432
қарзга олувчининг кредитни қайтара олувчанлик қобилиятини аниқлаш анъанавий
ҳисобланиб, бунда, одатда, қарзга олувчининг ссуда қарзларини қоплаш имконияти
тушунилади. Амалиѐтда қарздор корхонанинг кредиторлик қобилиятини баҳолашда
қатор усуллар қўлланилиб, улар орасида қуйидагилар кенг тарқалгандир:
- молиявий коэффициентлар тизими асосида;
- пул оқимлари таҳлили асосида;
- тадбиркорлик риски таҳлили асосида.
Барча бу усулларни қўллаш қарздор корхонанинг жорий молиявий ҳолатининг
турли томонларини баҳолашга асосланади. Қисқа
муддатли кредит ажратиш
тўғрисидаги қарорнинг қабул килинишида қарз олувчининг молиявий аҳволи қисқа
муддатда ўзгармаслигига ишониш одатий ҳол ҳисобланади. Аммо инновация кредит
ажратиш тўғрисида қарор қабул қилишда унинг узоқ муддатли характерга эга
бўлишини ва бунда анча мураккаб муаммони ҳал қилиш зарурлигига эътибор
қаратиш лозим.
Фикримизча, бир йил ва ундан узоқ муддатга инновация кредит бериш
тўғрисидаги қарорни қабул қилишда қарздорнинг кредитни тўлаш қобилиятини
баҳолашдан ташқари, инновация лойиҳасини самарали
амалга ошириш натижасида
инновация кредитларни қоплаш имконини берувчи жиҳатларни ўрганиб чиқиш зарур.
Шуни таъкидлаш зарурки, қарздор корхоналарнинг инновация кредитни қоплаш
қобилиятини баҳолаш учун корхонанинг жорий молиявий ҳолатини баҳолаш
билангина чекланиб бўлмайди.
Корхонанинг бутун инновация дастури таҳлил этилиши зарур ва асосий
омилларнинг бири сифатида корхонанинг инновация жозибадорлигини баҳолашда у
инобатга олиниши зарур. Бу банк томонидан лойиҳани кредитлаш сифати ва бизнес-
режанинг амалда қўлланилиш сифатини чуқур таҳлил этиш билан бир қаторда амалга
оширилиши лозим. Бизнес-режанинг қўлланилиш сифатини баҳолаш қарздорнинг
инновация кредитни қоплаш қобилиятини баҳолашнинг мустақил йўналиши
ҳисобланади.
Бундан ташқари, ташкилий жиҳатдан мазкур икки турдаги, бир-бирига боғлиқ
бўлса-да, турли йўналишларга хос бўлган муносабатларда бу борадаги фаолият
инновация институтларининг турли гуруҳ мутахассислари
томонидан бажарилиши
лозим.
Корхона инновация жозибадорлигига таъсир этувчи зарур омиллар инновация
лойиҳасини амалга ошириш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул
қилишда баҳоланиши лозим.
Ушбу омилларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин:
а) корхонага нисбатан ташқи омиллар улар корхона фаолиятига ташқаридан
туриб таъсирини ўтказади;
б) ички омиллар улар корхонада мавжуд бўлади.
Мазкур омиллар гуруҳлари корхонанинг инновацион фаолиятини кредитлашга
мос равишда ташқи ва ички хатарлар тизимини шакллантиради.
Қўйилган муаммони ҳал қилишда барча омилларни уларнинг ўзаро алоқаси ва
бир-бирига таъсирини инобатга олиб, таҳлил этилишини кўзда тутувчи мажмуавий
ѐндашув қўлланилиши шарт.
Инновацияларни бошқариш, банк иши ва молиявий менежмент бўйича
замонавий адабиѐтларда корхона инновация жозибадорлигини белгиловчи омиллар
тизими тўғрисида атрофлича маълумотга эга бўлиш
имконини бера оладиган
ахборотлар етарли бўлмаса-да, инвесторлар ташқи ва ички хатарларни камайтириш
433
учун инобатга олишлари зарур бўлган юқорида қайд этилган омиллар таҳлили бўйича
етарли зарур жиҳатлар ва кўрсаткичларни топишлари мумкин. Янги ташкил
этиладиган ѐки ўзгартириладиган бизнес қайси аниқ тармоққа тегишлилиги ҳар
қандай мамлакат учун алоҳида аҳамиятга эга кўрсаткич ҳисобланади, чунки бозорда
саноат корхона маҳсулотлари рақобатбардошлиги мамлакатга қарашли мазкур
тармоқнинг ички ва жаҳон бозоридаги обрўсига анча боғлиқ бўлади.
Ё.Б. Ниязметова – магистрантка, ТГЕУ
Do'stlaringiz bilan baham: