билдиради. Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши қонуни мавжуд эҳтиёжларнинг миқдоран ўсиб боришида, мутлақо янги эҳтиёжларнинг пайдо бўлишида, муайян эҳтиёжлар доирасида турли эҳтиёжлар нисбатининг ўзгаришида ва бир эҳтиёжнинг бошқаси билан алмашинишида намоён бўлади. Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши, уни қондириш воситалари даражаси билан чегараланади. Чунки эҳтиёжлар чексиз ўзгаргани ҳолда уни таъминлаш учун керак бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган бўлади.

Download 68,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish