―ИҚтисодиёт‖ факультети


Ўзбекистоннинг узум экспорти имкониятлари ва салоҳияти



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Ўзбекистоннинг узум экспорти имкониятлари ва салоҳияти 
 
Дунѐнинг аграр маҳсулотлар бозоридаги юзага келаѐтган вазиятлар шуни 
кўрсатмоқдаки, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва унинг экспорти 
ўсиши суръатлари табий-иқлим афзалликларига эга бўлган мамлакатларда 
кузатилмоқда. Мамлакатимизда етиштирилаѐтган мева-сабзавот маҳсулотлари ўзига 
хос таъм хусусиятлари ва экологик тоза маҳсулотлар сифатида ажралиб туради. 
Мева-сабзавот маҳсулотларининг ушбу хусусиятлари уларнинг жаҳон қишлоқ 
хўжалик маҳсулотлари бозорларида юқори рақобатбардошликка эришишини 
таъминлайди. Кейинги йилларда мамлакатимиз ҳукумати томонидан қишлоқ хўжалик 
маҳсулотлари етиштиришнинг таркибини такомиллаштириш, мева-сабзавот ва полиз 
маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Мева-
сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш нафақат мамлакатимизда 
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балки уларни экспорт қилиш имкониятини 


158 
ҳам юзага келтиради. Чунки мамлакатимизнинг қулай табиий-иқлим шароити юқори 
сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш имконини беради. Ушбу 
имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини 
кўпайтириш мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ўз ҳиссасини 
қўшади.
Сўнгги вақтларда мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига 
алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки мамлакатимизнинг қулай табиий-иқлим 
шароитлари юқори сифатли мева-сабзавот етиштириш ва уни жаҳон бозорида сотиш 
орқали юқори фойда олиш имкониятини беради. 2016 йил 19 сентябрда Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг ПҚ-2603-сонли ‖Мева-сабзавот, узум ва полиз 
маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида‖ги қарори ва бошқа бир қатор меъѐрий ҳужжатлар қабул қилиндики, 
уларнинг барчаси мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантиришга 
қаратилган. Узум ва узум маҳсулотлари экспорти тахлили шуни кўрсатмоқдаки, йил 
сайин импортер давлатлар сони ошиб, экспорт географияси кенгаймоқда. 
Ўзбекистондан 24 тадан ортиқ давлатларга узум ва майиз экспорт қилиниб, экспорт 
хажми бўйича Қозоғистон, Хитой, Латвия, Туркия, Қирғизистон етакчилик қилмоқда. 
Ўзбекистон узумлари хатто узоқ Япония, Голландия, Германия, Эрон, Ироқ, 
Бирлашган Араб Амирликларига ҳам экспорт қилиниши сохадаги катта имкониятдан 
далолатдир. Айниқса, ўтган йиллар давомида майиз бир маромда экспорт 
қилинмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, узум ва узум маҳсулотлари экспорти асосан 
Тошкент шаҳридаги ихтисослашган компания, фирма ва тадбиркорлар томонидан 
амалга оширилиб, катта миқдорда узум етиштираѐтган Бухоро, Жиззах ва Сурхондарѐ 
вилоятлари томонидан узум экспорти амалга оширилмаган бўлса, Наманган ва 
Қашқадарѐ вилоятларида 1-1,2 фоизни ташкил этмоқда. Шу ўринда фермерлар 
томонидан етиштирилаѐтган ва қайта ишланаѐтган узум, майиз экспортига алоҳида 
эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Мамлакатимизда узум етиштириш ва унинг 
экспорт салоҳиятини оширишда фермер хўжаликлари салмоқли ўрин эгаллайди. 
Фермер хўжаликларида узум ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар 
экспортини ташкил этиш ва ривожлантиришда улар ўртасидаги кооперацияни 
шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Етиштирилган узумни қайта сақлаш ва қайта 
ишлашни ташкил этишда бир неча фермер хўжаликлари кооперациясини ташкил 
этиш мазкур жараѐнга замонавий технологияларни жорий этиш ва бунинг учун зарур 
бўлган инвестицияларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Катта миқдорда 
узум қуритадиган Ургут, Хатирчи, Каттақўрғон, Иштихон ва Олтинсой туманларида 
замонавий қуритиш, қадоқлаш ускуналарини ўрнатиш, сақловчи иншоотлар 
фаолиятини ривожлантириш ва маркетинг масалаларини такомиллаштириш давр 
талабидир. 
Республикада узумчилик борасида катта тажриба ва натижага эга бўлган 
Паркент, Олтиариқ, Хатирчи, Булунғур, Китоб, Олтинсой ва бошқа туманларнинг 
илғор тажрибаларини республиканинг ихтисослашган туманларда қўллаш мақсадга 
мувофиқдир. Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
экспортини ташкил этиш ва уни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экспортини агрофирмалар ва ―Ўзагроэкспорт‖ 
акциядорлик жамияти орқали экспорт қилишни ташкил этиш борасидаги меъѐрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.


159 
Бизнинг фикримизча, мамлакатимизда узум экспортини янада кўпайтириш 
учун қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
- узум ва узум маҳсулотлари экспортини ташкил этиш учун зарур бўлган 
инфратузилмани янада ривожлантириш;
- узум 
ва узум маҳсулотлари экспортини мамлакатимиздаги ушбу 
маҳсулотларни кўп миқдорда етиштирувчи ҳудудларда ҳам ташкил этиш учун зарур 
чора-тадбирларни амалга ошириш;
- узумни сақлаш, қайта ишлаш ва уни экспорт қилишни ташкил этишда ишлаб 
чиқарувчилар ўртасидаги кооперацияни ташкил этиш ва ривожлантириш;
- мамлакатмизда экологик жиҳатдан тоза, сифатли узум ва уни қайта 
ишлашдан олинаѐтган маҳсулотларни жаҳон бозорида реклама қилишни самарали 
ташкил этиш. 
И. Р. Тоймуҳамедов – и.ф.н., доц., ТДИУ 
Ш. Ш. Шаахмедов – магистрант, ТДИУ

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish