Тошкент шаҳар ..... тумани .....- мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан 2021-2022 ўқув йилида Давлат талабларини бажарилиши юзасидан ҲИСОБОТ. 2018 йил сентябр ойидан мактабгача таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 18.06.2018 йилдаги 1-МҲ –сонли буйруғи билан тасдиқланган, 3.07.2018 йилда Адлия вазирлигида 2032 рақами билан рўйҳатдан ўтган “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4-сонли ҳайъат йиғилиши қарори билан тасдиқланган “ИЛК ҚАДАМ” мактабгача таълим муассасасининг давлат таълим дастури асосида фаолият юритиб келмоыда. Далат талабларининг 5та ривожланиш соҳалари асосида болаларнинг ривожланишини аниқлаш мақсадида ҳар бир бола учун “Ривожланиш харитаси” жорий этилди. “Боланинг ривожланиш харитаси” ташкилотнинг ҳар бир тарбияланувчиси учун алоҳида юритилиши белгиланган бўлиб, уни тўлдириш кузатувлар асосида амалга оширилиши учун учта давр белгиланди: бирламчи, оралиқ ва якуний. 2021 йил сентябр ойида ташкилотда жами рўйҳат бўйича 234 нафар тарбияланувчи бўлган бўлса, уларнинг барчасига 5 сентябр кунидан бошлаб ривожланиш харитаси юритилди ва бола ҳақидаги маълумотлар киритилди. Ўқув йили давомида 17 нафар бола ўз ривожланиш харитаси билан гурухдан гурухга ўтказилди. Ривожланиш харитаси ўқув йили давомида 3 марта белгиланди. Боланинг Давлат талабларининг кичик соҳалари асосида тузилган мезоналарни бажарганлигини кузатиш орқали белгилар қўйиб борилди. Белгиларни қўйишда ривожланиш харитасидаги 4 та ёш кўрсаткичларига эътибор қаратилди. Болалар ёши инобатга олинди. Ҳар бир гурух болаларнинг ёшлари бўйича ўз картотекаларини яратиб олдилар. Бунда қайси болани йилнинг қайси ойида кузатиш лозимлиги белгилаб олинди. Ушбу картотекалар тарбиячиларга қулайлик яратди. Ўқув йили давомида муассасадан бошқа мактабгача таълим ташкилотларига ўтган, бошқа манзилга кўчиб кетган тарбияланувчиларнинг ривожланиш хариталари ота-оналарга тақдим этилди. Гурух тарбиячиларини иложи борича ўз гурухларида қолишлари ва кейинги ўқув йилида ҳам таълим –тарбиявий жараёнларни давом эттиришлари учун шароитлар яратилиши таъкидлаб ўтилди. Яъни кейинги ёш гурухи бўйича тарбиячини методик қўлланмалар билан таъминлаш, унинг компетенциясини ошириш мақсадида қўшимча маслахат соатлари, тавсиява кўрсатмалар берилиши режалаштирилди.