―ИҚтисодиёт‖ факультети


Маҳсулот сифатини яхшилашга сарфланган харажатлар ҳисобини



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Маҳсулот сифатини яхшилашга сарфланган харажатлар ҳисобини 
такомиллаштириш 
 
Иқтисодиѐтини глобаллашуви шароитида хўжалик юритувчи субъектлар 
томонидан яратилаѐтган маҳсулот (иш ва хизмат)лар ишлаб чиқаришга кетган 
харажатлар ҳисобини тўғри ташкил этиш муҳимдир. Чунки, ишлаб чиқарилаѐтган 
маҳсулот (иш ва хизмат)нинг сифатлилиги ва харидоргир бўлиши уларнинг молиявий 
хўжалик фаолиятининг яхшиланишига ҳамда молиявий барқарорликка эришишларига 
олиб келади. 
Албатта бундай юқори самарадорликка эришида ишлаб чиқарилаѐтган 
маҳсулот (иш ва хизмат) сифатини яхшилашга қилинадиган сарф-харажатларнинг 
ортиб кетиши таннархнинг ошишига, натижада, ижобий молиявий натижага катта 
таъсир кўрсатади.
Шу боисдан, хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш харажатлари 
қаторида маҳсулот сифатини яхшилашга сарифланадиган харажатларни камайтириш 
ва бу харажатлардан унумли фойдаланиш, яратилаѐтган маҳсулот (иш ва хизмат)лар 
таннархига киритиладиган сифат харажатлари ҳисоби ҳамда назоратини бухгалтерия 
ҳисоби ва аудит орқали тартибга солишни талаб қилади. Сабаби, ушбу харажатларни 
ҳисобга олишда уларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, харажат 
объектлари ва моддалари бўйича шакллантириш муҳим аҳамият эгадир. Бу ўз 
навбатида ҳар бир хўжалик юритувчи субъектларда маҳсулотни яхшилашга 


36 
сарфланган харажатлар ҳисобини янада такомиллаштириш заруриятини келтириб 
чиқаради. 
Амалиѐтда маҳсулот сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш ва сотиш учун 
сарфларни режалаштириш, уларнинг ҳисобини юритиш ва калькуляция қилиш 
мақсадида бошқариш учун: мазмуни ва мақсади; ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқлиги 
даражаси сарфларни маълум турдаги маҳсулот бирлигининг таннархига киритилиши 
усули; ишлаб чиқаришда харажатларнинг шакллантирилиши кетма-кетлиги каби 
белгилар бўйича тасниф қилинилади. 
Харажатларни бошқариш тизимида амалий фойдаланиш учун харажатлар 
мазмуни ва мақсадига кўра, икки усулда гуруҳга бўлинади: иқтисодий таркиби ҳамда 
моддаларига кўра. Гуруҳга бўлишнинг иккала усулида айни бир хил сарфлар ҳисобга 
олинади, лекин уларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли айни бир 
номли моддалар ва таркибий қисмлари катталигига кўра фарқланади. Харажатларни 
иқтисодий таркибига кўра гуруҳлашда у ѐки бу заҳиралар тури қаерда ва қайси 
мақсадда ишлатилиши муҳим эмас, фақат сарфлар иқтисодий мазмунига кўра бир хил 
бўлиши муҳим ҳисобланади. Харажатларни иқтисодий таркибига кўра гуруҳларга 
бўлиш корхонада ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини таҳлил этиш, бухгалтерия 
ҳисобини ташкил этиш учун қўлланади. 
Маҳсулот таннархини шакллантириш тамойиллари амалдаги Низомга
15
асосан 
тартибга солинади. Ушбу ҳужжатда маҳсулот таннархига киритилган харажатлар 
рўйхатининг ўта муайян таърифи билан ажралиб туради. Ғарб андозаларига мос 
келадиган таннарх моддаларини таркиблаштириш нафақат ҳужжатларни шундай 
турдаги умумий меъѐрларга яқинлаштиради, балки, эҳтимол, мамлакатимиз 
корхоналари учун фойдали ҳам бўлади. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш 
таннархини ташкил этадиган сарфларга қуйидагилар киради: 
- ишлаб чиқариш моддий сарфлари; 
- ишлаб чиқариш туридаги меҳнат ҳақи сарфлари; 
- ишлаб чиқаришга таъаллуқли бўлган ижтимоий суғурталашга ажратмалар; 
- ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар ва номоддий активларнинг 
амортизацияси; 
- ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа сарфлар. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини яхшилашга сарфланган харажатлар 
ҳисобини ташкил этишга фаолият турлари, ишлаб чиқаришнинг ҳамда ишлаб 
чиқариладиган маҳсулотнинг тури, корхонанинг бошқарув тузилиши ва ўлчамлари 
таъсир кўрсатади. 
Маҳсулот таннархини ташкил этувчи қисмлар нафақат ўз таркибига кўра, 
шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш аҳамиятига кўра ҳам турличадир. Баъзи 
бирлари уни тайѐрлаш ва ишлаб чиқариш билан, бошқалари ишлаб чиқаришни 
бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлади. Учинчи тоифаси 
эса, амалдаги қонунчилик бўйича сарф-харажатларга киритилади. 
Ушбу вазифаларга мувофиқ ҳолда ҳамда хўжалик ички ҳисоб-китоблари ва 
назоратини ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқариш сарфларининг ҳисоби 
13
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулот (иш, хизмат)лар 
ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби 
тўғрисида»ги Низом. –Т.: 1999 й.


37 
маҳсулотнинг турларига кўра; сарфларнинг юзага келиш жойига кўра; 
харажатларнинг турларига кўра амалга ошнрилади. 
Харажатлар тўғрисидаги Низом билан маҳсулотнинг (ишлар, хизматлар) 
таннархини ҳосил этувчи иқтисодий унсурларнинг барча корхоналар ва ташкилотлар 
учун ягона номенклатураси белгиланган. Бундан ташқари, маҳсулот сифатини 
яхшилаш билан боғлиқ бўлган харажатлар сарфларнинг қуйидаги моддалари бўйича 
гуруҳланиши мумкин: 
- материаллар, бошқа корхоналарнинг ишлаб чиқариш туридаги сотиб 
олиннадиган буюмлари, ярим тайѐр маҳсулотлари ва хизматлари; 
- ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи; 
- ижтимсоий эҳтиѐжлар учун ажаратмалар; 
- умумишлаб чиқариш харажатлари; 
- нуқсонли маҳсулот туфайли йўқотишлар; 
- бошқа ишлаб чиқариш харажатлари; тижорат харажатлари. 
Баъзи олимлар ишлаб чиқариш харажатларини умумиқтисодий ва режали-
ҳисоб белгиларига кўра таснифлашни таклиф этадилар. Харажатлар таснифи 
маҳсулотни ишлаб чиқаришга нисбатан турлича эканлигини акс эттириш ва уларнинг 
турларини белгилашга имкон беради. Бухгалтерия маълумотларини таснифлашнинг 
кўпгина схемалари мавжудлигига қарамай, улардан бирини намуна сифатида ажратиб 
кўрсатиш мумкин эмас. Таснифлаш схемаси маълумотнинг мақсадига боғлиқдир. 
Ингилиз олими Алборов Ролан харажатлар ҳисобининг қуйидаги йўналишларини ва 
уларнинг эҳтимолий таснифларини таклиф этади. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини яхшилаш харажатлари ҳисоби 
юритиладиган йўналиш – ишлаб чиқариш харажатларининг алоҳидаланган ва 
мақсадли ҳисобини талаб этувчи фаолият соҳасидир. Яъни, бухгалтерия 
маълумотларининг фойдаланувчилари бирор сарф-харажат ҳақида ниманидир билиб 
олмоқчи бўлсалар, айнан шу нарсанинг ўзи ҳисоб йўналиши бўлади.
1-жадвал 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish