―ИҚтисодиёт‖ факультети


Ёшларни бошқарув фаолиятига тайѐрлаш омиллари



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Ёшларни бошқарув фаолиятига тайѐрлаш омиллари 
Ҳалқнинг, давлатнинг тақдири ва тараққиѐти ҳамма замонларда ҳам етакчи 
раҳбарлар ва уларнинг фаолияти билан узвий боғланиб келган. Чунки, раҳбар 
шахсининг ақли, заковати, билим ва тажрибаси, одамларни уюштириб, уларни аниқ 
мақсад сари етаклай олиш қобилияти ҳалқнинг тинчлиги ва осойишталиги, эркин ва 
фаровон ҳаѐтини таъминлашда ҳамиша муҳим аҳамият касб этади. Бошқарув 
тизимининг асосий, ҳал қилувчи жойларида замонавий фикр юритадиган, ўз ҳалқи, 
Ватани манфаатларига ғоят садоқатли, юқори малакали кадрлар тайѐрлаш лозим. 
Ижтимоий ва иқтисодий жараѐнларда рўй бераѐтган камчиликларнинг сабаби 
биринчи навбатда раҳбар кадрлар масаласига боғлиқлигини ҳам кўрсатади. Шунинг 
учун демократик жамиятда раҳбарлик қила оладиган ходимларни тайѐрлаш, уларда 
миллий жипслик ғоясини ифода этувчи дунѐқарашни шакллантириш ҳозирги 
даврнинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Раҳбарнинг фазилати, аввало унинг одамларга муносабатида, одамларни рози 
қилиш, уларга ғамҳўрлик, меҳрибонлик кўрсата олиш, эътибор бериш 
қобилиятларида намоѐн бўлади. Раҳбар киши элнинг дарду ташвиши билан, шу 


421 
ташвишларни мумкин қадар осон қилиш ва енгиллатишни ўйлаб яшаши, одамларни 
ҳимоя қилишга тайѐр туриши, бир сўз билан айтганда, ҳалқнинг дардини ўз дарди деб 
билиши керак. Раҳбар учун зарур бўлган яна бир муҳим фазилат шундан иборатки, у 
ҳалқ билан тил топиша олиши лозим. Раҳбар энг мураккаб, энг қийин вазиятларда 
ҳам одамларни кўндириши, уларни баъзи бир ножўя йўллардан, ҳаракатлардан 
қайтариши ва ўз атрофида соғлом иқлим барпо этиши даркор, Раҳбар эзгу мақсад ва 
муддаоларга, олижаноб режаларга эришиши учун одамларни ўз ортидан эргаштира 
билиши керак... Раҳбарнинг атрофидаги муҳит, маънавий иқлим одамларни ўзига 
жалб эта олиши керак.
Бошқарувда раҳбар шахсининг индивидуал-психологик хусусиятлари муҳим 
омил бўлиб, бу хусусиятлар орасида қобилият ва истеъдод алоҳида ўринда туради. 
Раҳбарнинг қобилияти ва истеъдоди икки туркумдан иборат: умумий ва махсус. 
Раҳбарликни самарали таъминлашда қобилият ва истеъдоднинг умумий аҳамиятли 
таркиблари муҳим аҳамиятга эга. Бу таркибга ушбуларни киритиш мумкин: унинг 
қобилияти ва истеъдоди; унинг мотивацияси; унинг тажрибаси; юқори мансабдагилар 
билан муносабати; гуруҳ билан муносабати; раҳбарлик самарадорлиги. Раҳбарнинг 
қобилияти ва истеъдодидаги махсус жиҳатларга эса унинг махсус қобилияти; махсус 
билимлари; омилкорлиги; ахборотлардан хабардорлиги кабилар киради. Бу юқорида 
келтирилган умумий ва махсус қобилият, истеъдод жиҳатлари билан бирга 
раҳбарнинг шахсий фазилатлари ҳам муҳим аҳамият касб этади: таъсир ўтказа олиш; 
ўзига ишонч; ижодкорлик; вазминлик; стрессга бардошлилик; мақсадга эришишдаги 
собитқадамлик; тадбиркорлик; мустақиллик; мулоқотда очиқлик; масъулиятни ҳис 
этиш ва бошқалар. 
Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, раҳбар шахсига нисбатан қўйиладиган 
талаблар хилма-хилдир, улар нафақат психологик, балки кўпроқ даражада иқтисодий 
прагматик характерга эгадир. Раҳбар шахсига қўйиладиган талаблар мажмуаси 
қуйидагичадир: Қарашларнинг кенг қамровли бўлиши ѐки глобал ѐндашувни амалга 
ошира олиш;Мақсадни аниқ кўра олиш;Кўламни аниқ тасаввур эта олиш;Ўзгалар 
фикрини тинглашга тайѐр туриш ѐки ―яхши тингловчи бўлиш‖;Журъатли, қатъиятли 
ва мардлиги;Холислик, беғаразлик, тўғрилик каби сифатларнинг эгаси 
бўлишлик;Тиришқоқлик билан ишлаши ва узлуксиз ўқиши;Ўз ихтиѐридаги 
имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали барқарорлик ва хамжиҳатлик муҳитини 
ярата олиш;Шахсий таровати ва соғлом бўлиши. Шу келтирилган талабларга тўлиқ 
жавоб бера олган шахсгина раҳбарлик фаолиятини юқори даражада олиб бориши 
мумкин бўлади. 
Жахон тажрибасига таянган холда шуни қайд этиш мумкинки, менежмент 
психологияси бошқарувчи - менежерларга самарали фаолиятни таъминловчи барча 
психологик омилларни, жумладан, жамоаларда индивидуал ҳамда группавий қарорлар 
қабул қилиш хусусиятларини, лидерлик масалалари, меҳнат мотивлари, нормалари ва 
қадриятлари масалалари билан бир қаторда ижтимоий психологияга тааллуқли бўлган 
жамоалардаги ахлоқий - психологик муҳит, мулоқот масалаларини, меҳнат 
психологиясига тегишли ҳисобланган меҳнат фаолиятини таҳлил этиш, меҳнатнинг 
унумдорлигини таъминловчи функционал ҳолатлар, иш жойига қўйиладиган 
психологик талаблар, меҳнатнинг ишончли ва нуқсонларсиз бўлишини таъминловчи 
инсонга боғлиқ омиллар мажмуини ҳам ўрганади. Бунда шахс ва унинг фаолияти 
масаласи марказий категориялар сифатида изчил тарзда ўрганилади. 
В.М.Каримова, Ф.А.Акрамовалар фикрича, бошқарувчи шахсида шахсий 
сифатлари мажмуи ушбу фазилатлардан иборатдир:Биринчидан, у олдиндан рўй 


422 
берадиган ҳодисалар ва уларнинг ҳар бир ходим учун таъсири, оқибатларини ҳис эта
олиши ва тасаввур қила олиши керак. Бу ўринда ундан табиий равишда берилган 
ички интуициянинг бўлиши мақсадга мувофиқ, яъни фахм ва фаросат бобида 
ѐшлигидан бошқалардан ажралиб турадиган кишигина келажакда яхши бошқарувчи 
бўлиши мумкин; Иккинчидан, у турли топшириқларни ўз вақтида, ўз эгасига топшира 
олиши, ходимлар ўртасида топшириқларни тақсимлашга уста бўлиши, одамлардаги 
масъулият ҳиссини билган холда ҳамда қобилиятларини ҳисобга олиб, вазифаларни 
бўлиб бериши ва бажарилиш суръатларини назорат қила олиши керак; Учинчидан, 
унинг стратегияни, яъни яхши ва истиқболли келажакни таҳлил қилиш қобилияти 
бўлиши, бунда ҳам тафаккурнинг интиутив жиҳатларидан омилкорона фойдалана 
олиши, маълумот тақчил бўлган шароитда ҳам тез ва аниқ фикрлар қабул қилиш 
имкониятига эга бўлиши лозим; Тўртинчидан, таваккал қила олиш, яъни иккиланиш ва 
таваккалчилик юқори баҳоланган шароитда ҳам зарур имкониятларни топа билиш ва 
бу йўлда чўчимаслик, қатьий бошлаган йўлдан орқага қайтмаслик. Масалан, японча 
бошқарувдаги бир хислат шундай эканки, қабул қиладиган қарорларнинг натижаси 
қандай бўлишидан қатьий назар, уни синаб кўраверар эканлар, чунки мабодо, натижа 
кўнгилдагидек бўлмаса, ўшани ҳам натижа, "кўрсатгич" сифатида "бошқа 
қайтарилмайдиган ҳаракат" сифатида қадрлар эканлар. Бу ўринда жуда катта 
таваккалчилик жасорати борлигини кўриш мумкин; Бешинчидан, лидер бўлиш, яъни 
ўз хатти-ҳаракатларида ўзгалар билан ҳамкорликда ишлай олиш, улар кўнглига яқин 
бўлган, руҳий ҳолатлари ва руҳий кечинмаларини тўғри тушуниш, ―эмпатия‖ - 
ҳамдардлик, ўзгалар дарди учун қайғуриш ҳиссигина мавжудлиги, мулоқот 
маҳоратини намоѐн эта олиш каби қатор ижобий сифатлар туфайли обрў - эътибор 
қозониш; Олтинчидан, турли хил нохуш, оғир ва ташвишли ҳодисалар ва ишларга 
чидамли бўлиш, яъни стрессларга чидамли, бардошли бўлиш, ҳар қандай эмоционал 
танглик ҳолатларида ҳам ўзини тута олиш, ходимларга ҳар қандай шароитда ҳам алам ва 
ташвишни кўрсатмаслик, мажлислар, йиғинлар ва тортишув, баҳсларда ўзини билиш 
ҳам менежернинг жамоадаги мавқеини мустақкамлайди; Еттинчидан, авторитет - 
обрўнинг соҳиби бўлиш – ўз касбига, ўзи кунда амалга ошираѐтган ишга нисбатан 
масъулияти, ўз сўзларининг устидан чиқиши, иродалилиги, мавқеи сари 
интилувчанлиги каби қатор хислатлар обрў қозона олиш кабилар кирадики, улар 
шахснинг одамлар орасида машхур бўлиши ва тан олинишининг асосидир. Зеро, 
обрўга эга - авторитет сохиби - бу шундай шахски, у бошқаларга атайлаб тазъйиқ ѐки 
таъсир кўрсатмайди, унинг ҳар бир сўзи, ҳаракатлари ва борлиғи одамларга ҳам 
ҳиссий, ҳам иродавий таъсир кўрсатаверади; Саккизинчидан, юмор ҳисси бошлиқ 
учун жамоадаги маьнавий-психологик иқлимга ижобий таъсир кўрсатишда ѐрдам 
беради, одамлар ўртасидаги, ўзаро муносабатларни яхшилаш, мувофиқлаштиришда 
ѐрдам беради. Лекин одамлар билан бевосита мулоқотми, ѐки кўпчилик ичида ишлаб 
чиқариш муаммолари юзасидан йиғинми, мажлисми ѐки телефон орқали мулоқотми, 
аввало ўша суҳбатдош ѐки гуруҳнинг индивидуал хусусиятлари ѐки таркибини 
инобатга олиб ўринли ҳазиллар қилиш ва бунда ҳеч қачон инсонлар шахсиятига тегиб 
кетмасликка ҳаракат қилиш лозимлигини унутмаслиги керак. Тангликни ўринли 
хазил, енгилтакликни жиддийроқ луқма билан текислаш каби ҳолатларда хазил ѐки 
юмор обьектларининг жинс, ѐш ва бошқа хусусиятларини албатта ҳисобга олиш 
керак. Масалан, аѐллар жамоасида мажлис ўтказаѐтиб, аѐллар ҳақида хазил қилиш 
уларнинг айримлари томонидан нотўғри талқин қилиниши, аѐл шахсининг 
нафсониятига тегиб кетиши мумкин; Тўққизинчидан, ҳалоллик, фозиллик ва ўзининг 
кимлигини ҳеч қачон унутмаслик, ўз қадр - қимматини хеч қачон ерга урилмаслиги ва 


423 
хақорат қилинмаслигини таъминлаш учун доимо пок ва халол, намунали ишлар 
қилишга интилиш.
Юқорида санаб ўтилган сифатлар бошқарувчи шахсига бевосита алоқадор 
бўлиб, улар жамоа ва гуруҳлар доирасида ривожланиб, сайқал топиб боради. Ўз ишини 
севиш, унга фидоийларча муносабатда бўлиш, ўз устида муттасил ишлаб бориш, 
жамоани яхлит бир организм сифатида тасаввур қилиш, унинг ташвиш ва 
қувончларини ўзиники сифатида қабул қилиш муваффақиятларнинг гаровидир. 
Бу 
сифатлар бир куннинг ўзида таркиб топмасдан, йиллар мобайнида сайқал топадиган 
хусусиятлардир. Шундай экан, биз таълим муассасалари билан биргаликда оила 
муҳитиданок ѐшларда бошқарувчанлик сифатларини шакллантиришга харакат 
қилишимиз лозим, шундагина бугунги ѐшлар эртанги оила ва жамиятнинг 
бошқарувчилари сифатида ўзларида масъуллик ҳиссини тарбиялашлари мақсадга 
мофиқдир. Зеро, оилалар фаровон ва жамият равнақ топиши муқаррардир. 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish