―ИҚтисодиёт‖ факультети


Халқаро сифат стандартлари асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Халқаро сифат стандартлари асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектлари маҳсулотлари экспортини ошириш масалалари
 
―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида‖ги Фармонига кўра 2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 
107
С.Ш. Орипов. Корхона иқтисодиѐти. Дарслик. Иқтисодиѐт -Т. 2016 й 128 б.
108
М.И.Бухалков Организация производства на предприятиях машиностроения. Учебник. 
– М.: ИНФРА-М, 2010. – 231 б. 


175 
миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи 
тармоқ дастурларини рўѐбга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада, кейинги 5 
йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички 
маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 
фоиздан 85 фоизгача ошади
109

Иқтисодиѐтнинг стабиллашуви ва стратегик муаммоларидан бири бўлиб, 
ишлаб чиқариш тармоқларида маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилашдаги
муаммоларни тубдан ҳал этишига боғлиқдир. Сифатни оширишда кичик 
корхоналарда сифат соҳасида мутахассис кадрлар, шунингдек сифатни бошқариш ва 
назоратини таъминлашда менежерлар ва соҳани яхни биладиган маркетологларни ҳам 
соҳа ривожидаги ҳиссасини таъминлаш мақсадга мувофиқдир. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 
«Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш 
тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида» ги қарори қабул қилинди. Бу қарорга кўра, ўтган йилларга қадар 
мамлакатимизда яна 1200 дан ортиқ корхоналарда халқаро стандартларга жавоб 
берадиган сифат менежменти тизимини татбиқ этиш кераклиги таъкидлаб ўтилган. 
Шу боис, барча турдаги корхоналарда ҳам сифат менежменти тизимини жорий этиш 
ва бошқаришни тўғри ташкил этиш орқали корхоналар томонидан кўрсатилаѐтган 
хизматлар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сотишда ҳамда улар ўртасида 
рақобат муҳитини шакллантиришдаги асосий омиллардан бирига айланиб бормоқда.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқаришида сифат 
менежменти тизимини жорий қилиш ва бу орқали ишлаб чиқариш корхоналари 
ўртасидаги рақобатдошликни таъминлашда қуйидаги чора-тадбирларни амалга 
ошириш мақсадга мувофиқдир, яъни, корхоналарни самарали бошқаришда 
менежмент ва маркетинг изланишиларини такомиллаштириш, корхонанинг 
мақсадлари, бошқариш воситалари ва усулларини сифатга йўналтириш, янги сифатли 
маҳсулотларни истеъмолчиларга тадбиқ этиш, истеъмол бозорида рақобат муҳитини 
шакллантиришда хориж тажрибаларини ўрганиш ва амалиѐтга тадбиқ этиш, 
истеъмолчилар учун доимий ишончлилик кафолатини таъминлаш, истеъмолчиларни 
қаноатланиш даражасини доимо таҳлил қилиш ва оширишни такомиллаштиришдан 
иборат.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини халқаро 
стандартлар асосида ишлаб чиқаришда сифатни яхшилаш жараѐни маҳсулотни ишлаб 
чиқаришдан тортиб то сотишгача ҳамда исътемолчига сифатли тарзда етказиб бериш, 
сифатли сервис хизматларини кўрсатиш орқали фақатгина фойда олиш учунгина 
эмас, балки аҳолининг эҳтиѐжларини имкон қадар қондириш, шунингдек, экспортини 
жамият ва унинг равнақи учун ҳам зарур масалалардан биридир.
Бугунги кунда харидор бирор-бир маҳсулотни харид қилишда унинг айнан ўзи 
учун наф келтириши билан бирга доимий фойдаликка эга бўлишини ҳам ҳисобга 
олган ҳолда маҳсулотни сотиш баҳосига қизиқиши табиий. Бироқ, харидор 
маҳсулотни сотиб олар экан, уни фақатгина зарур бўлгани учунгина эмас, балки ўзига 
ѐққани учун ҳам сотиб олади ва келишилган ҳолда ҳақини тўлайди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотлари 
рақобатбардошлигини таъминлашда сифатни
яхшилаш ва маҳсулотни халқаро 
109
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони. «Халқ сўзи» Г.// 
08.02.2017 й. №28 (6722). 


176 
стандартлар асосида ишлаб чиқаришни таъминлаш куннинг долзарб масалаларидан 
биридир. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини халқаро 
стандартлар асосида юқори сифатли маҳсулотлар тайѐрлаш, ишлаб чиқариш 
харажатларини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишни таъминлашга 
бўлган қизиқиш ва интилиш анча кучли бўлиб, ишлаб чиқариш туфайли имкон қадар 
кўп даромад олиш каби пировард молиявий натижаларга эришилаѐтгани бежиз эмас.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини халқаро 
стандартлар асосида юқори сифатли маҳсулотлар тайѐрлаш, ишлаб чиқариш 
харажатларини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишни таъминлашга 
бўлган қизиқиш ва интилиш анча кучли бўлиб, ишлаб чиқариш туфайли имкон қадар 
кўп даромад олиш каби пировард молиявий натижаларга эришилаѐтганини 
таъкидлаш жоиз.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиѐев 2017 йил 28 апрель куни 
«Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификация агентлигининг 
фаолиятини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» ги қарорни имзолади
110
.
Республикада ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши бевосита халқаро 
стандарт талаблари асосида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга узвий равишда 
боғлиқдир. Бозор иқтисодиѐти йўлидан бораѐтган давлатларнинг барчаси ишлаб 
чиқарилаѐтган маҳсулотлар айнан уларни доимий сифатини бошқариш ва халқаро 
стандартлаштиришга бўлган эътибор ошаѐтганлигидан далолат беради.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини 
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг устувор 
вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник 
регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга 
мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш;

маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи 
навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини 
халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш;

экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш 
масалаларида қулай шароитларни яратиш, миллий сертификатлар ва мувофиқликни 
баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига 
йўналтирилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, кичик корхоналарда сифат менежментини 
жорий этиш ҳамда халқаро стандартларни жорий этилиши, корхоналарда сифатли 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, корхоналарнинг экспортбоп маҳсулотлар тайѐрлашга 
имкон яратади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини 
халқаро стандартларини амалда жорий этилиши кичик корхонларни жаҳон 
бозорларига чиқишига муҳим замин яратади. 
110
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев 2017 йил 28 апрель куни 
―Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификация агентлигининг фаолиятини 
такомиллаштириш чоралари тўғрисида‖ ги қарори. // Халқ сўзи, Г. 29.04.2017 йил.


177 
М.Т. Яхшиева - и.ф.н., доц., ТДИУ


Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish